Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли



Download 3,22 Mb.
bet26/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Конкрет воқеани баҳолаш. Ижтимоий ишнинг бошқа ролларидаги каби ижтимоий иш ходими мижоз ёки ёрдам талаб қилган оиланинг ўз бошидан кечирган вазиятига аниқ баҳо бериши лозим. Бу маълумот тўплаш ҳамда мижоз ва уни ўраб турган шарт-шароитларни баҳолашни шакллантиришни ўз ичига олади.
Ёрдамни режалаштириш. Мижозлар ва жараённинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда ижтимоий иш ходими мижознинг эҳтиёжларини қондириш учун имкониятларни таъминлаши мумкин бўлган ҳар хил хизмат турларини белгилаши мумкин. Бертчи ва Хорейси (1980) мазкур вазифаларни «йиғилишлар ва гуруҳий баҳс-мунозараларни йўналтириш ҳамда интеграциялашган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва мақсадларни шакллантириш юзасидан, эҳтимол, мижоз ва унинг оиласи ҳамда мазкур вазият учун муҳим бўлган бошқа кишилар иштирокида ишчилар ўртасида қарор қабул қилиш бўйича йиғилишлар учун» зарур бўлган иш сифатида таърифлаганлар. Эҳтимол, айнан хизмат кўрсатиш тизими вакилларини оила аъзолари билан биргаликда режалаштириш жараёнига жалб қилиши кейс менежмент ролини бошқа ижтимоий амалий иш роллардан ажратиб турса керак.
Истеъмол қилинадиган хизматлар билан алоқа қилиш. Брокерлик ролидаги каби кейс менежер ҳам ўз мижозларини тегишли ресурслар билан боғлаши керак. Бироқ бу ерда фарқ шунда кўринадики, ижтимоий иш ходими хизматларни тақдим этиш жараёнининг ўзида фаол иштирокчи бўлиб қолаверади. Мижозни тегишли ташкилотларга «шунчаки йўналтиришга» қарама-қарши ўлароқ кейс менежер мижознинг бошқа ресурслардан фойдаланишини мувофиқлаштиришга кўпроқ аҳамият беради.
Хизматларни тақдим этишни назорат қилиш. Мижоз бир гуруҳ агентликлар ва алоҳида ишчиларнинг хизматларидан фойдаланган тақдирда зарур хизматлар ҳақиқатан ҳам муваффақиятли амалга оширилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кейс менежер ушбу жараён қатнашчилари билан алоқада бўлиб туради. Бу ерда мазкур функция билан боғлиқ бўлган етти асосий вазифа тафовут қилинади:
1. Саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг мақсадли ва аниқ йўналганлигини қўллаб-қувватлаш учун жараённинг дастлабки режага мутаносиблигини ҳамда хатти-ҳаракатлар тизими ичида аниқ ахборот оқимининг таъминланишини кузатиб бориш.
2. Кутилмаганда вужудга келадиган муаммоларни аниқлашни тезлаштириш учун, зарур бўлса, мижоз номидан иш юритган ҳолда хизмат кўрсатиш жараёнида мижозга “эргашиш”.
3. Инқирозли вазиятда ёки хизмат провайдерлари билан можаро юзага келганда мижоз ва унинг оиласига ёрдам бериш учун мижозга маслаҳат ва маълумот бериш.
4. Мижоз ва унинг оиласи ўз муаммоларини яхшироқ эплай олишлари ва тақдим этилаётган хизматлардан фойдалана олишлари учун доимий равишда ҳиссий қўллаб-қувватлаб туриш.
5. Дастлабки режани амалга ошириш жараёни ҳамда мижознинг илгарилаши билан боғлиқ ҳужжатларни тартибли сақлаш учун барча зарурий қоғоз ишларини юритиш.
6. Мижознинг истак ва ҳаваслари жараённинг барча иштирокчиларига маълум бўлиши ва тегишли хизматларни кўрсатиш давом этиши учун чора-тадбирларнинг умумий режасига киритилган дастурлар ва норасмий манбалар орқали мижоз, унинг оиласи ва тегишли ишчилар ўртасида воситачи вазифасини бажариш.
7. Сифатли ахборот алмашинувини таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш тармоқлари ўртасидаги низоларни имкон қадар камайтириш учун хизматларни тақдим этиш дастурлари ўртасида воситачи вазифасини бажариш.
Конкрет иш бўйича ҳимоялаш ва иш олиб борилишини таъминлаш. Зарурий ёрдам кўрсатилмаган ва ёрдам кўрсатиш режалаштирилмаган тақдирда кейс менежернинг функцияси ўз мижозларининг ҳимоячиси бўлиб, уларнинг номидан иш олиб бориш ва турли гуманитар ташкилотларнинг мураккаб иш қоидалари ва меъёрларини муҳокама қилиб, тегишли чораларни кўришдир. Ишчининг мажбурияти мижознинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи бўлмиш хизматлардан фойдаланишни таъминлашдир. Бу мазкур мижозга хизмат кўрсатиш зарурлигига тегишли ташкилотларни иқрор этиш ва ишонтириш мақсадида олиб бориладиган фаол музокара жараёнини ўз ичига олиши мумкин.
5. Мижозларга имкон қадар самарали ёрдам бера олиш ва ўз иш берувчилари олдида жавобгарликни ҳис эта олиш учун ўз юкламасининг ҳажмини бошқариш мақсадида Иш юкламаси ҳажми менежери ролини бажаради. Ижтимоий иш ходимлари самарали хизмат кўрсатиш билан бирга, айни пайтда ўзлари ишлаб турган агентликнинг талаблари, меъёрлари ва сиёсатига мос келишга интилишлари лозим. Бошқача қилиб айтилса, улар аҳолининг ижтимоий муаммоларини бир ўзлари ҳал қила олмайдилар, шунинг учун ўзларига команда тузиб фаолият олиб боришлари лозим. Бугунги кунда махалладаги маслаҳатчилар фаолиятини мисол қилишимиз мумкин. Улар қуйидаги функцияларни бажарадилар:

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish