Илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун катта ҳаражатлар талаб этилади.Бу вазифани янги ташкил этилган ИННОВАЦИЯ ВАЗИРЛИГИ бошқаради ва уни самарали амалда бажарилишини назорат қилади.
Фан ва техниканинг илмий маҳсулоти стратегик аҳамиятга эга бўлган товар бўлгани учун унга эгалик қилишга давлат монополияси ўрнатилади. Бундай тартиб жаҳоннинг деярли барча ривожланган давлатларида жорий этилган.
Илмий–тадқиқот ишлари асосан давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади. Бу энг аввало, фундаментал, назарий тадқиқотларга тегишли бўлиб, унинг даражаси кўп жиҳатдан мамлакат фанининг ривожланиш даражасини белгилайди. Шунинг билан биргаликда, фундаментал тадқиқотлар натижалари деярли барча йўналишлардаги амалий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг кўплаб муаммоларини тезкорлик билан ҳал этилиши учун замин яратади. Илмий–тадқиқот ишларини янада ривожлантириш учун ИННОВАЦИЯ ВАЗИРЛИГИ томонидан Вилоятларда ёшлар учун ИННОВАЦИЯ МАРКАЗ лари ,ОТМ ларда ТЕХНОПАРК лар ташкил этилди.
ИТИ учун Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетидан йилига катта маблағлар ажратилмоқда, бу ҳаражатлар бюджедда махсус модда билан кўзда тутилади. Мустақилликка эришилгандан бери ўтган йиллар давомида бу мақсадлар учун ажратилаётган маблағларнинг миқдори йилдан–йилга ошиб бормоқда. Бу масалага Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати катта аҳамият бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир.
ИТИ нинг самарадорлиги унинг моддий–техник таъминотига боғлиқдир. Ушбу йўналишда мамлакатимизда истиқболни кўзлаб иш олиб борилмоқда. Бу мақсадлар учун ажратилаётган валюта маблағларининг миқдори ҳам сўнгги йилларда сезиларли даражада ошганлигини таъкидлаш ўринлидир. Кўрилаётган тадбирлар ўзхининг ижобий натижаларини кўрсата бошлагани қувонарли ҳолдир.
ИТИ ни молиялаштиришнинг яна бир усули–бюджетдан ташқари манбаалардан маблағ билан таъминлаш бўлиб, унинг қуйидаги турларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
а) корхона, ташкилот, муассасалар ва бошқа хўжалик субъектларининг маблағлари ҳисобидан шартномалар асосида буюртмалар бўйича ИТИ бажариш;
б) турли юридик ва жисмоний субъектларнинг буюртмалари асосида уларнинг эҳтиёжлари учун ишланмалар тайёрлаш;
в) чет эл инвестициялари асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари доирасида ИТИ бажариш;
г) халқаро грантлар шартлари бўйича танловларда иштирок этиш (турли даражадаги ИТИ натижалари, ишланмалар, ТКИ, лойиҳалар ва ш.к).