Тадқиқот ишларини қўллаш. Тадқиқот ижтимоий иш ходими томонидан бажариладиган ҳар қандай амалий ролнинг ажралмас қисмини ташкил этса-да, у маслаҳатчи/тиббиёт ходими ролини бажаришда айниқса муҳим аҳамият касб этади. Бевосита хизмат кўрсатишнинг мазкур даражасида тадқиқотнинг қўлланилиши икки хил шаклда бўлади. Биринчидан, ижтимоий иш ходими доимий равишда ўз ишини ва қўллаётган чора-тадбирларининг таъсирчанлигини баҳолаб бориши лозим. Ушбу маънода у мижозлар, ўз агентлиги, жамоатчилик ва бевосита касб-кор олдида ҳисобот беради. Иккинчидан, ижтимоий иш ходими доимий равишда маълумот тўплаши ва ижтимоий хизматларнинг янгидан барпо қилинган ёки замонавийлаштирилган турларидан фойдаланган ҳолда ҳал этилиши мумкин бўлган янги ижтимоий муаммоларнинг вужудга келишини аниқлаш учун ўзининг амалий тажрибасини баҳолаб бориши зарур.
4. Мижозларни доимий равишда тегишли агентликлар ва хизматлар билан боғлаш, шунингдек, хизматларни мувофиқлаштириш йўли билан сифатли хизмат кўрсатишга эришиш ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида ижтимоий иш ҳодими Кейс менежер ролини бажаради. Бу ерда ижтимоий ишчининг муҳим роли мижоз учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш имкониятини излаб топиш ва таъминлашдан иборат бўлади. Зарур бўлса, ижтимоий иш ходими ўз мижозининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ролини бажаради. Кўп қиррали хизмат кўрсатиш зарурати пайдо бўлганда ижтимоий иш ходими кейс менежер сифатида турли ташкилотлар ва агентликлар билан алоқалар ўрнатиш графигини тузиш ва режалаштириш йўли билан хизматларни мувофиқлаштирувчи ролини бажаради. Ижтимоий иш ходими бу маънода мижоз ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар тармоғи ўртасида воситачи вазифасини бажаради. “Индивидуал ва гуруҳий хизмат кўрсатиш бўйича режани ишлаб чиқиш, бажариш ва бажарилишини текширишга йўналтирилган фаолият. Бу фаолият ўз ичига мижозни ўраб турган ижтимоий муҳит тизимини концептуаллаштиришни, шунингдек, хизматларни белгилаш, тақдим этиш ҳамда мижозни бошқа турдаги ижтимоий хизмат манбаларига (юридик, соғлиқни сақлаш хизматлари ва ҳ.) йўналтиришни қамраб олади”68. Шунингдек, у мижозни ўз муаммоларини ҳал этиш жараёнига жалб қилиш, тараққиётни мувофиқлаштириш ва кузатиб бориш, мижознинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда хизмат провайдерлари билан музокаралар олиб борганда унинг номидан иш олиб боришни ўз ичига олади.
Кейс менежер ролини бажараётганда ижтимоий иш ходими ҳам терапевтик, ҳам бошқарув техникаларидан фойдалана олиши лозим. Бундай иш мижозга кўрсатиладиган хизматларнинг мақсадини шакллантиришига, хизматлардан фойдаланиш имконини қўлга киритишига ёрдам беришда ҳамда бундай хизматларнинг давомлилигини ва тегишли даражадаги сифатини таъминлашда шахслараро мулоқот кўникмаларини ўз ичига олади. Шу билан бир пайтда ижтимоий иш ходими умуман бутун ўзаро ҳамкорлик жараёнини мувофиқлаштириб, менежер сифатида фаолият юритади. Кей менежер ролини бажаришда қуйидаги функцияларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |