Чин нисбий сийдик тутолмаслик Беморлар шикояти нисбий сийдик тутолмаслик деб, бемор йўталганда ёки у оғир юк кўтарганда ва бошқа ҳолатларда қорин бўшлиғида ва қовуқда босим кўтарилиб кетганлиги учун, пешоб хам ташқарига беихтиёр чиқиб кетиши тушунилади.
Беморлар анамнезида кўп ва тез-тез туғиш, аёллар жинсий аъзоларида турли муолажалар ўтказилганда, эркакларда эса аденомэктомия ёки бошқа шунга ўхшаш операциялар ўтказилганлиги аниқланади. Қовуқ сфинктери тонусининг заифлашувига натижасида кулганда ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда қовуқдаги сийдикнинг бир қисмини ихтиёрсиз равишда чиқиб кетиши кузатилади.
Нисбий сийдик тутаолмаслик Нисбий сийдик тутолмайдиган беморлар кўрикдан ўтказилганда ўзига хос ўзгаришлар аниқланмайди. Аёлларнинг ташқи жинсий органларининг кўздан кечириш ва қовуқни босими оширим синамаси ўтказиш кўпинча нисбий сийдик тутолмаслик ташхиси учун етарли бўлади. Бу муолажа қуйидагича амалга оширилади: аёл гинекологик креслога ётқизилади, ташљи жинсий аъзолари антисептик суюқлиги билан тозаланади. Беморларнинг ўзлари жинсий аъзолари лабларини икки томонга тортади. Уретра ва қиннинг ташқи тешиги синчиклаб кўришдан ўтказилади. Жинсий аъзолар ва сийдик чиқариш каналининг шиллиқ қаватининг яллиғланишини бор-йўқлигига эътибор қаратилади. Сўнгра беморга бир неча бор йўталиш тавсия этилади ва бу вактда уретрадан қовуқ сийдигини ажралиши назорат қилинади. Йўтал пайтида сийдик ажралишининг тасдиқланиши стрессли ёки ортостатик сийдик тутолмаслик деб аталади.
УТТ да қорин бўшлиғида ўсмалар борлиги аниқланади, бу ўсмалар қовуқ ҳажмининг қисқаришиига сабаб бўлиб қовуқ ичида босим ошганда ихтиёрсиз сийдик ажралишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, чин нисбий сийдик тутолмаслик йўтал пайтида, кулганда ва бошқа пайтларда қорин бўшлиғида ва қовуқ ичидаги босимнинг кескин кўтарилиб кетиши натижасида қовуқдаги сийдикнинг бир қисмининг ташқарига беихтиёр чиқиб кетиши билан характерланади.
Қовуқ сфинктерининг етарлича ёпилмаслиги туғма жараён сифатида ёки қовуқ-уретра сегменти мушаклари тонусининг заифлашуви кўп туққан аёллар ва кекса аёлларда кузатилади. Аниқланишича, 60 ёшдан ошган аёлларнинг 30% нисбий сийдик тутолмасликдан учрайди, бу ҳолат ҚВП ва ШВП да ишлаётган УАШ томонидан хқисобга олинишини тақозо этади.