Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг йўналишлари
Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш
Аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорини шакллантириш
Ижтимоий таъминот ва ижтимоий кафолатлар
Даромад сиёсати
Ижтимоий ҳимоя йўналишларининг таркибий қисмлари62
Аҳолининг шундай эҳтиёжманд қатламлари борки, улар қанчалик фаоллик қилмасинлар, ўз даромадларини ошира олмайдилар. Булар қаторига нафақаҳўрлар, болаликдан ногиронлар, уруш ногиронлари, ишсизлар, кўп болали оилалар, меҳнатда турли бахтсиз ҳодисаларда майиб бўлган фуқаролар киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида «Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга»63, _ деб таъкидланади.
Нафақахўрларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида уларга бериладиган нафақалар компенсация тўловлари тарзидаги бевосита пул тўловлари билан бирга имтиёзлар ва турли дотациялар тарзидаги бевосита тўловлар ҳам кенг қўлланилмоқда. Масалан, нафақахўрлардан солиқ олинмайди ва ижтимоий аҳволи эътиборга олиниб, улар оладиган нафақанинг мутлақ миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан ортиқ бўлишига муттасил ҳаракат қилинмоқда.
Республикамизга ногиронларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ногиронлар ер юзидаги жами аҳолининг 7,5 фоизини ташкил қилади. Мамлакатимизда эса бу кўрсаткич 2,5 фоиз атрофида. Уларнинг ҳар бирига нафақа ва бошқа имтиёзлар Билан бир қаторда ўртача 2-3 минимал иш ҳақи миқдорида ёрдам бериб келинмоқда.
Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «нафақа тўғрисида»ги, «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун йўли билан ҳимоя қилишга қаратилгандир. Аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан мадад бериш тизими муттасил такомиллаштириб борилмоқда. 1994 йилнинг октабр ойидан бошлаб кам таъминланган оилаларга давлат нафақаси жорий этилди. Бу нафақа энг кам иш ҳақи миқдорининг 1,5 - 3 бараварига тенгдир.
Кам таъминланган оилаларга кўрсатиладиган ёрдамни тақсимлаш фуқароларнинг маҳаллий ўзни-ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар зиммасига юклатилган. Ҳозирги кунда мамлакатимизда истиқомат қилувчи оилаларнинг 10-12 фоизи нафақа олмоқда. Шундай қилиб, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоялашнинг ноёб тизими шаклланди ва амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда аҳолига ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш соҳасида ижтимоий ҳимоянинг қуйидаги йўналишлари устивор ҳисобланади:
- ислоҳотларнинг биринчи босқичида соғлиқни сақлаш, маориф ва маданият соҳасида яратилган тизимни янада ривожлантириш;
- давлат томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларини дори-дармонлар, ваксиналар ва бошқа тиббий ашёлар билан таъминлаш, касалланиш, ўлим ва болалар ўлими кўпайишининг олдини олиш;
- ижтимоий соҳани даврлат томонидан пул билан таъминлашнинг камайишига йўл қўймаслик, уни бюджетдан ташқари маблағлар билан таъминлашнинг бозор механизмини яратиш;
- маориф ва соғлиқни сақлаш тизимида бозор ўзгаришларини жадаллаштириш ва ходимларнинг ўз меҳнати натижаларидан моддий манфаатдорлигини юксалтириш чораларини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |