Фанидан маърузалар тўплами


МАВЗУ: СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ НОСПЕЦИФИК ИНФЕКЦИЯСИ ВА ПРОСТАТИТЛАР



Download 274,22 Kb.
bet16/40
Sana21.02.2022
Hajmi274,22 Kb.
#461357
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
urology

МАВЗУ: СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ НОСПЕЦИФИК ИНФЕКЦИЯСИ ВА ПРОСТАТИТЛАР

ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.


АҚШ-да хар йили 7 миллиондан ортиқ холларда СЙИ қайд этилади, уларнинг 1 миллионда ортиғида шифохонага ётқизиш зарурияти туғилади ва асоратлари ривожланади (Pattor et all.,1991). СЙИ аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди. Бактериурия ёш аёлларда эркакларга нисбатан 30 маротаба кўп учрайди. 65 ёшга етган аёлларнинг 20% ва эркакларнинг 10%-ида бактериурия аниқланади (Boscia & Kaye,1987).

ЭТИОЛОГИЯСИ.


Сийдик йўллари инфекцияси – шиллиқ парданинг (уротелий) бактериялар киришига нисбатан яллиғланиш реакцияси бўлиб, бунинг натижасида бактериурия ва пиурия кузатилади.
Сийдик-таносил йўллари носпецифик инфекциясининг қўзғатувчилари бўлиб қуйидагилар хисобланади:

  • грам-манфий аэроблар (ичак таёқчаси, протей, клебсиелла, кўк йиринг таёқчаси, энтеробактериялар);

  • грам-мусбат аэроблар (стафилококклар, стрептококклар ва энтерококклар);

  • анаэроб бактериялар (Bacterii fragilis, Peptostreptococci).

Сийдик-таносил йўллари специфик инфекциясининг қўзғатувчмлари бўлиб қуйидагилар хисобланади:

  • сил таёқчалари, гонококклар, трихомонадалар, актиномикоз, оқ трепанема, хламидиялар, уреаплазма, гартнонеллалар ва бошқалар.

Одатда, ўткир инфекция бўлса битта қўзғатувчи аниқланади, 2-та ва ундан кўп қўзғатувчи аниқланиши эса сурункали инфекцияга хосдир (айниқса, нейроген қовуқ, қовуқ-ичак оқмаси ёки сийдик йўлларидаги узоқ муддатга қўйилган катетерлари бор беморларда).

АСОСИЙ ИНФЕКЦИОН СИНДРОМЛАРНИНГ ТАЪРИФИ.



  1. Аёлларда кузатиладиган ўткир уретрал синдром. Қовуқ ва уретра яллиғланишига хос турли белгилар билан биргаликда келувчи дизурия ва тез-тез сийиш, сийдик экмасида бактериялар йўқлиги ёки бактериялар индексининг пастлиги билан характерланади. Вақти-вақти билан вагинит билан қўшилиб келади. Сабаби бактериялар ёки хламидия бўлиши мумкин.

  2. Эркакларда кузатиладиган ўткир уретрит. Бунда дизурия уретрадан ажралмалар келиши билан биргаликда бўлади, лекин қовуқда инфекция бўлмайди. Касалликнинг энг кўп сабаби жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар (гонококклар – сариқ ажралмалар, хламидия ёки уреаплазма – оқ ажралмалар) хисобланади.

  3. Ўткир пиелонефрит. Қалтираш ва тана хароратининг кўтарилиши (кўпинча юқори даражада бўлади), бел сохасида оғриқ, сийдик чиқишининг ирритатив бузилиши кузатилади. Одатда бир томонлама бўлиб, кўпинча бактериемия билан биргаликда кузатилади. Бактериурия (> ёки = 100000 КХБ/мл) ва пиурия билан характерланади.

  4. Ўткир простатит. Қалтираш ва тана хароратининг кўтарилиши, сийдик чиқишининг турли даражада ифодаланган обструктив ва ирритатив бузилишлари билан биргаликда келади, простата безининг шишганлиги, қаттиқлашуви ва индурацияси билан характерланади. Простата бези суюқлигининг йирингли ажралмаси кузатилади, бунинг сабаби ичак микроорганизмлари чақирган инфекция хисобланади. Кўпинча, бактериурия билан бирга, баъзан бактериемия билан биргаликда кузатилади.

  5. Аёлларда кузатиладиган чаноқ аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари. Қалтираш ва тана хароратининг кўтарилиши, чаноқ сохасидаги оғриқ ва патологик ўзгарган қин ажралмалари борлиги билан характерланади ва кўпинча сийдик йўллари инфекцияси билан бирга кузатилади. Энг кўп этиологик сабаби гонококкли ва гонококксиз инфекция (аэроб ва анаэроблар, хламидиялар) хисобланади.

  6. Ўткир эпидидимит. Уруғдон ортиғининг биттаси ёки иккаласининг яллиғланиши. Уруғдон ортиғидаги оғриқ ва шиш, иситма, пиурия ва дизуриянинг турли кўриниши билан бирга кузатилади. Ёш эркакларда бу кўпинча жинсий алоқадан кейинги уретритлар билан боғлиқ (қўзғатувчилари – гонококк, хламидиялардир), ёши каттароқларда эса бу простатит билан боғлиқ (қўзғатувчилари – инфекциянинг ичак гурухи).

  7. Асимптоматик бактериурия. Сийдик йўллари инфекциясининг симптомлари бўлмайди, қовуқ ёки буйракдан олинган сийдикда бактериурия (> ёки = 100000 КХБ/мл) аниқланади, бунда пиурия бўлиши хам, бўлмаслиги хам мумкин. Асимптоматик бактериурияни контаминациядан фарқлаш керак. Контаминация – жинсий аъзолари ёмон тозалашлик натижасида келиб чиқади.

  8. Сурункали сийдик йўллари инфекцияси. Бунда персистенция холатидаги ёки рецидивланувчи инфекция назарда тутилади.

  9. Сурункали простатит. Сурункали бактериал ва абактериал простатитлар.

  10. Сурункали пиелонефрит. Бирламчи пиелонефрит рентгендиагностика, экскретор урограммада чандиқлар ва деформацияланган косачалар борлигига асосланади.

СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИ ПАТОГЕНЕЗИ.

Бактерияларнинг сийдик йўлларига кириш йўллари:


1. Кўтарилувчи инфекция. Эркаклар, қизлар ва аёлларда сийдик-таносил тизимининг инфекцияланишининг асосий сабаби уретрадан юқорига кўтарилувчи инфекция хисобланади. Бу аёллар уретрасининг калталиги ва тўғри ичак флорасининг оралиққа ва қин дахлизига тарқалишига мойиллиги борлиги билан боғлиқ. Аёллар ва қизларда кўтарилувчи инфекция билан зарарланиш мойиллиги кўпроқ. Жинсий алоқа хам аёлларда сийдик йўллари инфекцияси келиб чиқишида хал қилувчи омил бўлиб хисобланади.
2. Гематоген инфекция. Инфекциянинг гематоген йўл билан тарқалиши кам учрайди, аммо сил, буйрак ва буйрак атрофи абсцесслари бундан мустасно. Ва, аксинча, буйрак ва простата безида ўткир инфекция бўлганда бактерияларнинг қонга ўтиши кузатилади.
3. Лимфоген тарқалиш. Сийдик-таносил аъзолари инфекцияси лимфа системасидан ҳам тарқалиши эхтимол қилинади. Бу тахминдир, аммо бактерияларнинг лимфа тугунларидан, тўғри ва йўғон ичакдан простата безига ва қовуққа, ҳамда аёлларда бачадон атрофи лимфа тугунларидан сийдик-таносил тизимига ўтиши тўғрисида бир қанча далиллар бор.
4. Бошқа аъзолардан бевосита (контакт) тарқалиши. Интраперитонеал абсцесслар, аёлларда чаноқ аъзоларининг яшин тезлигида кечувчи инфекцияси, паравезикал абсцесслар, сийдик-таносил оқмалари инфекциянинг бошқа аъзолардан бевосита тарқалишига сабаб бўлади.

СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ.


СЙИ жойлашишига кўра юқори, пастки сийдик йўллари ва эркаклар жинсий аъзолари инфекцияларига бўлинади.
Юқори сийдик йўллари инфекциясига пиелонефрит ва уретеритнинг турли шакллари, пастки сийдик йўллари инфекциясига – циститлар, уретритлар киради. Эпидидиит, орхит, простатит, везикулит, колликулит эркаклар жинсий аъзолари инфекциясига киради.
Сийдик йўллари инфекцияси кечишига кўра асоратланган ва асоратланмаган турларга бўлинади.
СЙИ-нинг Stamey (1980) бўйича таснифи:

  1. Бирламчи инфекция. Беморга биринчи маротаба сийдик йўллари инфекциясини хужжатли тасдиқлаш.

  2. Тугалланмаган бактериурия – бунда СЙИ-сини даволаш жараёнида сийдикдан бактериялар тўлиқ йўқолиб кетмайди. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

  • бактерияларнинг буюрилган антибактериал дориларга резистентлиги;

  • беморларнинг антибактериал дориларни қабул қилмаслиги;

  • резистент (антибактериал дориларга) бактерияларнинг тез ривожланиши;

  • турли бактерия штаммларидан иборат аралаш инфекция;

  • янги резистент штаммларнинг тезда реинфекция бўлиши;

  • буйрак етишмовчилиги;

  • оғир инфекция билан биргаликда гигант кораллсимон тошларнинг бўлиши.

  1. Бактериал персистенция ёки инфекция рецидиви – сийдик йўллари инфекциясини даволаш давомида сийдикнинг вақтинчалик стерил ҳолатга келиши.

Бактериал персистенция сабаблари:

  • инфекцияланган тошлар;

  • сурункали бактериал простаит;

  • ёлғиз инфекцияланган буйрак;

  • қовуқ-қин ва қовуқ-ичак оқмалари;

  • обструктив уропатия;

  • инфекцияланган косача-жом дивертикуллари;

  • нефрэктомиядан сўнг сийдик найининг инфекцияланган чўлтоғи;

  • инфекцияланган урахус кистаси;

  • инфекцияланган ғоваксимон буйрак;

  • ёт жисмлар.

  1. Реинфекция – сийдик йўллари инфекцияси туфайли аввалги инфекцмядан тўлиқ даволаниб соғайгандан сўнг, турли муддатларда, янги қўзғатувчилар томонидан янги инфекциянинг қўзғатилиши.

СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИГА МОЙИЛЛИК ОМИЛЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ ҲИМОЯ МЕХАНИЗМЛАРИ.


Бактерияларнинг вирулентлик омиллари:


Сийдик йўллари инфекцияси кўп ҳолларда ичак таёқчаси томонидан чақирилади. Бу бактерия амбулатор беморларнинг тахминан 90%-ида бирламчи СЙИ-га сабабчи деб ҳисобланади. Ичак таёқчасининг 150-дан ортиқ штаммлари маълум, бироқ улардан фақат 01, 02, 04, 06, 018, 079 серогрухларигина касаллик чақиради. Ичак таёқчасининг қин эпителийси ва уротелийга фимбрия ёки хивчинлари билан ёпишиб олиш қобилияти борлиги аниқланган.
I-чи типдаги хивчинли ичак таёқчаларининг штаммлари манноз-сезувчан гемагглютинация чақириш хусусиятига эга, улар эпителиал хужайралари юзасида гликолипид ва гликопротеид шаклидаги сахарозалар билан специфик таъсирланади, бунинг оқибатида бактерия эпителиал хужайрага ёпишиб олади. Бактерияларнинг бу хусусияти адгезив хусусият деб аталади.
Ичак таёқчасининг баъзи патоген штаммлари II-чи типдаги хивчинларга эга бўлади. Улар одам эритроцитларини агглютинация қилиш қобилиятига эга ва бу гемагглютигация D-манноза шакари билан ингибицияланмайди. Манноз-резистент гемагглютинация (МРГА) хусусиятига эга бўлган II-чи типдаги хивчинли ичак таёқчалари уротелий рецепторлари билан специфик бирика олади (гликолипидларнинг специфик шакллари каби).
Манноз-сезувчан адгезия штаммларни шиллиқ пардасида ушланиб қолишига жавобгар ва бу 2 фазали жараён уропатоген штаммларнинг адгезиясига жавоб беради. I-чи типдаги ичак таёқчаси, асосан манноз-сезгир адгезия ҳисобига сийдик йўллари шиллиқ пардасига ёпишади. Агар манноз-резистент хусусиятлари бўлса, улар Р-хивчинларнинг бирикиши учун хизмат қилади, у ҳолда бактериялар уротелий хужайраларига адгезияланади ва сийдик йўлларини инфекциялайди.
Аёлларда мойиллик омиллари.
Қин даҳлизи омиллари. Қин эпителийсининг бактериялар, айниқса, патоген турлари билан колонизация бўлишига мойиллиги аёлларда сийдик йўллари инфекцияланишида дастлабки қадам бўлиб ҳисобланади. Бактерияларнинг шиллиқ пардада колонизацияланиши бактериянинг эпителий хужайраларининг юзасига адгезияланиш қобилиятига боғлиқ бўлиши мумкин.
Schaeffer, Dunn (1981) кўрсатишича: ичак таёқчаси in vitro ажралиб туради ва сийдик йўллари инфекцияси рецидиви бўлган аёллар қин эпителийси хужайраларига соғлом аёлларникига қараганда тезроқ ёпишиб олади.
Уретрал омиллар. Бактерияларнинг эпителий юзасига адгезияланишини ўрганиш учун уретрал омиллар мураккабдир. Периуретрал безларнинг бактериал инфекцияси ва уретра бўйлаб сийдикнинг табиий турбулент оқими сийдик йўллари инфекциясига мойилликнинг мухим омили бўлиши мумкин.

Эркакларда мойилликнинг ташқи омиллари.


СЙИ бўлган эркакларда инфекция тушишининг асосий йўли уретрадаги колонияларнинг юқорига кўтарилишидир. Шу билан бирга простата бези суюқлиги таркибида антибактериал мода бўлади, бу кўтарилувчи СЙИ-га қарши табиий ҳимоя механизми бўлиши мумкин. Бу модда – рух моддасидир. Сурункали простатит бўлган беморларда рух моддаси простата бези суюқлигида бўлмайди ёки кам миқдорда бўлади.
Чақалоқларда четки кертмак шиллиқ пардаси патоген бактериялар билан колонизация бўлишига мойиллиги бўлади. Р-хивчинли ёки I-чи типдаги хивчинли бактериялар адгезияланади. Хатна қилинмаган эркакларда СЙИ-нинг кўп учраши ва четки кертмак шиллиқ пардаси патоген бактерияларнинг адгезияланиши ўзаро бир-бири билан боғлиқдир.
Мойилликнинг ички омиллари.
Ўзлари рози бўлган одамлар қовуғига бактериялар киритилганда, тезда сийдик билан ювилиб чиқиб кетди. Шундай қилиб, самарали сийдик оқиб чиқиши қовуқда инфекция ривожланишига қарши ҳимоя механизми бўлиб ҳизмат қилиши мумкин.
Қовуқ нейроген дисфункцияси, қолдиқ сийдик ва ёт жисмлар қовуқда инфекция ривожланишига мойилликни оширади.
Сийдик найи ва буйрак омиллари.
Организмнинг инфекцияга умумий мойиллигига таъсир қилувчи бир нечта бошқа омиллар мавжуд: қовуқ-сийдик найи рефлюксининг бор-йўқлиги, сийдик найи перистальтикасининг сифати, буйрак мағиз қаватининг инфекцияга нисбатан мойиллиги, обструктив уропатия, буйракда қон айланишининг бузилиши, буйракнинг бирламчи касалликлари ва буйрак билан сийдик найининг ёт жисмлари инфекцияга бўлган мойилликни оширади.

СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИНИ ТАШХИСЛАШ.


Сийдик йўллари инфекциясини ташхислашда сийдикни асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиб тўғри йиғиш катта аҳамиятга эга.
Сийдик таҳлили. Сийишининг бузилиши симптомлари бор беморларда сийдикда бактериялар, пиурия ва гематурияни аниқлаш учун микроскопик таҳлил қилинади.
Сийдик экмаси. Бактериологик экма учун олинган сийдикни йиғилган захоти совутгичга қуйиш керак ва 24 соат ичида экиш лозим. Сийдик йўллари инфекциясининг симптомлари бўлган аёлларнинг 20-40%-да сийдигида 1000-100000 дона бактерия бўлади (Stomey et all.,1977).
Стамей-Мейерс синамаси. Стамей-Мейерс локализацион синамаси (1968) пастки сийдик йўллари инфекциясининг жойлашган ўрнини аниқлаш учун қўлланилади:
VB1 – уретрал сийдик (10-15мл)
VB2 - қовуқ сийдиги (10-15мл)
EPS – простата бези суюқлиги (1-2 томчи)
VB3–простата бези массажидан кейинги қовуқ сийдиги (10-15мл).
Бажариш услуби. Қовуқ сийдикга тўлган бўлиши керак. Уретранинг ташқи тешиги 2 маротаба совунли эритма билан ишлов берилади, сўнг қуруқ стерил шарик билан артилади, шундан кейин пробиркага сийдикнинг биринчи порциясидан 10-15 мл (VB1) олинади. Сийдик оқимини узмасдан 100-150 мл сийдик чиқариб ташланади, сўнг 2-чи пробиркага 10-15 мл (VB2) сийдик олинади. Кейин беморга сийишни тўхтатиш буюрилади, врач резина қўлқопни кийиб, ўнг қўлининг кўрсатгич бармоғи билан простата безини массаж қилади ва 1-2 томчи простата бези суюқлиги олинади (EPS). Простата бези массажидан сўнг беморга яна сийиш буюрилади, бу порциядан 10-15 мл (VB3) олинади.
Стамей-Мейерс синамасининг интерпретацияси (тахлили). Агар VB1 порцияда бактерия ва лейкоцитлар сони меёрдагидан кўп бўлса, бу инфекциянинг уретрада жойлашганлигини кўрсатади. Агар VB2 порцияда бактерия ва лейкоцитлар сони меёрдагидан кўп бўлса, бу инфекциянинг қовуқда жойлашганлигини кўрсатади. Агар простата бези суюқлигида бактерия ва лейкоцитлар сони меёрдагидан кўп бўлса, бу инфекциянинг простата безида жойлашганлигини кўрсатади. Агар VB4 порцияда бактерия ва лейкоцитлар сони меёрдагидан кўп бўлса, бу инфекциянинг простата безида ва қовуқда жойлашганлигини кўрсатади.
Рентгенологик текширув. Бу текширув ҳамма СЙИ бўлган беморларга ўтказиш шарт эмас, аммо баъзи беморларга ўтказиш фойдалидир. Клиник текширувлар тош, ўсма, сийдик найи стриктураси бўлган беморларда, турли хил обструкцияси бор беморларда ва бошқаларда ўтказилади.
Ультратовушли текширув. Буйрак ва сийдик йўлларини ультратовушли текшириш жуда қимматли маълумот берувчи текширув усулидир, айниқса, гидронефроз, пионефроз ва паранефрал абсцессда. Ультратовушнинг аҳамияти каттадир.
Компьютерли томография (КТ). Компьютерли томография анатомик манзара тўғрисида энг яхши ва батафсил маълумот беради, лекин унинг нархи уни скрининг муолажага айлантиришга тўсқинлик қилади.
Ингичка игнали аспирацион биопсия (ИИАБ). ИИАБ-ни ультратовуш назорати остида ўтказилади ва буйрак, қовуқ, простата бези ва ёрғоқ аъзоларининг касалликларини ташхислаш учун қўлланилади.

СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИНИ ДАВОЛАШ,


Сийдик йўллари инфекцияси ҳар бирини даволашдан мақсад – сийдик экмасида бактериялар ўсмаслиги лозим.
Асоратланмаган СЙИ бўлган беморларни даволаш, одатда, амбулатор шароитда олиб борилади ва бунда, одатда, қийинчиликлар бўлмайди. Кўп ҳолларда бу аъзонинг шиллиқ пардасини зарарловчи юзаки инфекция бўлади, шунинг учун кўп антибактериал дорилар билан осон даволанади (асосий қўзғатувчилар шу дориларга сезувчан бўлади). Одатда, кенг спектрдаги антибиотиклар, уросептиклар (нолидиксин кислотаси, нитроксалин, нитрофуран) ва сулфаниламид дорилар қўлланилади.
Асоратланган СЙИ-ни даволаш бирмунча қийин, чунки улар узоқ муддат, сурункали босқичга мойиллиги билан, тез-тез рецидивлар билан кечади. Окклюзия қилиб турган омилни бартараф қилиш, яъни сийдикнинг адекват пассажини тиклаш жуда муҳим ҳисобланади. Йирингли септик жараён оғир кечганда нафақат асосий қатордаги дорилар, балки резерв дорилар ҳам қўшиб ишлатилади. Антибиотикларни танлаш инфекциянинг қўзғатувчиси ва унинг антибактериал дориларга сезувчанлигига боғлиқ бўлади.
Асоратланган СЙИ-ни (қўзғатувчи аниқлангунга қадар) эмпирик даволашда кенг спектрдаги антибактериал дорилар (грам-мусбат ва грам-манфий бактерияларнинг кўпига таъсир қилувчи) қўлланилади.



Download 274,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish