Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли



Download 3,22 Mb.
bet27/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Хизматларни режалаштириш. Амалий фаолиятни самарали равишда ташкил қилиш қобилияти ишчи тақдим этадиган хизматларни имкон қадар кўпайтиришнинг ажралмас қисмидир. Хизматларни режалаштириш ўз юкламасининг ҳажмини баҳолаш ҳамда ишни имкон қадар самарали равишда амалга ошириш бўйича режалар тузишни ўз ичига олади. Бу ерда фаолиятларни амалга оширишда устивор йўналишларни белгилаш, тартиб-қоидаларини ўрнатиш ҳамда ҳар бир фаолият турини бажариш учун ажратилган реал вақт миқдорини аниқлаш зарурдир.
Вақтни бошқариш. Вақтни самарали бошқариш ҳам ижтимоий иш ходими учун муҳим аҳамият касб этади. Агентликлар кам ҳолатларда тегишли ходимлар билан тўлиқ таъминланганлиги боис одатда ижтимоий иш ходимлари жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришларига тўғри келади. Агар ишчи ҳар бир мижоз ва ҳар бир фаолият турига тегишлича эътибор бериши лозим бўлса, у ҳолда у ўзининг вақтидан ҳамда у ёки бу шошилинч топшириқ учун ажратилган иш соатларидан фойдаланиш бўйича афзалликларни аниқ тақсимлаб чиқиши шарт.
Хизматлар сифатини назорат қилиш. Ижтимоий иш ходимлари кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини кузатиб боришлари лозим. Ўз иш ҳажмини бошқаришнинг таркибий қисми сифатида ижтимоий иш ходими мунтазам равишда тақдим этаётган хизматларнинг самарадорлигини баҳолаб боради. Шунингдек, кўпинча ижтимоий иш ходимлари ўз ҳамкасбларининг ишларини баҳолаш жараёнида иштирок этадилар. Бу иш ҳамкасблар ва волонтёрлар билан бирга «агентлик архивидаги қайдларни кўриб чиқиш, иш сифатини баҳолаш, фаолият шарҳига бағишланган йиғилишларни ўтказиш»ни ўз ичига олиши мумкин (Тир, Шифор, Готье, 1987).
Маълумотларга ишлов бериш. Ижтимоий иш ходими агентликнинг меъёрида фаолият юритишини таъминлайдиган маълумотларга ишлов бериш учун жавобгардир. Хизмат кўрсатиш жараёни аниқ-равшан ҳужжатлаштирилиши лозим: ёрдам кўрсатиш ресурслари билан иш олиб бориш ҳужжатларини аниқ юритиш, барча сарф-харажатлар ҳам тегишли шаклларга киритилиши керак. Бундан ташқари, маҳсулдорлиги юқори бўлган ташкилотлар ходимлар ўртасида яхши мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни талаб қиладилар. Агентликнинг иш жараёнлари ва тартиб-қоидалари ҳамма учун аниқ ва тушунарли бўлмоғи керак. Бу агентлик ходимлари ўртасида тарқатиладиган хизматга оид кўрсатмалар тайёрлашни, ишчиларнинг мунтазам йиғилишларига ташриф буюришларини, шунингдек, агентлик ичида мулоқотни яхшилашга қаратилган бошқа фаолиятларни амалга оширишни талаб этади.
6. Тренинглар, фаолиятни назорат қилиш маслаҳат бериш ва менежмент воситасида агентлик ходимларининг касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида Ходимлар штатини ривожлантириш ташкилотчиси яъни команда менежери ролини бажаради. Ижтимоий иш ходимлари кўпинча ўрта қатламдаги раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар. Баъзан бу котибалар, қабулхонада ишловчилар, волонтёрлар ва бошқа ходимлар билан иш олиб боришни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, шунга қарамай, кўпинча бундай ролда ижтимоий иш ходими, албатта, асосий диққат-эътиборини бевосита мижозларга ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан иш олиб боришга қаратади.
Ходимларни ривожлантириш ўқитувчилик ролини ижро этишда қўлланиладиган кўпгина кўникмаларни талаб қилади, чунки ижтимоий иш ходими бу ерда ҳам маълумотлар ва муайян билимларни бошқаларга етказади. Бироқ ушбу ҳолатда билимлар ходимларга ва қўл остидаги ишчиларга уларнинг фаолиятларини яхшилаш мақсадида етказилади. Ходимларни ривожлантириш ўқув эҳтиёжларини аниқ баҳолашга асосланади. Таълимнинг ўзи индивидуал инструктаж, назорат, маслаҳат шаклига эга бўлиши ҳамда ўқув машғулотларини ўтказиш ёки уларда иштирок этишни ўз ичига олиши мумкин. Бу ролни бажаришла қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish