Ички ва ташқи мувофиқлаштириш. Маъмурият бошлиғининг бирламчи вазифаси, бу агентлик ишини мувофиқлаштиришдир. Бу вазифа ичида агентлик ишининг таъсирчан ва самарали дастурларини тузиш назарда тутилади. Кўпинча бу умумий иш жараёнининг таркибий қисмлари бўлган агентлик ишидаги ҳар хил бўлимлар ва дастурлар билан муҳокама қилишни талаб этади. Шунингдек, агентлик ишига янги дастурларни интеграция қилишни таъминлаш учун ходимлар билан иш олиб бориш ҳам зарурдир. Шу билан бирга, маъмурият бошлиғи ташқи ташкилотлар ва жараён иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда агентликнинг бирламчи вакили бўлиб хизмат қилади. Бир тадқиқотда бундай ташқи вазифалар «ходимларни ташқи босимдан ҳимоя қилувчи буфер ролини бажариш, хизмат истеъмолчилари билан музокаралар олиб бориш, агентлик дастурлари фаолиятини давом эттириш учун уларни жамоатчиликка тушунтириш» сифатида таърифланади (Тир, Шифор, Готье, 1987). Шундай қилиб, маъмурият бошлиғи нафақат юқори раҳбарлик органлари билан ташқи фаолиятни амалга оширади, балки шунингдек мазкур агентлик жамоатчилиги билан алоқа қилишда ҳам асосий роль ўйнайди.
Таъсирчан маъмурият бошлиғи ташаббускор бўлмоғи керак. Кўп саъй-ҳаракатлар ва анчагина вақт мавжуд дастурлар ишини таъминлаш учун ажратилиши керак бўлса-да, маъмурият бошлиғи ҳар доим мижозлар эҳтиёжлари таҳлилини баҳолаш, ижтимоий тенденцияларни кузатиб бориш, раҳбар ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун хизмат кўрсатиш бўйича муқобил ишланмалар тузиш йўли билан янги хизматлар пайдо бўлишига эҳтиёжни баҳолаб бориши керак.
Дастурни баҳолаш. Охир-оқибатда маъмурият бошлиғи иш сифати назорати учун масъулдир. У агентлик дастурларини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича иш олиб бориши керак. Маъмурият бошлиғи дастурларни ҳужжатлаштириш ва муваффақиятини баҳолаш учун маълумот тўплаш тизимини барпо қилади. Шнайдерман (1974) таъкидлаганидек, «мижоз билан қилинган ҳар бир алоқага нафақат хизмат кўрсатиш имконияти сифатида, балки мазкур аҳоли гуруҳи учун мавжуд дастурларнинг адекватлигини ҳужжатлаштириш имконияти сифатида ҳам қараш лозим». Бундан ташқари, Тир тадқиқотининг (1984) кўрсатишича, маъмурият бошлиғи ташкилий, касбий, давлат ёки федерал стандартларга мутаносибликни текшириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириши керак. Шундай қилиб, дастурни баҳолаш келажакда янги дастурларни ишлаб чиқиш билан ҳам, мавжуд дастурларнинг муайян стандартларга мос келиши мавзуси билан ҳам боғлиқдир.
8. Жамиятдаги ва ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин бўлган соҳалардаги муаммоларни аниқлашда иштирок этиш, ўзгаришлар ёки янги ресурсларни ривожлантириш тарафдорлари сифатида ҳаракат қилувчи умумий манфаатларга эга бўлган инсон гуруҳларини йўналтириш мақсадида ижтимоий иш ҳодими Ижтимоий ўзгаришлар агенти ролини бажаради. Ижтимоий ишнинг ҳам инсонга, ҳам уни ўраб турган муҳитига икки томонлама йўналганлиги ижтимоий иш ходимининг инсонлар яшайдиган маҳаллалар, туманлар ёки янада йирикроқ ижтимоий тузилмалар миқёсида ўзгаришларни таъминлашга тайёрлигини талаб этади. Ижтимоий ўзаришлар агенти роли ижтимоий ишнинг бошланишидан эътиборан, яъни 19 аср охиридан бошлаб, унинг таркибий қисми бўлиб келган. Бу ролнинг ижтимоий иш ходими роллари репертуарига киритилиши доимо ижтимоий ишни бошқа ёрдам берувчи касблардан ажратиб турадиган асосий хусусиятлардан бўлиб келмоқда.
Баркер69нинг ижтимоий иш луғатида ижтимоий ўзгаришлар агенти роли «эҳтиёжларни қондириш, муаммоларни бартараф қилиш ҳамда инсон ҳаётининг сифатини яхшилаш учун институционал ўзгаришларга эришиш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар» тарзида таърифланган.
Мижозлар билан бевосита иш олиб борувчи ижтмиоий ишчилар одамларда у ёки бу эҳтиёжларнинг вужудга келишига сабаб бўладиган ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун яхши позизияни эгаллаганлар. Ижтимоий иш ходими нафақат муҳтож бўлганларга мавжуд ресурсларни тақдим этиш бўйича, балки шунингдек, у ёки бу ижтимоий муаммоларга олиб келувчи сабабларга барҳам бериш жараёнини рағбатлантириш бўйича ҳам мажбуриятларни ўз бўйнига олади. Ижтимоий ўзгаришлар кам ҳолатларда осон ва тез рўй беради ва ижтимоий иш ходимлари зарур қарорларга келиш учун кам ҳоллардагина етарли ваколатларга эга бўладилар. Ижтимоий ўзгаришлар манфаатдор гуруҳлар ва таъсир кўрсатувчи гуруҳларнинг мазкур муаммоларга мурожаат қилишларини рағбатлантиришда кўпроқ сиёсий кўникмаларни талаб қилса керак. Бу ролни бажаришда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Do'stlaringiz bilan baham: |