Сийдик тутаолмаслик ва сийдик ушлаб туролмаслик тушунчаси Тиббиёт адабиётларида сийдик тутолмаслик ва сийдик ушлаб туролмасликка кўпинча хар хил изох берилган. Масалан, қовуқ сийдигини уретрадан ихтиёрсиз ажралиши баъзан сийдик тутолмаслик дейилади, аммо сийдик йўлларининг туғма аномалиясида пешобни доимий равишда қин ёки тўғри ичакдан оқиб туриши сийдик тутолмаслик ёки сийдик ушлаб туролмасликка тешигли эмас деб тушунтирилади.
Кўпчилик муаллифлар сийдикни беихтиёр чиқиб кетишининг хар қандай тури сийдик тутаолмаслик деб аташган. Сийдикни ушлаб тура олмасликни тахлил қилишда хам англашилмовчиликлар мавжуд. Сийишга баъзан истак бўлганда, лекин сийдикни тутиб тураолмалик хам мажбурий сийдик тутаолмаслик деб тушунтирилади.
Шу ва шунга ўхшаш холатлар турли касалликларда ва туғма аномалияларда учраб туриши хисобга олган ҳолда сийдикни тутаолмаслик ва ушлаб туролмасликка аниљлик киритиш кераклигини тақозо этади.
Таснифи (классификацияси) Тиббиёт адабиётларидаги маълумотлардан шу нарса маълумки, сийдик тутаолмаслик ва сийдик ушлаб туролмаслик бўйича умумлаштирилган классификация ишлаб чиқилмаган. Хар бир клиницист ўзларига сийдик тутаолмасликни бир неча гурухларга ажратади: абсолют (мутлоқ) ёки нисбий, тўлиқ ёки қисман, чин еки сохта, стрессли ёки ортостатик ва бошка тоифаларга бўлиб-бўлиб ташхис қўйишни тавсия этишади.
Биз сийдик тутолмасликнинг қамма турларини унинг сабабларини хисобга олган холда тартибга солиб чиқдик. Бизнинг таклиф бўйича сийдик тутолмасликнинг хар кандай тури чин ва сохта турларга бўлинади. Чин сийдик тутолмаслик таркибида қуйи сийдик йўлларидаги туғма аномалияси, қовуқнинг сфинктерида орттирилган жарохат ёки унинг орља ёки олдинги деворининг шикастланиши натижасида вужудга келган текшиклардан сийдикнинг ихтиёрсиз ажралишининг ҳар қандай тури тушунилади. Қовуқ сфектери ёки унинг деворларининг нуқсонлари (тешиклари) даражасига қараб, чинакам сийдик тутаолмаслик абсолют ва нисбий турларига бўлинади.
Абсолют чин сийдик тутолмаслик деганда аномалиялар (экстрофия, гипо- ёки эписпадия) дан ва жиддий шикастланишлардан кейин пайдо бўладиган қовуқ-қин ёки қовуқ-ичак тешикларидан сийдикнинг ихтиёрсиз чиқиши тушунилади.
Нисбий чин сийдик тутолмаслик деб, қовуқдаги сийдикнинг ихтиёрсиз равишда беморнинг вертикал хамда горизонтал холатда ёки қулаётган, йўталган пайтларида беихтиёр сийдик чиқиб кетишига айтилади.
Нисбий сийдик тутолмаслик деб сийдик чиқиб кетишидаги меёрий холат сақланиб қолиши ва беморлар кулганда ёки бошқа холатларда қисман пешоб чиқиб кетиши тушунилади.
Нисбий сийдик тутолмаслик қовуқ сфинктерининг туғма ёки орттирилган кучсизланганда, кичик қовуқ билан қин ёки ичак деворлари орасида вужудга келган тешикда пайдо бўлади.
Қовуқ сфинктери заифлигида нисбий сийдик тутолмаслик, беморнинг вертикал ҳолатида кузатилади, шунинг учун уни ортостатик сийдик тутолмаслик дейилади.
Хам горизонтал, хам вертикал холатда ихтиёрсиз сийдик ажралиши кўпинча йўтал вақтида ва шунга ўхшаш ҳолатда қовуқдаги ва қорин бўшлиғидаги босим ортиши туфайли юз берганлиги учун стрессли сийдик тутолмаслик дейилади.
Фақат горизонтал холатда қисман ихтиёрсиз сийдик ажралиши қовуқни юқори қисмидаги қин ва қовуқ-ичак оқмаси учун характерлидир.
Шундай қилиб, чин сийдик йўлларининг аномалияларидаги қовуқ деворининг ва сфинктерининг жиддий заифланиши туфайли сийдикнинг ихтиёрсиз ажралиши кузатилади
Сохта сийдик тутолмасликда сийдик ажралиши меёрда сақланиб турса-да доимий равишда ихтиёрсиз қин ёки уретрадан сийдик томчилаб туриши кузатилади. Дизуриянинг бу тури сийдик найларидан бирининг қовуқда жойидаги эктопиясида ёки травмалардан кейинги сийдик найи-қин ёки ичак тешигининг қосил бўлишида кузатилади. Меерий сийиш соғлом сийдик найидан қовуқда тўпланган сийдик хисобига бўлади, лекин айни вақтда эктопия бўлган сийдик найидан келиб қовуққа тушмай, қинга ёки ичакка очилган тешикдан доимий равишда аёллар жинсий аъзоларидан ёки йўғон ичакдан ташқарига ажралиб чиқади ва бу турдаги дизурия "сохта" сийдик тутолмаслик дейилади.
Тунгги сийдик тутолмаслик (энурез) асосан болаларда учрайди, лекин катта одамларда қам қар љандай ёшда кузатилиши мумкин. Энурезнинг сабаби мураккаб бўлиб, у ухлаб ётган пайтда, сийишга эхтиёж рефлексининг пайдо бўлиши даражаси ва муддатига боғлиқ. Янги туғилган чақалоқларда 5-6 ойлик даврила беихтиёр сийдик ажратиши физиологик жараён сифатида қаралади. Бунда, сийдик тўлган қовуқ интрарецепторлар импульси орқа мия сатхида сақланиб қолиб, қовуқни бўшатиш акти бош мия пўстлоқ қавати иштирокисиз амалга ошади. Боланинг ёши улғая борган сайин шартли рефлекс пайдо бўлади ва сийишни бош мия пўстлоғи идора қилади. Сийдик пуфагини бўшатиш реакцияси пайдо бўлганда, бола уйғонади ва йиғлаб ўзини нотинч тутади ҳамда худди, бўшалиш (сийиш) учун қулай шароитни талаб этади. Сийгандан сўнг одатда, бола тинч ухлайди. Аммо нерв системасининг касалликлар ёки қовуљқ сфинктерининг аномалия билан ривожланиши сабабли физиологик сийиш ўз вақтида бўлмайди. Кечаси ёки кундузи ухлаб ётганда сийдик тутолмаслик узоқ йиллар давомида кузатилиши мумкин. Бундай холат кўпинча асаб ва сийдик ажратиш системасининг касалланиш даражасига боғлиқ бўлади. Худди шундай холатлар сурункали тонзиллит, ичак аскаридози ва бошља сабаблар туфайли интоксикация бўлишига ҳам боғлиқ бўлади. Уйқу пайтида сийдик тутолмаслик жараённинг ўзи 60-70% системали неврозга боғлиқ, қолган 30-40% қовуқ сфинктерининг заифлашганлигига боғлиқ. Дизуриянинг бу турини Ибн Сино "уйқудаги сийдик тутолмаслик" деб атаган ва хам кечаси, хам кундузи чуқур уйқуга кетган пайтда, беихтиёр сийиб қўйиш холатини кузатган.