2.2. Аҳолининг турли қатламлари билан ишлашда ижтимоий иш ҳодимларининг ўрни
Жаҳон тажрибаси асосида фикр билдириш мумкинки, ижтимоий ҳимоя икки устун – ижтимоий таъминот ва ижтимоий фаолият асосида юзага келади.
1. Ижтимоий таъминот тизими -ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ва Пенсия жамғармаси томонидан ажратиладиган пул маблағлари воситалари кўринишидаги турли тўлов дастурларни ўз ичига олади.
2.Ижтимоий иш тизими – инсонларга шахсий ва ижтимоий қийинчиликларини бартараф этишда қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, тузатиш, реалибитация орқали ёрдам беришга қаратилган касбий фаолият ҳисобланади.
Ижтимоий ҳимоя қилишнинг иккинчи қисмига келсак -ижтимоий иш тизимига-афсуски, ҳозирги кунда миллий тизимимиз ўз ривожланишининг бошланғич босқичидадир. Ижтимоий фаолият ҳақида сўз юритар эканмиз, гап «ёнғинни ўчириш ҳақида эмас, унинг олдини олиш» ҳақидадир. Мураккаб ҳаётий вазиятларнинг олдини олиш жуда муҳимдир.
Профессионал ижтимоий иш заминида махсус дипломга эга мутахассисларнинг меҳнат фаолияти, ижтимоий хизмат тизимини яратиш, мавжуд ижтимоий хизматларни халқаро стандартлар нуқтаи назаридан баҳолаш, ижтимоий хизматлар турларини кенгайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш стандартларини тасдиқлаш, ижтимоий хизматчиларнинг малакасини ошириш каби тадбирлар ётади. Ушбу фаолият «кейс-менежмент» тамойили асосида қурилиб, ҳар бир мурожаатчининг шикояти ўрганилади, ёрдамга муҳтожларнинг имконият даражаси ўрганилади, оиласи ҳамда уй хўжалигидаги шароитлар баҳоланади, мақсадга йўналтирилган ҳаракат режаси тузилади, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади ҳамда улардан фойдаланишда қулайлик яратиш учун бирга ҳаракат қилинади. Асосий мақсад қисқа муддатли чора-тадбир кўриш эмас, балки инсонни қийин вазиятдан қутқариб, нормал ҳаётга қайтишини таъминлашдир. Ижтимоий иш ходимларии амалиёт билан шуғулланганларида бирор аҳолининг турли гуруҳ ва қатламлари учун кенг доирадаги хизматларни тақдим этадилар. Бошқа фаолият соҳаларининг вакиллари, шу жумладан, волонтёрлар мижозлар гуруҳига ижтимоий хизматларни тақдим этишда қатнашган тақдирда мазкур касб-кор билан боғлиқ бўлган ўзига хос амалий ролларни бажариш учун ижтимоий иш ходими махсус тайёрганлик кўрган бўлиши лозим.
Ижтимоий ишда ҳар хил ролларни бажариш учун кўплаб функцияларни бажариш зарур. Иш функцияси энг мақбул тарзда ўзига хос касбий роль билан боғлиқ бўлган фаолият ёки белгиланган мажбурият, вазифа сифатида таърифланиши мумкин. Шундай қилиб, ижтимоий иш ходимининг самарали иш олиб бориши учун ижтимоий иш ходимлари томонидан бажариладиган ролларни64 тушуниш ва улардан кутиладиган фаолият турлари ва функцияларини эгаллаш муҳим аҳамиятга эгадир. У ёки бу роль ҳамда бу ролга хос бўлган функциялар ижтимоий иш ходимига унинг агентлиги доирасида белгилаб қўйилган амалий фаолият соҳасига, методологик йўналганлиги ва мажбуриятларига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |