Р. Носиров, И. Соифназаров, М. Абдурашидов
!/ МАТЕРИАЛИЗМ (лотин. та1епаНз — моддий, моддий-лашган) олам моддий, онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда, объектив тарзда мавжуд, материя бирламчи, ҳеч ким томо-нидан яратилмаган, абадий мавжуд, тафаккур эса материя-нинг хусусиятидир, олам ва унинг қонуниятларини билиш мумкин деб қаровчи, фалсафий йўналиш, оқим.
Материализм идеализмга қарама-қарши бўлиб улар ўрта-сида фалсафа тарихида кўп баҳслар бўлган ва улар ҳамон давом этмоқда.
«Материализм» сўзи XVII асрдан бошлаб, асосан, мате-риянинг физик мазмунда тасаввур этишга қаратилган бўлиб (Р. Бойль), XVIII асрдан эса идеализмга қарама-қарши деган фалсафий мазмунни (Лейбниц) касб этган.
Улар материализмнинг турли мактабларига мансуб эди-лар. Жумладан, содда материализм, атомистик материализм, механистик материализм, метафизик материализм, вульгар материализм, диалектик материализм ва ҳ.к.
Материализм француз материалистлари ва маърифатпар-варлари — (Ж. Ламетри, П. Гольбах, Д. Дидро) даврида яна-да ривож топди, унинг Европа фалсафасига таъсири XIX
228
Мулоҳаза
асрга келиб кескин сезила бошлади. (К. Маркс, Ф. Энгельс, Л. фейербах, Д. Штраус, Я. Молешотт, К. Фогт, Л. Бюхнер, Э. Геккель, Е. Дюринг)
Материализм ўзига хос фалсафий оқим бўдиб, у идеа-лизмга нисбатан мухолифатда бўлса-да, аммо ўзининг бир томонламалиги, инсоний муаммолар (онг, мавжудлик, хаёт-нинг мазмуни ва мақсади, қадриятлар), масалаларни ижо-бий ҳал этиш эҳтиёжларига тўла жавоб бера олмаслиги боис унда муайян чекиниш ҳолатларини (айниқса, механистик, вульгар материализм кўринишларида) кузатиш мумкин.
Материализмнинг қуйидаги тарихий шаклларини кўрса-тиб ўтиш мумкин:
Стихияли материализм (Гераклит, Эпикур, Демокрит,
Лукреций Кар ва бошқалар). Бу материализм ўз мохиятига
кўра, содда тасаввурларга таяниб, материяни моддий негиз
(субстанция ва субстрат) билан айнанлаштиради.
Механистик материализм {Р. Бойль, Т. Гоббс, Ж. Ла-
метри ва бошқалар). Механистик материализм вакиллари ме-
ханика қонунларини ижтимоий жараёнларга тадбиқ этади-
лар, табиат ва жамият ўртасидаги фарқни тан олмайдилар.
Вульгар материализм (К. Фотт, Л. Бюхнер, Я. Молешотт
ва бошқалар) руҳий ва моддий жараёнларни бир-биридан
фарқл амайдил ар.
Табиий-илмий материализм (Э. Геккель, Г. Герц. Ж. Макс-велл) — ўз илмий йўналишлари ва изланишлари яқин тур-ган илм-фан аҳлининг фалсафий мулоҳазалари тизими. Диа-лектик материализм (К. Маркс, Ф. Энгельс, В. И. Ленин) XIX асрнинг 40-йилларида пролетар социализм назарияси-нинг ажралмас таркибий к,исми сифатида юзага келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |