Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар


Эҳтиёжларни излашнинг кетма-кетлиги



Download 156,47 Kb.
bet20/61
Sana21.02.2022
Hajmi156,47 Kb.
#63429
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
Маърузалар матни

4.3. Эҳтиёжларни излашнинг кетма-кетлиги
Излашнинг сўнгги параметри бўлиб кетма-кетлик ҳисобланади ва у излаш фаолиятининг тартибини билдиради. Тадқиқотчилар учун маҳсулот хоссалари тўғрисидаги ахборотлар қай тартибда олиниши муҳим ҳисобланади. Қаршиларида бир неча кўрсаткичлари бўйича тавсифланган маркалар ассортименти бўлган истеъмолчилар маркани излаш кетма-кетлигига мурожаат қилишлари мумкин. Маркани излаш кетма-кетлиги кўпинча маркага ишлов бериш ҳам деб номланади. Кейинги маркага ўтишдан олдин, ушбу марканинг турли кўрсаткичларини таҳлил қилишади. Бошқа усул бўлиб кўрсаткични излаш кетма-кетлиги (ёки хоссалари бўйича қайта ишлаш) бўлиб, марка тўғрисидаги ахборот «кўрсаткич кетидан кўрсаткич» схемаси асосида йиғилади. Масалан, истеъмолчи дастлаб ҳар бир марканинг баҳосини, кейин ҳар бир марканинг кафолатини ўрганади. Маҳсулотлар хоссалари тўғрисидаги ахборотлар талаб қилинадиган кетма-кетлик, қарор қабул қилиш қоидаларининг муҳим компоненти бўлиб ҳисобланади.
Истеъмолчи психологиясини тадқиқ этувчи ташқи излашнинг бошланишида ахборот манбаи бўйича харид жараёнидаги унинг психологиясини қисман аниқлаши мумкин. Маиший техника харидорлари психологияси тўғрисидаги маълумотлар, Sears фирмаси жиҳозларини харид қилганлар ўз излашларини газета рекламаси ёки каталогдан бошлаган деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ мебел дўконларида қилинган харидлар, ҳолатни қариндошлар ва дўстлар билан муҳокама қилиш натижасида бошланганини кўрсатади. Истеъмолчилар харид тўғрисида қарор қабул қилар экан турли манбалардан турлича фойдаланишади.
Излаш жараёнига таъсир этувчи нисбатан турлича бўлган омиллар бўйича катта миқдордаги тадқиқотлар мавжуддир. Истеъмолчи психологиясини шаклланишида ахборот муҳити катта рол ўйнайди.
Вақт босими – ҳолат таъсирининг яна бир бошқа омили ҳисобланади. Агар маҳсулотлар тўлдирилган совуткич бузилиб қолса, инсоннинг кенг ва шошмасдан излашни амалга оширишга вақти бўлмайди. Худди шундай ҳолат шаҳарга биринчи бор келган кишига хос бўлиб, яшаш жойи топиш учун унинг ихтиёрида фақатгина бир неча кун бўлади.
Истеъмолчининг излашига изланаётган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам таъсир қилиши мумкин. Бунда маҳсулотни табақалаштирилганлиги катта аҳамиятга эга бўлади. Агар истеъмолчи барча маркалар бир хил деб фикрласа, унда ташқи излашнинг маъноси қолмайди. Истеъмолчи савдо маркаларини фарқлай бошлаши билан излашнинг фойдалилиги оша бошлайди.
Яна бир омил бу маҳсулотнинг баҳосидир. Ўта юқори баҳо харидда мужассамлашган молиявий таваккалчиликка нисбатан кўплаб хавф-хатарларни юзага келтиради. Бу эса ўз навбатида кейинги излашларга олиб келади. Излашга товар тоифасининг барқарорлиги ҳам таъсир қилиши мумкин.
Хизматларнинг истеъмолчи томонидан излаш товарларни излашдан фарқ қилади. Хизматларни харид қилишда истеъмолчи ката таваккалчиликни ҳис қилади ва шунинг учун уни камайтириш учун у ахборот учун бошқа манбаларга мурожаат қилиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хизматларни харид тўғрисида қарор қабул қилиш учун истеъмолчилар қоидага кўра шахсий ахборот манбаларига таянишади.



Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish