2.2. Илмий тадқиқотларнинг асосий турлари ва бажарилиш босқичлари
Илмий тадқиқотлар ёки илмий–тадқиқот ишлари (ИТИ) ўзининг мақсад–вазифаси. табиат ёки саноат билан алоқаси, боғлиқлиги даражаси, илмий микёсига кўра учта асосий турга бўлинади: фундаментал (назарий), амалий (тадбиқий) ва ишланмалар.
Фундаментал тадқиқотлар–борлиқнинг янги қонунларини кашф этиш, воқеа–ҳодисалар орасидаги боғлиқликни аниқлаш, янги назария ва тамойилларни яратишга йўналтирилгандир. Улар жамиятнинг, инсонларнинг билимларини кенгайтириш, табиат қонунларини чуқурроқ тушуниш имконини беради. Бу тадқиқотлар фаннинг асоси (пойдевори) бўлиши билан биргаликда, ижтимоий ишлаб–чиқаришнинг ҳам асосини ташкил этади.
Амалий тадқиқотлар–янги ишлаб–чиқариш воситаларини яратиш, мавжудларини такомиллаштиришга хизмат қиладиган илмий базани ишлаб чиқишга йўналтирилгандир (ускуна–жиҳозлар, машина–механизмлар, материаллар, ишлаб–чиқариш усуллари, ишларни ташкил этиш ва б.). Бу тадқиқотлар жамиятнинг ишлаб чиқаришнинг конкрет соҳасини ривожлан–тиришга бўлган талабини қондириши керак.
Ишланмалар ёки тажриба–конструкторлик ишлари (ТКИ) нинг мақсади–техника намуналарининг, ишлаб–чиқариш технологияларининг янги турларини яратиш ва ўзлаштириш, мавжудларини такомиллаштиришда амалий (ёки фундаментал) тадқиқотлар натижаларидан фойдаланишдир. ТКИ жараёнида илмий тадқиқотлар техник таклифлар кўринишини олади. Бундай ўзгаришнинг фан–ишлаб–чиқариш интеграцияланган тизимидаги схемаси 2.1–расмда келтирилган.
1–расм. Илмий–тадқиқотларнинг фан–ишлаб–чиқариш интеграцияланган тизимида техник таклифларга айланиши схемаси
Фундаментал ва амалий ИТИ бажариш жараёни маълум мантиқий тартибда жойлашувчи қатор асосий босқичлардан ташкил топади.
1–босқич. Танланган мавзунинг долзарблигини асослаш ва номини шакллантириш (белгилаш):
мўлжалланган тадқиқот муаммосига оид бўлган, ўзимизда ва чет элларда чоп этилган манбааларда мавжуд илмий–техник маълумотлар билан танишиш, уларни ўрганиш, унинг долзарблигини асослаш;
муаммо бўйича энг муҳим тадқиқотлар йўналишларини аниқлаш ва таснифлаш;
мавзуни шакллантириш ва тадқиқот аннотациясини тузиш;
техник топшириқни ишлаб чиқиш ва ИТИнинг умумий санавий режасини тузиш;
кутилаётган иқтисодий ёки бошқа самарали фойдани бошланғич тарзда аниқлаш.
2–босқич. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш:
танланган мавзуга оид илмий–техник ҳисоботлар, Ватанимиз ва чет элларда чоп этилган адабиётларни тўплаш ва библиографик рўйхатларини тузиш (монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар, мақолалар, патентлар ва ихтиролар ва б.);
мавзуга оид манбааларнинг аннотация ва рефератларини тузиш;
тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш.
3–босқич. Назарий тадқиқотлар:
тадқиқот объекти ва предметини танлаш, тадқиқот вазифаларига асосан физик моҳиятини ўрганиш ва ишчи гипотезани шакллантириш;
ишчи гипотезага асосан моделни аниқлаш ва уни тадқиқ этиш;
тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва текширилаётган муаммонинг назариясини ишлаб чиқиш.
4–босқич. Экспериментал тадқиқотлар (назарий тадқиқотларни тасдиқлаш, тузатиш ёки рад этиш учун ўтказилади):
Экспериментал тадқиқотларнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;
экспериментни режалаштириш ва уни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш;
экспериментни ўтказиш учун зарур бўладиган қурилма ва бошқа воситаларни яратиш;
ўлчаш усулларини асослаш ва воситаларини танлаш;
Экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов бериш.
5–босқич. Илмий тадқиқотларни анализ қилиш ва расмийлаштириш:
назарий ва Экспериментал тадқиқотлар натижаларини таққослаш, улар орасидаги фарқларни таҳлил қилиш;
тадқиқот объектининг назарий модели ва хулосаларни аниқлаштириш;
ишчи гипотезани назарияга айлантириш ёки уни рад этиш;
илмий ва амалий хулосаларни шакллантириш, тадқиқот натижаларини баҳолаш;
илмий–техник ҳисобот тузиш ва унинг тақриздан ўтказиш.
6–босқич. Амалиётга жорий этиш ва иқтисодий самарадорлик:
тадқиқот натижаларини ишлаб–чиқаришга жорий этиш;
иқтисодий самарадорликни аниқлаш.
ТКИни бажариш жараёни ҳам мантиқий тартибда жойлашувчи қатор асосий босқичлардан иборат бўлади.
1–босқич. ТКИ мавзусини шакллантириш, долзарблигини асослаш, мақсад ва вазифаларини белгилаш (ИТИнинг 1–ва 2–босқичлари ишлари бажарилади).
2–босқич. Техник топшириқ ва таклиф:
Экспериментал намунани лойихалашга техник топшириқ ишлаб чиқиш;
техник–иқтисодий асослаш;
патентга яроқлиликка текшириш.
3–босқич. Техник лойиҳалаш:
техник лойиҳа вариантларини ишлаб чиқиш ва мақбулини танлаш;
алоҳида тугун ва блокларни яратиш ва уларнинг ишончлилик кўрсаткичларини текшириш;
намунанинг техник даражаси ва сифатини аниқлаш, техник–иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш;
техник лойиҳани келишиш.
ишчи лойихани ишлаб чиқиш;
зарурий конструкторлик хужжатларини тайёрлаш.
5–босқич. Тажриба намунасини тайёрлаш:
ишлаб–чиқаришни технологик тайёрлаш: технологик жараёнларини ишлаб чиқиш, асбоб–анжомларни лойиҳалаш ва тайёрлаш;
тажриба намунасининг деталлари, тугунлари ва блокларини тайёрлаш, уларни йиғиш;
тажриба намунасини ишга тушириш, синаш, созлаш;
лаборатория ва ишлаб–чиқариш синовларини ўтказиш.
6–босқич. Тажриба намунасини сайқаллаш:
синовлардан сўнг тугунлар, блоклар ва яхлит тажриба намунасининг ишини таҳлил қилиш;
ишончлилик талабларига жавоб бермайдиган тугун, блок ва деталларни алмаштириш.
7–босқич. Давлат синовлари:
тажриба намунасини давлат синовларига тақдим этиш;
давлат синовларини ўтказиш ва сертификатлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |