ПБХГ даволаш учун тависялар.
Мувофиқ келадиган даволаш усуллари қуйидаги мезанларга жавоб бериши керак:
Даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ПБХГ бўйича. Халқаро Консультатив Кенгаш томонидан тасдиқланган синамалар натижасида кўрсатилган бўлиши керак.
Бу касалликни хар қандай даволаш камида битта ёки кўп қуйилган мақсадларга жавоб бориши керак: симптомларни камайтириш, тўсилишни камайтириш ва кейинги асоратлари ривожланишини олдани олиш.
Даволаш буюрилганда даволаш билан боғлиқ бўлган ўлим хавфи оқибати ёки асоратларини хисобга олиш керак.
ПБХГ касаллигида жаррохлик даволаш усулига абсолют кўрсатма бўлиб хисобланади.
Сийдик тутилиши
Беморлар қандай усуллар (простатани трансуретрал резекцияси, простатани трансуретрал игнали аблацияси, аденомэктомия ва бошқалар) билан операция қилинишига текширилиши керак.
Мувофиқ келадиган даволаш усуллари.
А. Эхтиёткорлик билан кутиб туриш.
ПБХГ бўлган кўпгина эркакларда вақт ўтиши билан касаллик симптомларининг кучайиши бироз кузатилади. Булардан ташқари, симптомларининг ривожланиш даражаси, эркакларининг хислатига қараб кучли ўзгарувчи бўлади. Шу сабабли эхтиёткорлик билан кутиб туриш хамма беморларда, агар уларда жарроклик даволаш усулига бирорта кўрсатма бўлмаса, қулай даволаш усули бўлиб хисобланади.
Агар беморга «эхтиёткорлик билан кутиб туриш» танланган бўлса, хар йили бирламчи текширишни қайтариб туриш керак. Агар назорат текширишда касаллик симптомлари кучайганлиги аниқланса ёки ПБХГ-нинг асоратлари ривожлинса унда бошқа даволаш усулини танлаш керак.
Б. Дорилар билан даволаш.
ПБХГ-нинг этиологияси ва патогенезини замонавий тасаввурдан келиб чиққан ҳолда, хар қандай даволаш таъсири қондаги тестестероннинг даражасини пасайтиришга, унинг простата бези хужайрасида фаол турига айланишини тўхтатиш, ўстирувчи омилнинг фаоллигини пасайтириш - бўлар хаммаси ПБХГ патогенезига тааллуқлидир. Қовуқ бўйинчасидаги ёки уретранинг простата қисмидаги динамик тўсилиш даражасини альфа-адреноблокаторлар ишлатиш ёрдамида камайтириш касалликнинг клиник намоён бўлишини камайтиради ва беморнинг хаёт сифатини яхшилайди.