Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли



Download 3,22 Mb.
bet21/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Касбий ролларни белгилаш
Аҳолига ёрдам беришга қаратилган жисмоний терапия, тиббий парваришлаш, маслаҳат бериш каби кўпгина касбларнинг роллари ижтимоий меъёрлар, хизмат турлари, шунингдек, шу тоифадаги фаолият учун рухсат берадиган маъмурий қоидалар ва қонунлар томонидан белгилангандир. Ижтимоий иш соҳаси ижтимоий иш ходими томонидан бажарилиши кутиладиган ролларини шакллантиради. Одамлар одатда ўз касбий роллари доирасидан ташқарига чиқувчи имкониятлар ва қобилиятлар эга бўлсалар-да, бу касб соҳасининг ҳар бир вакили ҳеч бўлмаганда ижтимоий ишда белгиланган ролларни бажаришга тайёр бўлмоғи керак.
1. Мижозларни тегишли ижтимоий хизмат ва бошқа ресурслар билан боғлаш мақсадида ижтимоий иш ҳодими Хизмат соҳаси брокери яъни ижтимоий ҳизматлар ташкилотчиси ролини бажаради. Ижтимоий иш ҳодими мижознинг эҳтиёжлари ва жамият ресурслари ўртасидаги алоқани таъминлаб берувчи биринчи профессионал ходим ҳисобланади. Ижтимоий хизматлар соҳаси брокери сифатида ижтимоий иш ходими турли мавжуд ресурсларни яхши билиши ва бундай ресурслардан фойдаланиш шарт-шароитлари, ютуқли жиҳатлари ва чегараланишлари доимий равишда баҳолаб бориши лозим. Ресурслар ижтимоий таъминотни (масалан, пул, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой) ва /ёки ижтимоий хизматларни (масалан, маслаҳат бериш, гуруҳий машғулотлар, ижтимоий реабилитацияни) ўз ичига олиши мумкин. Хизмат соҳаси брокери сифатида ижтимоий иш ҳодими қуйидаи функцияларни бажаради.
Мижознинг вазиятини баҳолаш. Брокерлик ролини бажаришдаги дастлабки қадам мижоз ёки мижозларнинг эҳтиёжлари ва қобилиятларини аниқ ва теран англашдан иборатдир. Коннавей ва Джентрининг (1988) фикрича, ижтимоий иш ходими мижознинг ҳимояланмаганлиги, маданияти, ташқи кўриниши, барқарорлиги, ўз-ўзини ҳурмат қилиши, ақлий савияси ва ўзгаришларга тайёрлиги каби омилларни баҳолай олиши лозим.
Ресурларни баҳолаш. Ижтимоий иш ходими мижозларнинг талабларига жавоб бериши мумкин бўлган мавжуд ресурсларни етарлича аниқ баҳолаши керак. У таклиф этилаётган дастурлар, ўз агентлигидаги ходимларнинг имкониятлари, у ёки бу мижозга кўрсатиладиган хизматларнинг имкониятларини белгилайдиган кўрсаткичлар билан яхши таниш бўлмоғи керак. Ижтимоий иш ходими мижозга ресурслардан фойдаланиш имконига эга бўлишига ёрдам бериш йўлини билиши зарур. Масалан ишсизлар билан ишлашда мижознинг аввал ички ресурсини кейин ташқи ресурслар (ички ресурс унинг томорқасини борлиги бўлса, ташқи ресурс вакант лавозимли ишни талиф қилиш мумкин)ни ҳисобга олиши керак.
Маълумот бериш. Баъзан брокерлик роли ижтимоий иш ходимидан мижозга ёки мижоз гуруҳларига маълумот беришни талаб қилади. Ижтимоий хизматларни тақдим этиш бўйича ўзига хос маълумотлар захираси сифатида намоён бўлган ишчи, мавжуд ресурслар ҳақидаги билимларини ўртоқлашган ҳолда одамларга ёрдам беради. Айрим ҳолатларда, ижтимоий иш ходими нафақат ўз мижозларига, балки жамоатчиликка тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида ҳамда мавжуд эҳтиёжлар ва тақдим этилаётган хизматлар ўртасидаги тафовутлар ҳақида маълумот беради.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish