Мижозни йўналтириш. Ижтимоий иш ходими қайси ресурслар мижознинг талабларини қондиришга қодир эканлигини аниқлаши мумкин. Бу эса мижозни бир қанча ресурс манбаларига йўналтиришни тақозо этиши мумкин. Таъсирчан йўналтириш ижтимоий иш ходимидан мижознинг унга берилган кўрсатмаларга амал қилиш мотивацияси ва қобилиятини, шунингдек, ресурс эгаларининг мижоз талабларига жавоб бериш қобилияти ва имкониятини аниқ тушуниш ва баҳолашни талаб қилиши мумкин. Мазкур икки омилга боғлиқ равишда ишчи мижозларни йўналтириш функциясини у ёки бу даражада фаоллик билан бажариши мумкин.
Мижозни ҳимоя қилиш. Ресурслар мижозларнинг талабларига етарлича жавоб бера олмаган ҳолатларда ижтимоий иш ходими ўз мижозларининг ҳимоячиси ёки адвокати функциясини бажариб, улар билан биргаликда ёки уларнинг номидан иш олиб бориши мумкин. У мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш учун музокаралардан, воситачиликдан ёки ундан-да тажовузкор усуллардан фойдаланиши мумкин.
Хизмат тизимларини бирлаштириш. Брокерлик ролини бажариш ишчининг ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимидаги турли жабҳалар ўртасида доимий ўзаро ҳамкорликни таъминлаши билан ҳам боғлиқдир. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳимоялаш учун ижтимоий иш ходими қизиқишлар бўйича тизимли мулоқот, турли агентликлар орасида мулоқот каналларини ўрнатиш, ресурслардан биргаликда фойдаланиш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш, агентликлар ўртасидаги ахборот алмашинувида иштирок этиш ҳамда фаолиятни мувофиқлаштириш каби фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин.
2. Мижозларда мураккаб ҳаётий вазиятларни ҳал этишга ёрдам берадиган кўникмаларни ривожлантириш ва мижозларнинг ижтимоий ҳаётида ушбу кўникмалардан фойдаланишларини кенгайтириш мақсадида ижтимоий иш ҳодими Ижтимоий ва мослашувчанлик кўникмалари ўқитувчиси ролини бажаради. Ижтимоий мослашучанлик кўникмалари ўқитувчиси роли «мижоз ёки мижоз гуруҳларига зарурий мослашувчанлик кўникмаларини ўргатиш мажбурияти ҳисобланиб, бунга тегишли ахборотни мижоз учун тушунарли бир кўринишда тақдим этиш орқали маслаҳат бериш ва турли муқобил вариантларни таклиф этиб, уларнинг оқибатларини тушунтириш орқали, хулқ-атворини моделлаштириш ва муаммоли вазиятларни ҳал этиш техникаларини ўргатиш орқали эришилиши мумкин». Масалан қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл (тўсатдан боқувчисини йўқотиш) ишлаш бўйича кўникмалари мавжуд эмас. Шунда ижтимоий иш ходими ижтимоий кўникмалар ва кундалик ҳаётий кўникмаларни ўргатади. Жумладан, оила бюджетини тузиш ва бошқариш, жамоат транспортидан фойдаланиш, турар жой муаммоларини ҳал этиш, шахсий гигиена ва ўз-ўзини парваришлаш, самарали мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш, буларнинг ҳаммаси ижтимоий иш ходимлари ўқитувчилик фаолиятидан намуналардир (Тир, Шифор ва Готье, 1987). Бундан ташқари ижтимоий иш ҳодими қуйидаги функцияларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |