О. Файзуллаев
МОНИЗМ (юнон. топаз — якка, ягона) — дунёдаги турли-туман ҳодисаларнинг негизида битта ибтидо, ягона «субстанция» ётади, деган нуқтаи назар. М. дуализм ва плю-рализмнинг акси. М,, дастлаб, ҳамма нарса, «биринчи мод-дий нарса»дан, «сув» (Фалес), «олов» (Гераклит) ёки бошқа нарсадан келиб чиққанлиги ҳақидаги содда тасаввур шакли-да бўлган. У идеалистик м. ва материалистик м.га бўлинади. Идеалистик м. ҳамма нарса негизида руҳий асос етади деб даъво қилса, материалистик м. моддий асосни тан олади. Булардан ташқари, м.нинг «нейтрал м.», деб аталувчи кўри-ниши ҳам бўлиб (махизм, эмпирномонизм ва б.), у моддий ва руҳий нарсаларни «нейтрал» ибтидодан келтириб чиқа-ришга уринади,
О. Файзуллаев
МЕНТАЛИТЕТ (лотин. — тепз — акл, тафаккур, фикр юритиш тарзи, фикрлаш усули, киши руҳияти тарзи) инди-видуал ва ижтимоий онгнинг ички қатламларида жойлашган бўлиб, онгости жараенни ҳам қамраб олади. М. — муайян тайёргарлик, йўл-йўриқ ва мойиллик асосида индивид ёки ижтимоий гуруҳяарнинг иш тутиш усули, фикр юритиши, дунёни идрок ва фаҳмлашининг маълум тарзидир.
М. анъана, маданият, ижтимоий тизимлар ва инсон яшаш муҳити билан боғланган ҳолда шаклланади ва ўз навбатида уларнинг шаклланишига таъсирини ўтказади.
XIX аср рационализми онгни билимга ва ақлга тенглаш-тиради. XX аср гуманитаристикаси ушбу ҳолатни тузатиш, тўғри йўлга қуйиш учун м. тушунчасини киритади ва уни ривожлантиради.
Мазкур тушунча Европа иентризми ва тарихий ривожла-ниш ҳақидаги прогрессив нуқтаи назарларни рад этувчи, маънавий шароитда шаклланади. Инсон ижтимоий гуруҳлар-га ва тарихий жамоаларга бирлашиш сабабини унинг ички лунёсининг доимо барқарор кайфиятлилигидан келиб чи-қиб, м. гуманитар билимларнинг таҳиил қилиш ва тушунти-риш вазифасини бажаради. Конкрет тадқиқотларда миллий,
223
Мотуридий
тоталитар Европа, Африка, бюрократик ва қоказо м. турлари бор.
Инсоннинг м.ти илк бор ижтимоий-маданий анъаналар-дан ва халқнинг тарихий қадриятлари асосида шаклланади.
Унинг хусусиятларидан бири инертлилигидир. Ижтимо-ий-сиёсий, иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгаришларига нисбатан м.нинг ўзгариши сустроқ бўлади.
М. тушунчасини Р. Эмерсон, Леви-Брюль, Ж. Лефевра, Л.Февра каби олимлар ўз нуқтаи назарлари асосида ёритиб берганлар.
М.нинг турли хил моделлари, концепциялари гуманитар билимни ўрганиш учун янгича методологик асосларни яра-тиб берди ва фанлараро муносабатга асосланган янги йўн!а-лишларни барпо этишга асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |