Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


II боб. Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашда ижтимоий иш



Download 3,22 Mb.
bet18/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

II боб. Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашда ижтимоий иш.
2.1. Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев «2021−2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиш53ни имзолади. Ҳужжат билан 2021−2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди. Ҳужжат лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган эди ва муҳокамага ўтган йил кузда қўйилган эди.
Бунга қуйидаги чора-тадбирлар киради:

  • асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, таълим, парвариш ва бошқа зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар олишга имконияти бўлмаган болаларга кўмаклашиш;

  • касаллик, ишсизлик, оналик ва ногиронлик каби ҳолатлар туфайли ўзини ўзи таъминлаш масалаларини тўлиқ ҳал қила олмайдиган меҳнатга лаёқатли фуқароларни кафолатланган даромадлар билан таъминлаш;

  • кекса ёшдаги фуқароларни кафолатланган даромад билан таъминлаш.

Жаҳон тажрибаси амалиётларида қабул қилингани каби оналикни ҳимоя қилиш ва вақтинчалик мeҳнaтгa лaёқaтсизлик бўйича нaфaқaлaрини ижтимoий суғуртa тизимигa киритиш ҳамда Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш масаласи ўрганилади.
Концепция билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун ариза берувчиларнинг муҳтожлик даражасини аниқлаш жараёнларини соддалаштириш ҳамда ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнларини тезлаштириш режалаштирилган. Бу кам таъминланган оилаларни ижтимоий нафақалар билан қамраб олиш мақсадида амалга оширилади, дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун берилаётган субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий контракт тизими жорий этилади. Аҳолига кўрсатиладиган жтимоий хизматларни индивидуал ижтимоий мослашув дастурлари орқали тақдим этиш тизими ишлаб чиқилади.
Фармойишга кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ягона орган белгиланади.
Чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш, бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартиби жорий этилади.
Имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели жорий этилади. 2025 йилга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги негизида туман (шаҳар)лар миқёсида Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.
2030 йилда Давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий ҳимоясига харажатлари ички ялпи маҳсулотга нисбатан 1,5 фоизга етказилади.
2030 йилгача аҳолини ижтимоий ҳимоя Миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ, БМТ Тараққиёт Дастури ва Жаҳон банкининг етакчи мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳи қатнашди. Ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегиянинг қабул қилиниши БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари камбағалликни камайтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда аёллар, эркаклар, шу жумладан ёшлар ва ногиронларни тўлиқ, фойдали ва муносиб иш билан таъминлашга эришишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсати конституциявий тамойилларга асосланган ҳолда боқимандалик ва давлатнинг ялписига ижтимоий таъминлашидан аҳолининг ижтимоий ёрдамга ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган реал заиф қатламларини (пенсионерлар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар ва б.) аниқ йўналтирилган (манзилли) тарзда қўллаб-қувватлашга ўтишга асосланган ҳолда янада ривожлантирилиши лозим54. Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб келиняпти.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсатида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш муҳим ўрин тутади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 февраль куни “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонни имзолади ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ҳаракатлар стратегиясидаги тўртинчи йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳолини электр энергия, газ билан таъминлашни яхшилаш, аҳолининг муҳтож қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.55
Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий сиёсатнинг меъёрий ҳуқуқий механизми яратилган. Аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси56, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун57 ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги58 Қонунлар мазкур муносабатларни тартибга солувчи муҳим норматив-ҳуқуқий асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 57-моддасига кўра, унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва фонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғуланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир.
Мамлакатимиз ҳудудида ишла жойлаштириш давлатнинг бепул воситачилиги орқали маҳаллий меҳнат органлари, яъни Бандликка кўмаклашиш марказлари орқали амалга оширилади. Маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш билан таъминланишини сўраб келган шахс дастлаб иш қидирувчи, сўнгра ишсиз деб эътироф этилиб, унга қонун ҳужжатларида белгиланган ишсизлик нафақаси тўланади. Ишга жойлаштириш, ишсизлик ҳақида гап кетганда жинслар нисбатида кўпинча аёлларнинг ишсизлиги фоизлари юқорироқ бўлади.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, дунё бўйича аёллар ўртасида ишсизлик эркаклар ишсизлигига нисбатан кўпроқ учрайди. Аёллар ўртасидаги ишсизлик 6,2 фоиз бўлгани ҳолда, эркаклар орасидаги ишсизлик 5,5 фоизни ташкил қилади. Шарқий Осиё, Шарқий Европа ва Шимолий Америка давлатларидан ташқари дунёнинг барча ҳудудларида эркаклар орасидаги ишсизлик даражаси аёлларникидан камроқ кузатилади. Ишсиз эркак ва аёллар ўртасидаги катта фарқ, айниқса, Шимолий Африка ва араб давлатларида кузатилади59. Аёлларни эркакларга нисбатан ишсизлик фоизларини юқори бўлишини ҳар доим ҳам салбий ҳолат деб аташ ноўрин. Чунки менталитетдан келиб чиққан азалдан мавжуд стереотипга кўра аёллар уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан машғул бўлишни кўпинча ўз хохишлари билан танлайдилар. Шунинг учун уй бекалари бўлган ишламайдиган аёлларниишсиз деб аташ нотўғри. Нега деганда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган меҳнат қилиш ҳуқуқи – бу аввало ҳуқуқ мажбурияти эмас. Шунинг учун ўз хохиши билан ишга жойлашишни истамаган шахс ишсиз бўлолмайди. Лекин бугунги кунда аёлларимизга жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари, севган касби билан шуғулланишлари, тадиркорлик ва сиёсий фаол бўлишлари учун муносиб меҳнат шароитлари мавжуд ҳамда жуда катта имкониятлар яратилган.
Аёллар бандлиги деганда касаначилик ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтиш лозим. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йил 5 январда “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони60 ҳамда 2006 йил 11 январда ушбу Фармонни амалга ошириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 4-сон Қарори61 қабул қилинди. Меҳнат бозорида касаначилар сифатида асосан аёллар иштирок этади. Бу ишнинг ҳусусияти билан боғлиқ бўлиб, кўпинча ишлар уйда бажарилгани ҳолатида бу аёллар учун мақбул иш ҳисобланади.
Заиф қатламларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, бандликнинг ноанъанавий шаклларида машғул кишилар (норасмий секторда машғул, вақтинча ва мавсумий ходимлар ва бошқалар) ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, балоғатга етмаганлар, ёлғиз кексалар ва юқори даражадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш, “Корпоратив ижтимоий масъулият” ҳамда “Ижтимоий масъул корхона” консепсиясини ишлаб чиқиш ва уни кенг қўллаш шулар жумласига киради. Мазкур вазифаларни амалга ошириш жараёнида кам таъминланган оилалар, кўп болали оилалар, пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийларини жамоа шартномалари ва келишувлари орқали моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаш. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида 12 ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади.
Мустақиллик йилларида аҳоли турмуш даражасини ошириш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда. Меҳнат бозорида ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, жами аҳолига нисбатан иш билан таъминлаш улуши юқори бўлмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар эса, барча соҳаларда ўз қобилиятини намоён этмоқда. Бинобарин, мамлакат тақдири учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган, мустақил ва янгича фикрлайдиган ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш вазифаси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштири ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05) Фармони қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” (06.05), “Касаначиликни янада ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05) ва бошқа Қарорлари чиқди. “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6208, 20.04.2021 й.) қабул қилинди.
Қуйида келтирилган чизмада Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг йўналишлари келтирилган.


Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish