Фанидан маърузалар тўплами



Download 274,22 Kb.
bet20/40
Sana21.02.2022
Hajmi274,22 Kb.
#461357
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
urology

АБАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ (АБП) - чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми (ЧСОС).
ЭТИОЛОГИЯСИ.
Абактериал простатит ёки яллиғланиш компоненти билан кечадиган чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми энг кўп тарқалган простатит синдроми ва этиологияси номаълум яллиғланишдан иборат бўлади. Абактериал простатитни чақирувчи қўзғатувчини аниқлаш, исботлаш ҳаракати одатда натижасиз бўлиб чиқди. Шунга қарамасдан кўпгина клиницистлар ишонадиларки АБП қўзғатувчилари хламидия, уреаплазма, микоплазмалар ва вируслар ҳисобланади. Бундай микроорганизмлар ҳамма вақт ҳам простата суюқлигида аниқланмайди ва АБП беморларнинг простата суюқлигида ҳеч қандай антигенга специфик антитела ишлаб чиқармайди.
Шу нарсани қайд қилиш керакки, абактериал простатит беморларда простата бези – ичи сийдик рефлюкси борлиги аниқланди. Баъзи бир текширувчилар АБП-ни простата безининг аутоиммун касаллиги деб фарқ қиладилар.
ПАТОГЕНЕЗИ ВА ПАТОЛОГИЯСИ.
Абактериал простатитнинг патогенези номаълум сурункали бактериал простатитдаги ўзгаришларга ўхшашдир.
КЛИНИК СИМПТОМЛАРИ.
Абактериал простатит ва сурункали бактериал простатит симптомлари бир хил, фарқи шундан иборатки, сурункали бактериал простатитда унинг келиб чиқишини тасдиқловчи хужжатлар мавжуд. Беморда ирритатив симптомлар, оралиқда оғриқ ва думғазада қулайсизлик кузатилади.
ТАШХИСЛАШ.
АБП бўлган беморларнинг простата бези суюқлигида кўп миқдорда лейкоцитлар ва ёғда эрийдиган макрофаглар аниқланади. Бактериологик экмаларда ва бошқа усулларда қўзғатувчиси аниқланмайди.
ДИФФЕРЕЦИАЛ ТАШХИСЛАШ.
Абактериал простатит простатитнинг бошқа турларидан дифференциалланиши керак. Булардан ташқари уретрит, цистит ва қовуқ ўсмаси билан дифференциал ташхис ўтказилиши керак.
ДАВОЛАШ.
АБП бўлган беморларнинг простата бези суюқлиги экилганда қўзғатувчиси аниқланмайди, сабаби бўлиши мумкин хламидия, уреаплазма ёки микоплазма. Клиницистлар бундай ҳамма микроорганизмларга қарши антибактериал даволаш ўтказишни тавсия қиладилар. Эритромицин, доксациклин, сумамед ёки офлоксацинни бир ҳафта давомида қабул қилиш керак.
Булардан ташқари яллиғланишга қарши даволаш (ибупрофен) ва альфа-адреноблокаторлар (теразозин, альфузозин, омник) буюрилади.
Симптоматик даволаш, иссиқ микроклизмалар, простата бези массажи, физиодаволаш ва бошқалар баъзи бир енгилликни таъминлайди.
ПРОСТАТОДИНИЯ (ПД) – чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми.
ЭТИОЛОГИЯСИ.
Простатодиния сурункали абактериал простатитнинг яллиғланишсиз турини белгилаш учун киритилган эди. Простатодиния бўлган беморларда сурункали простатит симптомлари бор, лекин анализида сийдик йўллари инфекцияси йўқ, простата бези суюқлигида ўзгариш йўқ ва экмада қўзғатувчилар аниқланмайди.
КЛИНИК СИМПТОМЛАРИ.
Простатодиния бўлган беморларда худди сурункали абактериал простатит беморларига ўхшаш симптомлар мавжуд. Булар асосан сийишнинг бузилиши бўлиб, улар таъсирланиш ва ҳар хил даражадаги тўсилиш симптомлари билан боғлиқ, чаноқ соҳасида оғриқ симптомлари биргаликда кузатилади.
ТАШХИСЛАШ.
Бармоқ билан тўғри ичак орқали текширганда одатда анал сфинктери “тараглашган”, простата безида ёки простата бези атрофидаги тўқимада оғриқ аниқланади.
ПД бўлган беморларда видеоуродинамик текширишлар ўтказилганда, кўпгина беморларда қовуқ бўйинчаси ва уретранинг простата қисмида “спастик” дисфункция борлиги - қовуқ ички сфинктери диссенергияси аниқланади.
Кўп клиницистлар ПД этиологиясида стресс ёки кичик чаноқ аъзолари ва тўғри ичакнинг ёндош касалликлари алоҳида аҳамиятга эга эканлигини тахмин қиладилар.
ДАВОЛАШ.
ПД бўлган беморларга альфа-адреноблокаторлар (альфузозин, теразозин, омник, дельфаз) кичик дозада буюрилади, сўнгра аста-секинлик билан дозаси ошириб борилади.
Чаноқ тубидаги мушаклари таранглашган беморларга диазепам ёки теразозин билан биргаликда даволаш буюрилади. Булардан ташқари симптоматик даволашлар, яллиғланишга қарши стероид бўлмаган дорилар ишлатилади.



Download 274,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish