грунтини чиқармай), роторли кабель ѐтқизгич (асосий иш органи – кесувчи тишли диск ѐки
ғилдирак) музламаган (ѐки эриган) ва музлаган грунтларни қазишда қўлланилади.
Кабель муфтаси
(кабельная муфта) – кабелларни кабель линиясига механиқ ва электрик
туташтириш, шунингдек кабель линиясини электр қурилмалари ва электр узатиш линияларига
улаш учун мўлжалланган қурилма. Туташтирувчи, тармоқловчи ва кабель охирига қўйиладиган
хиллари бор. Конструкцияси ва арматураси кабелнинг вазифасига, типига, эксплуатация
шароитига боғлиқ бўлади (35.6-расм).
35.6-расм. Кабель муфталари: а-1 кВ га мўлжалланган тармоқланган Т-симон; б-6-10 кВ га
мўлжалланган учлик; в-110-150 кВ га мўлжалланган учқун оралиқли юқори вольтли
бириктириш.
Кабель излагич
(кабелеискатель) – ер ости ѐки сув ости кабеллари трассаси ва жойлашиш
чуқурлигини, шунингдек уларнинг шикастланиб, симлари ерга туташган жойларини аниқлайдиган
асбоблар комплекти. Товуш частотали ўзгарувчан ток генератори, антеннали (киришда) товуш
частотасини кучайтиргич ҳамда асосий телефон (чиқиш)дан иборат бўлади. Кабель излагич
телефон максимал товушига қараб кабель ѐтқизилган трасса бўйлаб харакатлантирилади,
товушнинг кескин пасайишидан кабелнинг шикасланган жойи аниқланади.
Кабель кемаси
(кабельное судно) – сув (денгиз, океан) ости алоқа кабелларини
ѐтқизадиган, сув тагидан кўтарадиган ва ремонт қиладиган денгиз кемаси. Кабель катта бўлаклар
тарзида трюмдаги бир неча минг км кабель сиғадиган баклар (тенкслар)га тахланади. Кабель
кемаси электр юритмали кабель ѐтқизиш механизмлари (кабель машиналари): кема қуйруғида
жойлашган – кабелни сув остига туширадиган ва сув остидан кўтарадиган қурилма билан
жиҳозланган. Кабель кемасининг сув сиғими 7-20 минг т. Кабельни ѐтқизиш пайтида маълум
интервал билан ярим ўтказгичли электр тебранишлар кучайтиргичи уланади. Кабель кемаси
ѐрдамида кабель 6 км гача чуқурликка 15 км/соат тезлик билан ѐтқизилади.
Кабель крани
(кабельный кран), кабель-кран – юкни 50 м ва ундан юқори кўтариш
(тушириш) ва 1500 м гача масофага ташиш иншооти. Кабель крани бир пролѐтли осма (қанат)
йўлдан иборат ва ундан очиқ усулда қазиладиган конлардаги тоғ жинслари, руда, донали тош ва
бошқани ташишда, қурилишда кўп миқдордаги тупроқ, бетон каби материалларни ташишда, ѐғоч
омборлари ва бошқа жойларда фойдаланилади. Кабель крани 5 дан 50 т гача кўтаради.
Кабель мойлари
(кабельные масла) – нефтдан олинадиган табиий ва синтетик мойлар.
Мой тўлдирилган кабелларда шимдирилувчи ва изоляцияловчи модда сифатида ишлатилади.
Кабель мойлари юқори диэлектриклик ва оксидланишга қарши турғунлик хоссасига эга бўлиши
керак. Қовушқоқлиги (3,5-21) 10
-6
м
2
/с, чақнаш ҳарорати (берк тигелда) 115-200
0
С.
Do'stlaringiz bilan baham: