Тунги сийдик тутолмаслик
Тунги сийдик тутолмаслик ташхиси махсус урологик ва неврологик текширувларда амалга оширилади. Болаларнинг ота-онаси ёки болаларни ўзлари чуқур уйқуга кетганда тўшакка сийиб қўйишдан шикоят қиладилар.
Анамнестик маълумотлардан олинган ахборотга кўра оилада тунги сийдик тутолмаслик бошқа болаларда хам мавжудлиги аниқланади. Баъзан беморлар менингит, тонзиллит ва бошқа инфекцион хасталиклар билан касал бўлганликларини айтиб беришади.
Беморларни умумий кўрикдан ўтказиш орқали бирор-бир ўзгаришлар борлиги аниқланмайди, аммо ёш болалар баъзан врачнинг саволларига жавоб беришга ботина олмайдилар, кўпинча уяладилар ёки гаплашишни хохламайдилар. Бундай холатларни сабабини текширилгач беморларда невростения каби хасталиклар борлиги қайд этилади.
Сийдик йўллари аъзолари пальпация, перкуссия ва УТТ текшируви хам хеч қандай ўзгаришлар йўқлиги маълум бўлади.
Асаб тизими текширилганда кўпинча вегетатив ўзгаришлар: қўл-оёқларнинг дистал қисмларининг совуқлиги ва кўкарганлиги, қўл ва оёқ кафтларининг терлаши, пульс лабиллиги аниқланади. Клиник текширув натижаларида бош ёки орқа мия касалликларига хос белгиларнинг борлиги аниқланади ва сийдик тутолмасликка сабаб бўлувчи невростатик генез эканлиги қайд этилади. Сийдик тахлили одатда меъёрда бўлади, аммо, пиурия ёки бошқа ўзгаришлар топилади, умумий сийдик тутолмаслик борлиги ёки энурезга шубха пайдо булади.
Парадоксал ишурия
Сийдик тўлиқ тутилиши (парадокс ишурия)даги сийдик тутолмаслик ташхиси нисбатан осон, чунки дизуриянинг бу тури секин ривожланади ва субъектив ва объектив симптомларнинг кўплиги билан бошқа дизуриялардан фарқ қилади.
Парадоксал ишурияда беморлар сийдикни ихтиёрсиз равишда томчилаб туришидан, қов устидаги оғриғдан, оғиз қуриши ва чанқашдан шикоят қиладилар.
Анаманестик маълумотлардан бемораларда хар хил турдаги инфравезикал обструкция ёки невроген генезли детрузор етишмовчилик борлиги қайд этилади.
Беморнинг ташқи кўринишини, қов сохаси ва жинсий аъзолар кўрикдан ўтказилганда кўпинча ХПН учун характерли, қориннинг олдинги девори киндик атрофида шишиб кетганлиги ва доимий равишда уретрадан сийдик томиб туриши аниКланади.
Беморлардан эса сийдик хиди келиб туриши сезилади.
Пальпация пайтида хаддан зиёд тўлиб кетган қовуқ аниқ пайпасланиши, унинг юқори чегараси баъзан ханжарсимон ўсимтагача етиб бориши қайд этилади.
Перкуссияда тўлган қовуқдан бўғиқ овоз эшитилади. УТТ пайтида қовуқни сийдик билан тўлиб турганлиги ва парадоксал ишурияга сабаб тош, простата гиперплазияси, ўсма ёки простатитлар аниқланади.
Шундай қилиб УАШ ёки ҚШБ шароитида сийдик тута олмасликни баъзи турларига ташхис қўйиш учун маълум имкониятга эга бўлади. Барча беморлар ихтисослашган стационарга йўлланадилар ва у ерда текширишлар охиригача етказилади. УАШ дан сийдик тутолмаслик ва сийдик ушлаб туролмасликни дифференциал диагностикаси талаб қилинади, чунки иккинчи турдаги дизурия нафақат урологик касалликларда учраб, у бошқа касалликларда: сил, ўсмалар ва бошқаларда хам учраб туради. Шунинг учун сийдик тутолмаслик билан хасталанган беморлар касалликни нозологик шаклига қараб дислокация қилиш жойини аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |