Фанидан маъруза матни


-расм. Электр ўтказувчи элементларнинг номинал ҳароратлари ва солиштирма



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

 
35.4-расм. Электр ўтказувчи элементларнинг номинал ҳароратлари ва солиштирма 
таннархлари ўртасидаги боғлиқлик графиги:
1-ҳаволи изоляция; 2-зелий билан; 3-водород билан; 4-азот билан.
35.4-расмда электр ўтказувчи элементларининг номинал ҳароратлари ва солиштирма 
таннархлари ўртасидаги боғлиқликнинг, илмий-текширишлар натижаси асосидаги графиги 
келтирилган. 
Электр энергиясини узатиш тизимида ишлатиладиган асосий тушунчалар ва терминлар 
тўғрисидаги асосий маълумотлар қуйида берилган.
Кабели канализация
(кабельная канализация) – шаҳар терряси ва саноат корхоналарида 
энергетика ҳамда телефон тармоқлари кабеллари ҳамда телефон тармоқлари кабеллари 
жойлаштириладиган доимий ер ости иншоотлари тизимидир. Бетон, асбест-цемент, керамика ѐки 
пластмасса қувурлари ва кузатиш қурилмалари-қудуқлар мажмуи. Бинонинг ертўла қисмидаги 
шахталар ва электр алоқа иншоотлари станциялари, коллекторлар ва тунеллар ҳам кабелли 
канализация тизимига киради; буларда кабеллар махсус тутиб турувчи конструкциялардан 
фойдаланиб (қувур ишлатмай) очиқ ѐтқизилади. 
Кабели ЭУЛ
(кабельная ЛЭП) – маълум кучланиш ва кесимли бир ѐки бир неча хил 
кабелларидан иборат 
электр узатиш линияси; 
мой тўлдирилган ѐки (камдан-кам ҳолда) газ 
тўлдирилган кабелдан фойдаланилганда мой (газ)нинг камини тўлдириб турадиган тизим ва мой 
(газ) босимини кўрсатадиган сигнализация қурилмаси ҳам бўлади. Ер ости кабель линияси шундай 
электр кучланишли, лекин ҳавода тортилган ЭУЛга нисбатан анча қиммат бўлишига қарамай 
шаҳарлар ва саноат корхоналари территориясига электр тармоқлари ўтказишда кенг қўлланилади; 
траншеялар (энг тежамли усул), махсус каналлар, туннеллар ва блокларга ѐтқизилади. Сув остига
ѐтқизишда ва бошқалар алоҳида шароитларда махсус кабеллар ишлатилади. Кабель линиясининг 
номинал кучланиши – 0,4 дан 750 кВ гача. 


Кабель
(голл. Kabell – канат, трос), электр кабель – герметик қобиққа ўралган бир ѐки бир 
неча изоляцияланган сим (ток ўтказиш толалари); қобиқ устидан, одатда, ҳимоя қопламалари 
қопланади. Кабель электр энергеияси (
куч кабели
) ѐки сигналлар (
алоқа кабели
)ни узоққа узатишда 
ишлатилади. Кабелнинг ҳамма типи ток ўтказувчи симлар, изоляция ва қобиқдан иборат. Ток 
ўтказувчи симлар мис ѐки алюминийдан тайѐрланади; улар кўп ва бир қисмли бўлиши мумкин. 
кабелнинг изоляцияси диэлектриклардан тайѐрланиб, ток ўтказувчи симларни бир-биридан ва 
қобиқдан ажратиб туради. Изоляцияланган ток ўтказувчи симлар устига кийгизилган цилиндрик 
шаклдаги қобиқ изоляцияни асраш, нам ва химиявий моддалар таъсиридан ҳимоя қилиш учун 
хизмат қилади. Одатда, қўрғошин ва алюминийдан тайѐрланган қобиқ ишлатилади; пластмасса 
изоляцияли кабель қобиғи турли поливинилхлоридлар ва полиэтиленнинг пигментланган 
қурумидан тайѐрланади. Резина изоляцияли кабель одатда, резина қобиқли қилинади. Кабель 
қобиғини механиқ шикастланишдан асраш учун уларга ҳимоя қопламалари, пўлат лента ѐки 
симдан зирх қопланади; уларнинг сиртига, одатда, антикоррозион қопламалар суркалади. МДҲда 
1000 дан ортиқ типдаги кабель ишлаб чиқарилмоқда (35.5-расм). 
 
 
а) Босим остида газ тўлдирилган зирҳланган куч кабели;
б) Лифт установкалари учун кўтарувчи тросли шлангли кабель; 
 
в) чуқур қудуқларни бурғилишда электрокаротаж учун зиҳрланган кабель; г) шаҳар телефон 
тармоқлари телефон кабели; 
 
 
д) юқори кучланишга мўлжалланган алоҳида эгилувчан (шлангли) кабель; 
е) куч ва ѐритиш установкалари учун зирҳланган кабель. 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish