Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


Ходимни йўналтириш ва ўқитиш



Download 3,22 Mb.
bet28/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Ходимни йўналтириш ва ўқитиш. Ходимни агентлик иши ва ҳар хил ўзига хос вазифалар бўйича теранлик билан тузилган режа асосида ўқитиш ва йўналтириш зарур. Ҳар бир ишчининг ўқув талабларига жавоб бериш учун бундай йўналтириш имкон қадар индивидуаллаштирилиши лозим, бу эса ўз навбатида мазкур ишчининг маҳоратини узлуксиз равишда баҳолаб боришни тақозо этади. Ушбу функцияни бажаришнинг типик вазифалари орасида ишдаги кутилмаларни аниқлаш, «ишчини агентликнинг ташкилий сиёсати ва иш жараёнларига йўналтириш, конкрет ишлар бўйича қайдларни кўриб чиқиш ҳамда ўтказилган ишнинг сифатини баҳолашни» ажратиш мумкин (Тир, 1984).
Ходимларни бошқариш. Ходимларни бошқариш фаолияти янги ходимларни танлашдан бошлаб, то уларнинг ишлаш муддатларининг охиригача бўлган даврни ўз ичига олиши мумкин. Бундай фаолиятнинг кўпгина турлари бошқа ишчиларнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, конкрет ишлар бўйича топшириқларни танлаш нафақат ишчининг қобилиятлари бўйича ҳукм чиқаришни, балки мос равишда унинг касбий ўсишига ёрдам берадиган ҳолатларни танлашни ҳам қамраб олади. Шунингдек, у мазкур ҳолат юзасидан ишларни бажариш учун ишчига зарур бўлган қисқа таълим ёки инструктажнинг қандайдир режасини тузишини тақозо этади, бу эса ўз навбатида ишчининг касбий сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари ходимларни ривожлантириш ролини бажариш ижтимоий иш ходимидан семинарлар, конференциялар ўтказиш учун муайян маблағни ажратишни талаб этиши мумкинки, бунда агентлик ишчилари ўз кўникмаларини такомиллаштириб, муайян билимларини чуқурлаштириш имконига эга бўладилар.
Ишни назорат қилиш. Касбий назорат ходимлар фаолиятини мазкур агентлик учун ўзига хос бўлган тартиб-қоидаларни бажаришда тақдим этиладиган хизматларнинг сифатини оширишга йўналтиришни ўз ичига олади. Назорат ходимлар фаолиятини бевосита кузатиб бориш, топшириқларни белгилаш жараёнини ўрганиш, иш стандартларини ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун ишдаги зарур ўзгартиришларни муҳокама қилиш каби фаолият турларини ўз ичига олади.
Маслаҳат бериш. Маслаҳат бериш - бу маслаҳатчи ва маслаҳат олувчи ўртасида тахминан тенг муносабатларни ўрнатиш воситасида билим, кўникма ва касбий ёндашувларни етказиш фаолиятидир. Агар буни олдинги банд билан, яъни агентлик маъмурий иерархиясининг бир бўлаги бўлган ишни назорат қилиш билан солиштирилса, унда маслаҳат ўзаро тенг муносабатлардаги икки касб устаси даражасида берилиши маълум бўлади. Маслаҳат олувчи маслаҳат берувчи билан тенг бўлганлиги боис олган маслаҳатларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳуқуқига эга. Маслаҳат бериш (агентликнинг дастурий мақсадларига боғлиқ бўлган назорат қилишга қарама-қарши ўлароқ) ишчининг ўқув эҳтиёжларига йўналтирилади ва шу маънода касбий ўсиш ва ривожланишнинг муайян моделига мос келадиган таълим воситаси бўлиб ҳисобланади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish