Фанидан маърузалар матни


Илмий тадқиқотлар мавзуларини танлаш ва баҳолаш



Download 3,71 Mb.
bet9/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

2.3. Илмий тадқиқотлар мавзуларини танлаш ва баҳолаш


Илмий билиш муаммоларни ҳал қилиш билан боғланган. Муаммоларнинг йўқлиги тадқиқотларнинг тўхтаб қолишига ва фандаги турғунликка олиб келган бўлар эди.
ИТИда илмий йўналишлар, муаммолар ва мавзулар тушунчалари мавжуд.
Илмий йўналиш–илмий жамоанинг фаннинг маълум тармоғидаги йирик, фундаментал назарий–экспериментал масалаларини ҳал этишга бағишланган илмий тадқиқотлари соҳасидир. Илмий йўналиш қуйидаги таркибий бирликларга бўлинади: комплекс муаммолар ва муаммолар, мавзулар ва масалалар.
Муаммо–бу мураккаб илмий масала бўлиб, ҳал этиш, ечиш ва тадқиқ этишни талаб этади. У муаммоли вазиятнинг натижаси бўлиб, мавжуд эски билим ва эмпирик ёки назарий тадқиқот воситасида аниқланган янги маълумотлар ўртасида пайдо бўладиган зиддиятлар оқибатида вужудга келади.
Комплекс муаммо–одатда, бир йўналишдаги бир қанча мураккаб масалаларни қамраб олувчи муаммоларнинг мажмуасидир.
Мавзу–муаммонинг маълум соҳасини қамраб олувчи, тадқиқ этилишини талаб этувчи илмий масаладир. У муаммонинг конкрет сохасига оид кўплаб тадқиқот масалаларига–кичикроқ илмий масалаларга асосланади. Мавзу ёки масалани ҳал этишда конкрет тадқиқот масаласи ишлаб чиқилади, масалан янги материал, конструкция, прогрессив технология ишлаб чиқиш ва ш.к. Бунда тадқиқот натижалари нафақат назарий, балки аксарият ҳолларда амалий аҳамиятга эга бўлади ва маълум иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.
Муаммо ва мавзуларни танлаш мураккаб ва масъулиятли вазифа бўлиб, у бир неча босқичда бажарилади.
1–босқичда муаммоли вазиятдан келиб чиққан ҳолда, муаммо аниқланади, шаклантирилади ва умумий тарзда кутилажак натижа башорат қилинади.
2–босқичда муаммонинг долзарблиги, унинг фан ва техника учун аҳамияти аниқланади.
3–босқичда муаммонинг таркиби ишлаб чиқилади–мавзулар, тагмавзу–лар (подтемы) масалалар ва улар орасидаги алоқалар ажратилади. Натижада муаммо дарахти тузилади.
Аксарият ҳолларда, тадқиқот ўтказишдан кўра мавзуни танлаш мураккаброқ бўлади.
Илмий тадқиқот мавзуларига бир қатор талаблар қўйилади.
1. Мавзу айни пайтда ечимини талаб этувчи, долзарб бўлиши керак. Фундаментал тадқиқотлар билан боғлиқ бўлган мавзуларни долзарблик даражасини аниқлаш учун ҳозирча тегишли мезонлар мавжуд эмас. Шу сабабли, бундай ҳоллада мавзунинг долзарблигини йирик олим ёки илмий жамоа аниқлайди. Амалий йўналишдаги мавзуларнинг долзарблиги одатда, ишлаб чиқаришнинг конкрет тармоғининг талаб–эҳтиёжи ва иқтисодий самарадорлик миқиёси билан белгиланади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish