5.2-жадвал
Лексикографик усулда қарорлар қабул қилиш қоидалари
Кўрсаткич
|
Кўрсаткич
нинг муҳимли
лик даражаси
|
А маркаси
|
Б маркаси
|
В мар
каси
|
Г маркаси
|
Таъми
|
1
|
Аъло
|
Аъло
|
Жуда яхши
|
Аъло
|
Баҳоси
|
2
|
Жуда яхши
|
Яхши
|
Аъло
|
қониқарли
|
Тўйимли-лиги
|
3
|
Яхши
|
Яхши
|
Ёмон
|
Аъло
|
Қулайли-лиги
|
4
|
қониқар
ли
|
Яхши
|
Аъло
|
Аъло
|
Назорат учун саволлар
1. Баҳолаш мезонлари деганда нимани тушунасиз?
2. Муҳим омиллардан бири бўлган баҳонинг аҳамияти нимадан иборат?
3. Истеъмолчи учун марка номининг аҳамияти нимадан иборат?
4. Истеъмолчи учун ишлаб чиқарувчи мамлакат қандай аҳамиятга эга?
5. Танланган вариантларни баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
6. Сигналлардан фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
7. Қарор қоидасини танлаш деганда нимани тушунасиз?
8. Қарор қабул қилишнинг компенсация қилинмайдиган қоидалари деганда нимани тушунасиз?
9. Лексикографика деганда нимани тушунасиз?
10.Қарор қабул қилишнинг компенсация қилинадиган қоидалари деганда нимани тушунасиз?
11. Харид олдидан вариантларни баҳолашнинг маркетинг учун аҳамияти нимадан иборат?
5-мавзу бўйича тавсия этилган адабиётлар
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing management. 12 th edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 815.
Paul W. Farris, Neil T. Bendle, Phillip E. Pfeifer, David J. Reibstein. Marketing Metrics. Second edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 650.
Бекмурадов А.Ш., Қосимова М.С., Сафаров Б.Ж. Истеъмолчи психологияси. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2007. - 110 бет.
Меликян О.М. Поведение потребителей: Учебное пособие.-М.: Издательско-торговая корпорация “Дашков и Ко”, 2006.-260 с.
6-МАВЗУ. ХАРИД ҚИЛИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
6.1. Харид тўғрисида қарор қабул қилиш
6.2. Харид манбасини танлаш
6.3. Тўғридан-тўғри маркетинг методлари
6.1.Харид тўғрисида қарор қабул қилиш
Харид жараёнида бир қатор саволлар юзага келади: 1) харид қилишга арзийдими; 2) қачон харид қилиш керак; 3) нимани харид қилиш керак; 4) қаерда харид қилиш керак; 5) қандай харид қилиш керак.
Биринчидан, харид қилишни амалга ошириш бўйича барча хохишлар ҳам амалга ошавермайди, чунки истеъмолчиларда харид жараёнини тўхтатиш учун ҳамма вақт имконият бўлади. Истеъмолчига қуйидаги омиллар халақит бериши мумкин:
- мотивацияни ўзгариши – фаоллаштирилган эҳтиёж бошқа йўл билан ёки бошқа хохишлар устун бўла бошлашади;
- ўзгарган шароитлар – иқтисодий фикр-мулохазалар ёки бошқа омиллар харидни ушбу ҳолатда амалга оширишга имкон беришмайди;
- янги ахборот – вариантни олдинги баҳолаш энди тўлиқ бўлмайди;
- хохлайдиган бошқа вариантлар йўқ - кутилмаган тақчиллик.
Харид қилиш вақтини ҳам эътиборга олиш лозим. Айрим товарлар кўпинча «мавсум бўйича» харид қилинади. Масалан, вентиляторлар, янги йил совғалари, Кариб денгизи бўйлаб круизлар. Бошқа товарлар, масалан, кир ювиш воситалари ва музлатилган маҳсулотлар, кўпинча уларнинг захиралари тугаганда харид қилинади. Харид қилиш кўпинча тугалланмаган, тузатишлар киритишни талаб қиладиган жараён бўлиб, қандай вариантни танлаш тўғрисидаги ахборотларни излашни талаб қилади. Бу ҳолат харид қилиш жараёнидаги асосий мотивация ҳисобланади. Харид қилиш жараёнидаги хулқ-атвор ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда «дўконларга борувчи» харидорлар сони камаймоқда. Харид жараёни - қарор қабул қилиш жараёнининг тўртинчи босқичи бўлиб, у бир қатор босқичлардан иборатдир.
Истеъмолчи қаерда харид қилишни ўзи танлайди. Масалан, дунёдаги ривожланаётган мамлакатлар учун хонадонда харид қилиш кенг тарқалгандир. Кўпчилик чакана сотувчиларни рақобат тўғридан-тўғри маркетинга ўтишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқариш, ҳам чакана савдо даражасида «маълумотлар базаси маркетинги» нинг аҳамияти ошиб бормоқда. Sears, Roebuck @ Co. компаниялари истеъмол маълумотлар базасида 44 млн. дан ортиқ мижозлар манзиллари мавжуддир. Истеъмолчи харид учун тўлов шаклини танлаши лозим. Ривожланган мамлакатларда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишдан кредит карточкалари ёки тўловни кечиктиришнинг бошқа шаклларидан фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |