Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet159/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

С. Отамуродов
МИМАНСА — қадимги ҳинд фалсафий мактабларидан бири, милоддан аввалги II асрдан, милодимизнинг I асрла-ригача шаклланган ва ривожланган. Унинг асосчиси — муга-факкир Жайминидир. Жаймини ўзидан кейин «Миманса сут-ра» номли асар ёзиб қолдирган.
Мимансачилар ташқи оламнинг реаллигини тан олган-лар. Ташқи оламнинг реаллигини тан олишнинг бирдан-бир исботи, бу — сезги аъзоларимиз орқали моддий оламни ҳис этишдан иборатлигидир. Мимансачилар саккизта категория ҳақида фикр юритишган. Булар — ҳаракат (карма), тааллуқ-лилик (самавия), куч (шакти), ўхшашлик (садриния), сон-лар (санкхия), субстанция (дравия), сифат (адрелита), кон-такт (саньйога)лар. Улар оламда сабаб ва оқибат ҳукмрон эканлигини эътироф этганлар. Оламда ҳамма нарса ўзаро алоқадорликда, ўзаро боғликлиқдадир. Умумийлик — шакти (куч), яъни потенциал энергия маъносида тушунилиб, у сабаб замирида ичида яширинган бўлади. Масалан, уруғдан ўсимлик униб чиқади, яъни шакти (куч), потенциал қувват орқали амалга ошади.
Оламни билишда мимансачилар дуалистик позицияда ту-ришган. Уларнинг фикрича, руҳ абадий, чексиз субстанция бўлиб, у тана билан боғлиқдир. Руҳ тана билан бирга ўлмай, балки бир танадан иккинчи танага кўчиб ўтади. Оламда қан-ча тана булса, шунча руҳ бор дейишади. Оламни билишнинг энг ҳақиқий йўли, бу -- ведаларнинг муқаддаслигини тан олишдир. Билимнинг манбаи улар фикрича, барча мавжуд нарсалар ҳисобланади. Улар билишни икки босқичга бўлади-лар. Мимансачилар фикрича, ҳиссий қабул қилишдан таш-қари, билишнинг яна бешта манбаи ҳам мавжуд. Булар қуйи-дагилар: 1. Мантиқий билим (анумана), қиеслаш (упамана), асосий қоида қилиб олиш (артхапада), қабул қилмаслик (ану-палабдха), ведаларнинг муқаддаслиги (шабда).
Шабда гувоҳ сифатида абадий ведалардан олннадиган би-лимдир. Қиёслаш (упамана), номаълум бўлган жисмни маъ-лум жисмга ўхшаш томонларини қиёслаш орқали содир бўла-ди.
Асосий қоида қилиб олиш (артхапатти) деб шундай би-лиш услубига айтиладики, бунда номаълум жисмни тахмин Қилинаётган жисм ёрдамида билишга ҳаракат қилинади. «Қа-

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish