Аёллар дафтари — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси. Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар);
қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади
секторлар ишчи гуруҳлари томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар ярим йилда бир маротаба, бунда ярим йиллик биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриш орқали;
хотин-қизларнинг мурожаатларини, шу жумладан, «Аёллар маслаҳат кенгаши»га мурожаатларини кўриб чиқиш орқали.
Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари анкета-сўровномалар орқали аниқланади.
Хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари секторлар штаблари котиблари ва фуқаролар йиғини ходимлари томонидан хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига 3 кундан ошмаган муддатда киритилади.
Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади
бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда;
турар жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилганда;
малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
ўз аризасига кўра;
«Аёллар дафтари»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
хизматлар кўрсатиш бўйича иш олиб бориш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар юзага келганда;
шахс вафот этган тақдирда.
«Аёллар дафтари»га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади. Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан «Аёллар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади70.
Тадқиқот жараёнида контент анализ методи орқали вилоятнинг “Темир дафтар”и, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” тахлил қилинди ва ўрганилди. Унга кўра, Фарғона вилоятида 66 минг 845 та эҳтиёжманд оилалар “темир дафтар”ларга киритилган бўлиб, уларда 274 минг 819 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирда мазкур оилаларнинг 40 минг 415 таси ёки 60 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди. Бугунги кунгача 47 минг 625 та оилалардаги 50 минг 799 нафар (97%) фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан, 1-секторда 13,8 мингта (95%), 2-секторда 11,7 мингта (97%), 3-секторда 11 мингта (98%) ҳамда 4-секторда 14,3 мингта (98%) фуқароларнинг бандлиги таъминланди71. “Темир дафтар”даги 2 минг 571 оилаларга даромад манбаларини яратиш мақсадида 32,8 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Қолган 1 минг 568 нафар ишсизларни оилавий тадбиркорлик, қурилиш объектларига ва инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга 94,1 миллиард сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди72.
“Эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда Жамоат ишлари жамғармаларидан 500 миллиард сўм йўналтирилади. Пандемия шароитида ўз ишини йўқотган аҳолини камбағалликка тушиб қолишига йўл қўймаслигимиз керак. Шунинг учун келгуси йилдан бошлаб янгича тизим жорий этилади. Унга кўра, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар (223 минг сўмдан 680 минг сўмга) оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски бюрократик тартиб бекор қилинади”73.
Шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида вилоятдаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил етилиши айтилди. Бу мутахассислар маҳаллага бириктирилган банк ходимлари билан бирга, жойлардаги шароитни ўрганиб, лойиҳаларни шакллантиради ва амалга оширишга кўмаклашади. Зарур бўлса, ишсиз аҳоли, ёшлар ва аёллар касб-ҳунарга ўргатилади.
Фарғона вилоятида 2021-2022-йилларда умумий қиймати 17 триллион сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. Бунда кимё, тўқимачилик, чарм-поябзал, қурилиш матэриаллари, електротехника саноатини ривожлантириш устувор вазифа бўлади. Хусусан, “Фарғона азот” аксиядорлик жамиятида жами 537 миллион долларлик 3 та лойиҳа, тўқимачиликда 154 миллион долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилади.
Вилоятда ер ресурси чеклангани сабабли чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бунга сарфланадиган 350 миллиард сўмлик харажатларнинг 110 миллиард сўми субсидия ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижтимоий соҳаларни, инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. Жорий йилда вилоятнинг 11 та жойида 105 та кўп қаватли уйлар барпо етилиши таъкидланди. 312 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 503 километр йўлларни таъмирлаш бўйича вазифа қўйилди.
Вилоятда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилда Фарғона вилоятидаги 19 та туман ва шаҳарларда биттадан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилиши, “Ёшлар: 1 1” лойиҳаси доирасида 8 мингдан зиёд ишсизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилиши белгиланди. Хотин-қизларнинг ўз ишини очишига кўмаклашиш, муҳтожларнинг уй сотиб олиши учун бошланғич бадал пулларини тўлаб бериш, ажралишларнинг олдини олишга қаратилган ишлар шулар жумласидан.
Бугунги кунда вилоятда аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, камхарж оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатишда табақалаштирилган тарзда ва аниқ ёндашувни кўчайтириш, меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги коронавирус пандемияси шароитида жойларда аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш ҳар қандай даражадаги мутасаддилар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Айниқса, бугунги кунда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб этиш жойлардаги Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъул идоралар фаолиятида пировард йўналишга айланиб улгурган.
Бу соҳада Фарғона вилоятида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилган, самарали натижаларга эришилган. Жумаладан, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январ-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор хиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.
Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстил корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил етилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб етилган.
Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. 2019-йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб етилган.
Бу борадаги ишлар Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом еттирилмоқда.
2021-йилда Фарғонада 18 минг гектар ер ёшларга берилади. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш мақсадида Фарғона вилоятининг барча туманларида “Ёшлар дафтари” даги ишсиз ёшларга ер ажратиб берилмоқда. Вилоят бўйича жами 18 минг гектар ер майдонларини “Ёшлар дафтари” даги ёшларга ажратилиб, ушбу ажратиб берилган ер майдонларига сабзавотлар, полиз екинлари, картошка ҳамда дуккакли экинлар экилмоқда. Фарғона вилоятида “Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Хусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда. Учкўприк тумани мисолида буни яққол кўриш мумкин. “Бобошбек фермер хўжалиги”, “Муллаев Муқимжон Зиёси”, “Аброрбек қувонч нури” фермер хўжаликлари тасарруфидаги екин майдонидан 4 гектар ер «Бобошбек», «Яккатут», «Катта кенагас» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 40 нафар ишсиз ёшга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ҳозирга қадар туманда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияси ва ишчи гуруҳ аъзоларининг “хонадонбай” ўрганишлари асосида ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, мигрантликдан қайтган ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 17 мингдан зиёд нафар ёшга деҳқончилик учун ер ажратиб берилмоқда. Ёшларимизга ер бериш ишлари давом этмоқда. Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши. Қиргули қир-адирлари билан туташиб кетган Тошлоқ туманидаги Бешолиш даҳасида 5,5 гектар майдонда "Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда. Бу ер 22 нафар ёшларга ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун бўлиб берилди.
Кичик саноат зонасида инфратузилма тармоқлари қурилишига алоҳида эьтибор қаратилаётгани истиқболли лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, янги маҳсулот ва иш ўринлари яратишда қўл келади.
Кичик саноат зонасида тадбиркорларга 10 сотихдан – 1 гектаргача ер майдони ажратилган. Қиймати 45 миллиард 893 миллион сўм бўлган лойиҳалар доирасида қурилиш, мебел, ип-калава, пластмасса маҳсулотлари, озиқ-овқат, мевани қайта ишлаш сингари ўнлаб корхоналар ишга тушади, 634 та иш ўрни яратилади.
Ёшлар келажагимиз жамғармаси томонидан шу кунга қадар 668 нафар фарғоналик ёшларга 128 млрд. 174 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар берилди. Бу ёшлар ўртасидаги бандлик муаммоларининг ўзига хос ечими ҳамда уларнинг тадбиркор сифатида шаклланишлари ва фаолият юритишлари учун ўзига хос имконият.
Вилоятда жамғарма кўмаги билан шахсий томорқалардан кенг фойдаланиш, иссиқхоналар барпо этиш, чорва ҳайвонларини парваришлаш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби тармоқларга ҳам катта эьтибор қаратиляпти.
“Ёшлар келажагимиз” жамғармасининг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшлар учун пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда онлайн тарзда бизнес сабоқлар бериш курслари ташкил қилинган. Бунда ёшларнинг малака ва кўникмаларини ривожлантиришга эьтибор қаратиляпти.
Жорий йил сўнгига қадар дастурга мувофиқ Фарғона вилоятида 204 нафар ёшларга 32 млрд. сўм кредит ажратилиши ҳамда 900 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |