ИШЛОВЧИЛАРГА ИНСТРУКТАЖ БЕРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР
Инструктажни, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича ўқишни ташкил этиш ва унга умуман раҳбарлик қилиш корхона бўйича раҳбарга, корхонанинг таркибий бўлимларида эса шу бўлимлари бошлиқларига юкланади.
Кириш инструктажи ҳамда хавфсизлик техникаси ва меҳнат мухофазаси бўйича иш жойида инструктаждан ўтмаган шахслар ишга қўйилмайдилар.
Ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўз вақтида ва сифатли ўқитиш юзасидан назорат корхона бўлинмаларида меҳнат мухофазаси мухфазаси ёки корхона раҳбари буйруғи билан белгилаб қуйилган мухандис техник ходим томонидан амалга оширилади.
Инструктаж журнали бўлинма бошчилигида сақланади ва хавфсизлик техникаси ва меҳнат мухофазаси ҳолатини текишрувчисининг талабига биноан тақдим этилади.
Камида бир ойда 1 марта инструктаж журнали юқори раҳбар текширувига тақдим этилади.
ИШ ЖОЙИДА ИНСТРУКТАЖ ТАШКИЛЛАШ ВА ЎТКАЗИШ.
Иш жойида ўтказиладиган инструктаж хусусияти ва вақтига қараб қуйидагиларга бўлинади.
Бирламчи Такрорий (қайта)
Режадан ташқари (навбатдан ташқари)
Жорий
2.1 бандидаги инструктаж турлари бевосита иш раҳбари томонидан ўтказилади.
Меҳнат хавфсизлиги инструктажининг мақсади қуйидагилардан иборат:
Ходимларнинг меҳнат мухофазаси масалалари бўйича билимлар даражасини ошириш. Ишчиларни иш жойи билан таништиришдир. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг шарт-шароитлари ва сабаблари билан таништириш: Иш жойида бирламчи, такрорий режадан ташқари ўтказилган инструктажлар ҳақида интруктаж ўтказган шахс, иш жойида инструктаж ўтказишни қайд этиш журналига ёзиб қўйиш, имзо қўйиши.
ИШ ЖОЙИДАГИ БИРЛАМЧИ ИНСТРУКТАЖ.
3.1 Иш жойидаги бирламчи инструктаж корхонага барча янги қабул қилинганлар, бир бўлинмадан бошқасига ўтказилганлар, хизмат сафарига келганлар, корхонага ишлаб чиқариш ўқуви ва амалиётлар ўтказиш учун келган Ўқувчи ва талабалар, ўзи учун янги бўлган ишни бажараётганлар, ҳамда ишлаб турган корхона ҳудудида корхона фаолиятидан бошқа ишларни бажарувчи ишчи-ходимлар билан ўтказилади.
Иш жойидаги бирламчи инструктаж ССБ1 стандартлари талаблари ва иш жойидаги инструктажнинг асосий масалаларини ҳисобга олган, касб ёки иш турлари учун ишлаб чиқилган меҳнат мухофазаси инструкциялари бўйича ўтказилади.
Иж жойидаги инструктажнинг асосий масалалари.
Ушбу ишлаб чиқариш бўлинмасидаги технология жараён ва ускуналар ҳақида, асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари ҳақида умумий маълумотлар.
Иш жойини бехатар ташкил қилиш ва тутиш.
Ускуналарнинг тузилиши (машина, механизмлар. асбоблар) жиҳозлар, алоқа тизимлари ва радиолаштиришнинг хавфли жойлари, сақловчи мосламалар ва тусиқлар, блокировка ва огоҳлантириш тизимлари.
Ишга тайёрланиш тартиби (ускунанинг созлиги, алока ва радиолаштириш тизимларида бегона кучланиш бор-йуклиги, асбоб ва мосламаларни блокировка, ерлантириш ва бошка химоя воситаларини текшириш.
Ишнинг хавфсиз усуллари ва услублари, хавфли холат вужудга келгандаги харакатлар.
Ушбу иш жойидаги шахсий химоя воситалари ва улардан фойдаланиш коидалари.
Ёнганни олдини олиш чоралари, ёниши чиккан холдаги мажбуриятлар, участкадаги ут учириш воситаларини, уларнинг жойлашган урни, куллаш усуллари.
Баландликда ишни хавфсиз ташкил қилиш. Баландликдан йиқилишни оддини олиш чоралари.
Электр ускуналар ва электр асбобларни хавфсиз ишлатиш буйича асосий талаблар
Бахтсиз Ходиса туфайли жарохатланганларга биринчи ёрдам курсатишнииг асосий қоидалари.
Иш жойидаги бирламчи инструктаж хар бир ишловчи билан якка тартибда хавфсиз мехиат қилиш усуллари ва услубларини кўрсаттан холда ўтказилади.
Бирламчи инструктаждан сўнг барча ишловчилар бўлинма рахбари фармойш билан ;
2 сменадан 5 сменагача бўлган мудатга (иш стажи тажрибаси ва ишнинг хусусиятига
қараб) хавфсиз мехнат килиш усуларини иш жойида ўрганиш учуй малакали мутахассисга бириктириб қўйилиши керак.
Иш жойида мехнат хавфсизлигига ўкитиш (Ўргатиш) назорат варакасида кайд этилади.
Иш жойида ўкитиш, ўргатиш жараёнида ИШЛОВЧИ хавфсизллк техникаси талабларининг муайян билишари билан танишади.
ИШ ЖОЙИДА КАЙТА ИНСТРУКТАЖ.
Қайта инструктаждан малакаси, маълумоти ва иш стажидан катъий назар барча ишловчилар 6 ойда камида 1 марта ўтадилар . Автохужалик, электр қурилмаларини хизматини бажарувчи, лаборатория ходимлари (шу жумладан электр хавфсизлиги буйича 1 мала ка гурухига эга бўлганлар хам), шунингдек, Ута хавфли ишни бажарувчилар бир чоракда камида бир марта инструктаждан утадилар.
Кайта инструктажлар мехнат мухофазаси бўйича қоидалар ва инструкцияларни билиш
даражасини текшириш ва билимини ошириш мақсадида якка тартибда ёки бир касбдаги ишчилар гурухи билан Утказилади.
Қайта инструктаж мухандис-техник ходимлар (цех бошлиғига, участка бошлиғи, бригадир) томонидан иш жойида инструктаж ўтказиш дастури буйича ўтказилади.
Инструктаж вақтида хавфсизлик техникаси қоидаларнни такрорлашдан ташқари, ишларни бажариш даврида содир булган бахтсиз ходисалар сабабларини хам тахлил килиш лозим. Қайта инструктаж журналда қайд этилади.
ИШ ЖОЙИДА РЕЖАДАН ТАШКАРИ ИНСТРУКТАЖ.
5.1- Мехнат мухофазаси талаб ва қоидалари ўтказганда;
Режадан ташқари интруктаж қуйидаги холларда Ўтказилади:
Мехнат хавфсизлигига таъсир этувчи технологик жараён ўзгарганда;
Ускуналар алмашганда хамда такомилганда;
Ходимларнинг мехнат хавфсизлиги талаблариии бузиш жарохатланишга, портлашга, ёнғинга. фалокатга олиб келиши мумкин бўлса ёки олиб келса;
- Ишдан танаффуслар ўта хавфли ишлар учун 30 кундан ошганда, бошка ишлар учун 60 кундан ошганда.
5.2 Режадан ташкари инструктаж якка тартибда ёки бир касб ходимлари гурухи билан иш жойида бирламчи инструктаж хажмида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |