Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар


Хариддан кейинги муқобилларни баҳолаш



Download 156,47 Kb.
bet28/61
Sana21.02.2022
Hajmi156,47 Kb.
#63429
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61
Bog'liq
Маърузалар матни

7.2. Хариддан кейинги муқобилларни баҳолаш
Товар танловини баҳолаш жараёни хариддан сўнг ва буюмдан фойда-лангандан сўнг дарҳол тугамайди. Ушбу ҳолат товарга бўлган манфаатдорлик юқори бўлган ҳолда алоҳида аҳамият касб этади. Хариддан сўнгги муқобил харидор хариддан қониққанми ёки қониқмаганлигини (қ/қ) танлашдан иборат бўлади. Ҳозирги пайтда ушбу мавзуга бағишланган кўплаб маркетинг тадқиқотлари ўтказилмоқда. (Қ/қ) муаммосининг муҳимлилиги қуйидагилар билан изоҳланади:

  1. Ишлаб чиқарувчи учун харидорни ушлаб қолиш жуда муҳимдир. Ушбу ҳолат маркетингнинг асосий мақсади ҳисобланади. Янги истиқболли истеъмолчиларни жалб қилиш қиммат ва қийин жараёндир.

  1. Истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш – истеъмолчини ушлаб туришнинг калити эканлиги шак-шубҳасиздир.

  1. Қ/қ реакциясини шаклланишида асосий роль товарнинг ёки хизматнинг сифатига тегишлидир.

Истеъмолчининг қатъий талабларига мувофиқ бўлиш – маркетинг бўйича мутахассислар олдида турган асосий вазифадир.
Инсон маҳсулот ва хизматдан нима олиши мумкинлиги тўғрисида маълум бир тасаввурга эга бўлган ҳолдагина харидни амалга оширади ва ўз эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. Эҳтиёжларни қондирилиши танланган муқобилни ижобий баҳолаш яъни истеъмолчининг ўзи харид қилган маҳсулоти кутилган натижаларга мос келишлиги ёки ундан ортиқча ҳам бўлиши деб ўйлаши каби аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, товар ёки хизмат истеъмолчи ўйлаганидай бўлиши лозим. Қарама-қарши натижа хариддан қониқмасликка олиб келади.
Консьюмеризм ҳаракати ва товар ва хизматларнинг паст даражадаги сифатидан жамоатчилик норозилигининг кучайиши Ушбу тадқиқот мавзусини биринчи ўринга олиб чиқади. Савдо билан шуғулланувчи айрим компаниялар ва айрим шахсларнинг виждонсизларча ҳаракатларига мижозларнинг табиий реакцияси бўлиб уларнинг кескин норозиликлари ҳисобланади.


7.3. Фойдаланилган маҳсулотлардан озод бўлиш
Маҳсулотлардан тўлиқ ёки қисман фойдалангандан сўнг уларни тасарруф қилиш муаммоси доимо долзарб масала бўлиб келган ва фақатгина яқиндагина у жиддий маркетинг тадқиқотлари диққат марказига тушди. Ушбу ҳолат атроф муҳит тўғрисида жамоатчиликнинг чуқур эътибори натижаси ҳисобланади. Кенг маънода ушбу масалани тадқиқ этиш учта мавзу бўйича амалга оширилди:

  1. Маҳсулотлардан тўлиқ халос бўлиш;

  1. Маҳсулотларни қайта ишлаш;

  1. Ремаркетинг.

Маҳсулотлардан тўлиқ ҳалос бўлиш одатда сакрал мақомини олган буюмлар тўғрисида реал психологик тушунчалар шаклланади. Бироқ ҳеч нарса абадий эмас ва сакрал ва санамларча қарашлар орасидаги нисбат мавжуддир ҳамда у доимо ўзгариб туради. Қандай шаклда бўлишидан қатъий назар буюмлардан ҳоли бўлиш пировард натижада зарурият ҳисобланади.
Буюм унинг эгасига сакрал бўлганида, ундан ҳоли бўлиш қандайдир маросимга айланади. Кўпчилик кишилар ўз ёшликлари ёки бошқа ёқимли хотиралар билан боғлиқ бўлган буюмларни (ўйинчоқлар, мактабда олинган мукофотлар ва х.к.) қадрлашади. Ушбу буюмларни ташлаб юбормайдилар бироқ уларни сақлаш ҳоли бўлишнинг бир шакли ҳисобланади.
Истеъмол қилинган маҳсулотлар чиқиндиларини қайта ишлаш учун тайёрлаш АҚШ нинг кўплаб ҳудудий бирликларида (шаҳарларида, штатларида) аҳоли учун мажбурий ҳисобланади. Қаттиқ қоидалар бўлмаган жойларда чиқиндиларнинг 25%дан 90 %гача қайта ишланади. Қоидага кўра чиқиндиларни кейинги қайта ишлаш учун тайёрловчи (сараловчи) истеъмолчиларнинг сони уларнинг ёшига нисбатан тескари пропорционал ҳисобланади. Кейинги пайтларда илгари фойдаланилган буюмларни сотишнинг етарли даражада ўсиши (масалан, фойдаланилган автомобиллар янгисига нисбатан яхши сотилмоқда) кузатилмоқда.



Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish