Қорин пастки сохасидаги ўткир оғриқлар
Корин пастки кисмидаги асосан ёнбош сохалари ва чов соха уткир огриклар худди буйрак санчиги сингари тусатдан кундузи ва кечаси, купинча аччик овкат истеъмол килгандан кейин пайдо булади.
Сийдик пуфагининг чанок бушлигидаги касалликлар туфайли корин пастида уткир огриклар булиш сабаблари:
- тошлар, туз конгломератлари каби моддалар билан юкори сийдик йулларии ва сийдик пуфаги, айнан пуфак буйинчаси шиллик каватининг асаб толаларининг шикастланиши;
- пуфак, уретранинг атров асаб тутамининг яллигланиши сабабли асаб толаларининг сикилиб колиши;
- уткир ишурия ривожланиши холатида детрузор асаб толаларининг таранглашуви;
- сийдик канали ва пуфагидаги тошлар уткир шамоллашга ва яралар пайдо булишига олиб келади ва у ердаги асаб толаларини таъсирланиши ёки шикастланиши окибатида огриклар пайдо булади.
Шундай килиб, корин пастидаги кучли огриклар сийдик йуллари пастки кисми ва сийдик пуфагининг яллигланиш касалликлари туфайли пайдо булади. Сийдик найининг чанок кисми окклюзияси коринпарда асаб толаларига уз таъсирини курсатганда, перитонитда учрайдиган огриклар пайдо булади, ундан УАШ хабардор булишии лозим.
Кичик чанокдаги уткир огриклар
Уретра ва жинсий аъзолар касалликлари туфайли кичик чанокдаги уткир огриклар шамоллаш окибатида купрок аччик овкат егандан кейин кундузи ёки кечаси пайдо булади.
Кичик чанокдаги уткир огриклар сабаблари:
- яллигланиш шиши билан пуфак уретрал кисмидаги асаб тутами ва нервларнинг сикилиши ва тарнг булиб тортилиши;
- тошлар, тузлар билан уретранинг шиллик каватидаги асаб толаларининг шикастланиши;
- простата ёки аёллар жинсий аъзоларининг уткир яллигланиши кичик чанок аъзолари кон томирлари ва уретра спазмига хамда асаб толалари таранглашиб уткир огрикларга сабаб булади.
Демак, сийдик-таносил аъзолари уткир яллигланиш касалликларида ёки уретра йулини окклюзияловчи тошлар булганда юзага келади.
Кичик чанокдаги уткир огрикларнинг узига хос хусусияти шундаки, уткир яллиигланиш жараёни тезда бир аъзодан бошкаларига таркалади, бу холат асосий, яъни хасталикни биринчи манбасини аниклашни кийинлаштиради. Шунга карамасдан кучли огрик манбаларини эркакларнинг сперма, простата бези шираси ёкисийдик таркибидаги узгаришлар оркали аникланади. Куп холларда кичик чанок сийдик-таносил аъзоларидаги хасталикларни уткир огрикларга богликлигини УТТ усули аниклашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |