Фанидан маърузалар матни


Илмий–техник ахборотларни ўрганиш, таҳлил қилиш, илмий тадқиқотларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш



Download 3,71 Mb.
bet12/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

3.2. Илмий–техник ахборотларни ўрганиш, таҳлил қилиш, илмий тадқиқотларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш


Илмий–техник ахборотни ўрганиш ва таҳлил қилиш–мавзу бўйича масаланинг холатини ёритиш, илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини асослашнинг пойдеворидир.
Ахборотни ишлаб чиқишда самарали натижаларга эришиш учун (ўрганиш, эслаб қолиш, таҳлил) қатор шартларга риоя қилиш лозим.
Бунда биринчи шарт–муносабатни белгилашдир, яъни ўқишдан мақсад нима эканлигини аниқлашдир. Бу рухий омил тафаккурни фаоллаштиради, ўрганилаётган материални тушунишга ёрдам беради, қабул қилишни аниқлаштиради. Бу ҳолда илмий ходим ўзини “маълум тўлқинга” созлайди.
Навбатдаги шарт–илҳомланишдир; у ижодий ёндашишнинг асоси бўлиб, ахборотни ишлаб чиқиш самарадорлигини оширади.
Ахборотни сафатли ишлаб чиқиш учун диққат ва эътибор талаб этилади. Иш жараёнида эътиборни чалгитувчи ва тез чарчашга олиб келувчи турли салбий омиллардан (шовқин, кераксиз гаплар, ўй–хаёллар ва б.) ҳоли бўлиш керак.
Ахборотни муваффақиятли ишлаб чиқиш учун мустақил равишда иш олиб бориш муҳимдир.
Адабиётлар билан ишлашда саботли равишда, собитқадамлик билан тизимли ҳолда иш олиб бориш катта аҳамият касб этади. Бунга айниқса, қийин, мураккаб янги матнларни ўрганишда риоя қилиш зарурдир. Материални тўлиқ тушуниш учун керак ҳолларда қайта–қайта ўқиб чиқиш лозим бўлади.
Ахборотнинг ишлаб–чиқиш унумдорлиги кўп жиҳатдан ақлий меҳнат қобилиятига боғлиқ. Тўғри иш режимини ташкил этиш уни оширишнинг муҳим шартидир. Бунинг учун хар 1–2 соат ишлагандан сўнг 5–7 минутлик танаффуслар қилиш, жисмоний машқлар ўтказиш, чуқур нафас олиш керак бўлади, натижада марказий асаб системаси дам олади тингланади ва иш қобилияти кўғарилади.
Илмий–техник ахборотни ишлаб чиқаришда кўчирмалар, аннотация–лар, конспектлар қилинади.
Кўчирмалар–бу ахборотнинг алоҳида қисмларнинг (ёки тўлиқ) мазмунидир. Уларнинг аҳамияти жуда каттадир–улар кичик ҳажмда катта ахборотни тўплаш имконини беради ва келажакдаги ижодий фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади.
Аннотация–бирламчи манбаадаги ахборотнинг қисқача мазмунидир. Уларнинг ёрдамида матннинг тўлиқ мазмунини хотирада тезда тиклаб олиш мумкин.
Конспект–бирламчи манбаадаги ахборот мазмунининг батафсил баёнидир. У мазмунан тўлиқ, ҳажман ихчам бўлиши керак. Конспект ўрганилган ахборотни тушунилган ҳолда ўз сўзлари билан ёзилиши керак, шундагина ижодий ишда у катта наф келтиради.
Ўрганилаётган ахборот мазмунини эсда сақлаб қолишнинг турли усуллари мавжуд: механик марзда, мазмун–моҳиятли, ихтиёрий, ноихтиёрий.
Механик усул–ўқилган материални кўп карра қайтариш ва ёдлашга асосланади. Бу ҳолда эсда сақланадиган ахборотнинг алоҳида элементлари ўртасида мантиқий боғлиқлик бўлмайди. Шу сабабли бу усул энг кам самарали ҳисобланади ва асосан саналар, формулалар, ҳавола (мустаор)лар, хорижий сўзлар кабиларни эсда сақлаб қолиш учун қўлланилади.
Мазмун–моҳиятли усул ўрганилаётган ахборотнинг алоҳида элемент–лари орасидаги мантиқий боғланишларни эслаб қолишга асосланган. Ўқиш давомида алоҳида элементларни эмас, балки тўлиқ матнни, унинг маъноси ва аҳамиятини тушуниш зарурдир. Эслаб қолишнинг ушбу усули мантиқий–маъноли бўлиб, механик усулга нисбатан кўп марта самаралидир.
Ихтиёрий эслаб–қолиш усули таасурот–тасаввурнинг қонунлари билан боғлиқ бўлган турли мнемоник усулларга асосланади.
Ноихтиёрий усул ўқиш давомида вужудга келадиган ҳиссиётлар оқибатида матннинг у ёки бу қисмини тасодифий эслаб қолишга асосланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ўрганиладиган ахборотни эслаб қолишнинг универсаль усули йўқдир. Амалда, асосан мавжуд усулларнинг мажмуаси қўлланилади.
Ўрганилаётган ахборотни таҳлил қилиш–илмий тадқиқотнинг энг муҳим масалаларидан биридир.
Таҳлил жараёнида ахборот манбаларини ҳам, улардаги материал–маълумотларни ҳам таснифлаш ва тизимлаштириш зарурдир. Манбаларни икки тарзда–хронологик тартибда ва таҳлил қилинувчи масалалар мавзулари бўйича тизимлаштирилиши мумкин.
Хронологик тартиб бўйича тизимлаштиришда мавзуга оид ахборотлар ҳар бири учун сифат даражаси бўйича сакрашлар характерли бўлган илмий босқичлар бўйича ажратиб чиқилади. Шундан сўнг хар бир босқичга киритилган бирламчи манбаалардаги ахборотлар танқидий тарзда батафсил таҳлил қилинади. Бунинг учун юқори даражадаги билим ва илмий–ижодий салохиятга эга бўлиш зарур бўлади. Мавзулар бўйича тизиилаштиришда ўрганилаётган мавзу бўйича мавжуд барча ахборот масалалар бўйича тизимлаштирилади. Бунда илмий–техник ахборотларнинг сўнгги нашрларига кўпроқ эътибор қаратилади, чунки кўп ҳолларда уларда кўрилаётган масала бўйича яъкуний тадқиқотлар натижалари келтирилган бўлиши мумкин. Шундан сўнг алоҳида аҳамиятга эга, эътиборга молик бошқа манбаалар таҳлил қилинади.
Ахборот таҳлилининг 2–варианти бирмунча содда бўлиб, анча кам вақт сарфини талаб этади. Лекин, ушбу вариант бўйича мавзуга тааллуқли ахборот тўлиқмас ҳажмда таҳлил қилинади.
Илмий–техник ахборотни ўрганиш, эслаб қолиш ва таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар аниқланади:

  • Мавзунинг долзарблиги ва янгилиги;

  • Мавзу бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар соҳаларида эришилган сўнгги ютуқлар;

  • Илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари;

  • Мавзу бўйича ишлаб–чиқариш тавсияномалари;

  • Илмий ишланмаларнинг техник,иқтисодий ва экологик жиҳатлар бўйича мақсадга мувофиқлиги.


Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish