М. Абдуллаева
МОТУРИДИЙ, Абу Мансур ас-Самарқандий (IX — тахм. 944 ёки 945) — ислом дунесида «ҳидоят йўли имоми», «му-такаллимлар имоми» мартабасига муяссар бўлган, калом илмининг Самарқанд мактабини яратган машҳур дин алло-маси. У ўз устозлари — Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ал-Иёдий, Наср ибн Яхо ал-Балхий ва Муҳам-мад ибн ал-Фадд каби зукко алломалардан ислом илоҳиёти сир-асрорини ўрганди, мустақил ижод йўлига кириб борди. «Самария» асарининг муаллифи — Абу Тоҳирхожа (вафоти 1874 й.)нинг таъбирича, «Ҳидоят этувчилар билимдони» ар-Рустуғфаний, Исҳоқ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий, Аб-дал-Карим ибн Мусо ал-Паздавий каби иқтидорли шогирд-ларни вояга етказди.
М. салмоқли маънавий мерос қолдирган. У «Китоб ат-тавҳид», «Китоб баён ва уммал-жадал», «Китоб таъвилот ал-Қуръон», «Китоб ал-мақомат», «Китоб ал — жадаллил Каъ-аби ал-усул» каби жиддий асарларнинг муаллифидир. Кўпги-на асарларида М. асосий мақсад қилиб, исломдаги ҳанафия мазҳаби тамойилларини муҳофаза этиш ва «ал ас-сунна ва-л-жамоа» таълимотига зид қарашларни рад этишни кўзда тутади.
М. асарларида Аллоҳ, инсон, имон ва илм масалалари етакчи мақомга эга. М. илоҳиёт соҳасини шарҳлашда табиат мижози кенг, гина-кудуратлардан йироқ, кек сақламайди-ган, диний бетоқатликка ўрин қолдирмайдиган, шу билан бирга ўта эҳтиёткор мутафаккирдир. У ўз мулоҳазаларида ўзга-лар ғоялари, нук^аи назарларини холисона текшириб кўришга эринмайдиган ва ўзига мақбул келадиган диний ҳамда дунё-вий қарашларни қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб би-
224
Мотуридий
ладиган инсон эди. У илоҳиёт масалаларининг ечимини из-лашда тенг, текис йўналишга амал қилишни тўғри эканли-гига эътибор қаратар эди. Илохиётга таадлукди масалаларни ақл ва кузатиш воситасида ҳал этиш зарурлигини унутмас эди. Доймо ҳар хил даъволар, масалан, илоҳий —ваҳий ва ақл, Аллоҳ ва инсон, Аллоҳ ва олам ўзаро муносабатлари масалаларида ҳам тафаккурга асосланган фикр-мудоҳаза юри-тиш талаб-тамойилини қўллаб-қувватлаб келди. Илоҳиёт анъ-аналари билан ақл уйғунлигига таянган тафаккур намунаси М. қарашларига ҳамоҳангдир (Ульрих Рудольф).
М.га кўра, барча меъёр, эътиқодни Аллоҳ яратади. Ин-соннинг масъулияти уларни танлаш ва ихтиёр этишда ўз аксини топади. Бордию кишилар яхшилик, эзгулик йўлини ўзларига раво кўрсалар, тавфиқ неъматига мушарраф бўла-дилар. Агар улар \идоят йўлини тарк этсалар ва уни дилла-ридан йирокдаштирсалар, «қилмиш-қидирмиш» — «хизлан»га учрайдилар. Бундай кишилар ўзларининг барча қилмишлари учун масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.
М. илмининг ибодатдан устун эканлигини яхши била-ди. Шу нуқтаи назардан қараганда, бшгам икки хил кўри-нишда намоён бўлади. Биринчиси, бу — Аллоҳнинг били-ми («ал-илм биллоҳ»). Унинг илми мутлақ ҳақиқатдир. Би-лимнинг иккинчи кўриниши эса бизнинг Аллоҳ туғриси-даги билимимизга тааллуқли бўлиб, у «илми Аллох,» деб аталади. Аллоҳ олам ва инсонни билиш бир-бирига туташ нуқталарга эга. Улар акд, ҳиссий мушоҳада ва хабарлар орқали билинади. Хабарлар оддий, биринчи шахслардан бевосита етиб келган («мутаввотир хабар») ва Пайғамбар томонидан етказилган хабарлар кўринишларига эгадир. Бун-да илоҳий—ваҳий, Пайғамбардан етиб келган хабарнинг мавқеи юксак бўлади.
Хабар билан биргаликда жонли мушоҳаданинг аҳамияти муҳимдир, чунки Аллоҳ бу дунёни беҳудага яратмаган. У Яратганни билиш ва англашнинг муҳим воситаси хисобла-нади. Бу оламни яратишга қодир Аллоҳ инсон зотига сезги аъзоларини, ақи-фаросатни, мушоҳада қилиш қувватини ҳам ато этган. Улар орқали инсон Яратганни танийди. Лекин ҳеч нарса М.га кўра, ақл неъматининг ўрнини боса олмайди. Айниқса назарий билим («илми-н-назар»)нинг мақоми қ>'Д-ратлидир.
Ақлнинг сезгилар билан ўзаро муносабати тасодифий эмас. Бешта сезги аъзолари ва ички туйғунинг ақп учун гўёки хизматкор, оддий тушунча (идрок) бўла оладиган даражада яратилганлиги М. учун кучли далилдир. Ақп ҳам ўз навбати-да, улар устидан назоратчи-кузатувчидир, у жонли мушоҳа-
3894
225
Моҳият
да ва хабарнинг муайян вазиятда тўкри ёки нотўғри эканли-гини аниқлашда юқори мартабали ҳакам вазифасини бажа-ради. У буюк неъмат, унга ҳеч қандай нарса тенг кела олмай-ди. Унинг ҳукмига барча нарсалар бўйсунади, унинг олдида ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак баровардир. Ақл вақгда чегараланмаган. Инсон унинг кўмагида «ўн саккиз минг олам» сир-асроридан хабардор бўла олади, махлуқот устидан хукм-дор курраи заминни идора қилади, Аллоҳнинг Ердаги ноиби вазифасини адо этади.
Аммо ақл туфайли олам ва Аллоҳни таниш нақадар му-хим бўлмасин, у ўзига хос камчиликка ҳам эгадир. М.нинг таъкидлашича, унинг биз кутмаган тирқишдан имон-эъти-қод учун нохуш ҳисобланган шубҳа кириб келишга уринади., Шундай вазиятда инсон ихтиёрида ягона бир йўл қолади. Бу йўл Аллоҳдинг илми бўлиб, у инсон учун беҳад аҳамиятли ҳолга келади ва уни сон-саноқсиз шубҳадардан асраб қола-ди, дейди М.
М.га нисбатан баъзан ишлатилаётган рационализм ва сен-суализм каби ибораларни қўллаш ўринсиздир, чунки аллома билимнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида ақл ва сезги-ларнинг бир-бири билан узвий алоқада бўлишини билиш-нинг муҳим тамойили сифатида қабул қидади.
Хуллас, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, машҳур ило-ҳиётчи аллома Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий бу соқага янги усул ва ғояларни олиб кирди, диний бе-тоқатлик, мутаассиблик анъаналарига, диний донишманд-ликни қарама-қарши қўйди, инсон ва оламни Аллоҳга яқинлаштирди, диний жазава, ахли мўминларни бир-бири-дан узоклаштирадиган фисқу фасодларга жавобан, ақдий етукликни таклиф қилади. Диний такобирлик барча муам-моларни ҳал этишга ягона даъвогарлик, имон-эътиқодга ҳакамлик, ундан муайян сиёсий мақсадларни кўзлаш М. диний ва дунёвий қарашларига тубдан зиддир. Алломанинг бундай йўсинда фикрлаш услуби уни бутун жаҳонга танит-ди.
Do'stlaringiz bilan baham: |