Сийдик ушлаб туролмасликни ташхиси
Сийдик ушлаб туролмасликда беморлар сийиш эхтиёжи пайдо бўлганда оғриқлигига ва хожатхона ёки бошқа бир жойга етиб олгунча пешобни ушлаб туролмасликка шикоят килади. Бунда сийишга эхтиёж пайдо бўлиши захотиёқ пешоб сийдик ушлаб туриш имконининг йўқлиги туфайли ихтиёрсиз равишда лойқа ёки қонли сийдикнинг тез-тез тушиб ажралиши ва сийиб бўлгандан сўнг янада кучли оғриқ пайдо бўлиши билан кузатилади. Сийиб бўлгандан сўнг эхтиёж камайиш ўрнига аксинча янада кучайиб боради.
Сийдик ушлаб туролмайдиган беморлар анамнезида одатда простатит, цистит, уретрит ва бошқа турдаги инфекцион касалликлар борлиги аниқланади.
Физикал текширишлар
Бемор кўрикдан ўтказилганда унинг ташқи кўринишидаги қийналаётганлиги, бесаранжомлиги, тез-тез, ҳар 2-3 минутда хожатхонага ёки махсус идишга сийиш учун уриниб кўриниши, унда лойқа ва қонли сийдикни чиқаётганлигини кўриши мумкин.
Сийдик-таносил аъзоларни пальпация қилиб кўрганда қовуқнинг оғриши ва бошқа аломатлар аниқланади.
Эркакларда йўғон ичак, аёлларда қин орқали бармоқ билан текширганда уретрада, простатада ва бошқа аъзоларда оғриқ борлиги аниқланади.
Пешоб таркибини микроскопия усули ёки махсус индикатор тестлар билан текширилганда лейкоцитурия ва бошқа яллиғланиш белгилари борлиги аниқланади.
Сийдик-таносил органларини УТТ да сийдик ушлаб туролмаслик билан кечадиган цистит каби яллиғланиш ёки бошқа касалликлар тасдиқланади.
Сийдик тутолмаслик
Сийдик тутолмасликнинг қар љандай тури комплекс текширувлар натижасида ташхисланади, унда шикоятлар, анамнез ва бошља ахамиятга эга бўлган сийдик йўлларининг физикал текширув усуллари натижаларига асосланади.
Чин сийдик тутолмасликни ташхиси
Чин туғма сийдик тутолмаслик вақтида қовуқнинг олдинги деворининг туғма дефекти ёки уретранинг гипо- ёки эписпадияси пешобни заифлашган сфинктери сабабли рўй бериб, у туғилган чақалоқни оддий кўрикдан ўтказиш вактида аниқланади. Экстрофияда қовуқнинг олдинги деворининг очиқ қисмидан сийдик доимий равишда қов соҳасига ажралиб туради. Тотал гипо- ёки эписпадияда уретрадан ихтиёрсиз сийдик ажралиши вертикал ҳолатда ёки йўтал пайтида пайдо бўлади, шунинг учун бу жараён стрессли ёки ортостатик сийдик тутолмаслик дейилади. Қовуғи ва уретра аномалияси билиш хасталигига дучор бўлган болаларда қовуқ сийдикги бутунлай ташқарига оқиб туради, шунинг учун бу турдаги дизурия - абсолют (тўлиқ) сийдик тутолмаслик деб номланади.
Орттирилган чин сийдик тутолмаслик катта хажмда бўлган қовуқ-қин, қовуқ-ичак оқмалари (тешиклари) асосида ёки қовуқ сфинктерини жароҳатланишдан кейин тотал заифлашиши туфайли пайдо бўлади. Дизуриянинг бу тури, тинч қолатда, горизонтал холатни вертикал холатга алмаштирганда, йўтал пайтида пешоб бутунлай беихтиёр чиқиб кетиши учун, уни ортостатик, стрессли чин сийдик тутаолмаслик деб аталади.
Беморлар оқма тешиклари бўлганда тўғри ичак орқали ёки қин орқали, қовуқ сфинктери заифлашганда эса йўтал пайтида ва вертикал холатда сийдикнинг доимий ажралишидан шикоят қиладилар. Уларнинг анамнезидан қовуқ-қин ва ичакдаги оқма тешик хосил бўлганлиги ёки қовуқ сфинктерида, кичик чаноқ аъзоларининг турли операциялар бажарилганлиги ва унинг натижасидаги пешоб йўллари жарохатланишлари борлиги аниқланади. Бу гурухдаги беморларда йўтал пайтида баъзан сийдикни уретрадан ташқарига беихтиёр чиқишини оддий кўз билан кузатиш мумкин.
Махсус гистологик ойна билан қин кўрикдан ўтказилганда унинг юқори деворида қовуқ сийдиги оқиб турувчи катта оқим тешиги борлиги аниқланади. Қин кўригида баъзан сийдик йўлининг ташқи тешигидан уни шиллиқ қавати ташқарига осилиб турганлигини кузатиш мумкин.
УТТ билан текширилганда қовуқда сийдик йўқлигини қайд этилади, негаки, абсолют сийдик тутолмаслик учун қовуқдан сийдикни доимий равишда ажралиб туриши характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |