М. Абдуллаева
МЕЛИОРИЗМ (лотин. теПог — энг яхши, деган маъно-ни англатади) -- XIX асрда инглиз адибаси Ж. Элиот ва француз файласуфи Ж. Селли томонидан мулоқот муомала-
216
Мелиоризм
ўрганмоқ учун уни фикран парчалаб, бўлиб юбориш негизи-да уларнинг муҳим хусусиятлари, алоқалари, нисбатларини аниқламоқ лозим. Яъни буюмнинг алоҳида бир хусусиятини унинг бошқа хусусиятларидан фикран айириш ва унинг барча бошқа хусусиятлари, сифатларидан вақгинча, диққат-эъти-борни нари тутмоқ керак ёки бошқача айтганда, буюмнинг иккинчи даражали муайян хислатларидан узоқлашиб, унинг мухим белгилари ажратилади. Бу мавҳумлаштириш демакдир. Мавҳумлаштириш умумлаштириш билан узвий боғлиқ бўлган-лиги учун ҳам мазкур буюмлар қаторидаги ҳар бир буюмга хос муайян хислатлар эътибордан четда қолиб, уларнинг ҳаммасида учрайдиган жиҳат, белгилар бу ерда муҳим аҳами-ят касб этади. Демак, м., умумий хислат сифатида ўзини намоён қилади. Иккинчидан, м. сўзи инсон билиш жараёни-нинг натижаси деган маънода ҳам англашилади. Ушбу маъно даги м. инсон миясида, дунёни билиш жараёнида, вужудга келган тушунчалардан иборатдир. Шундай қилиб, м. буюм-нинг қандайдир бир муҳим, умумий томонини «соф» кўри-нишда қамраб олади, яъни буюмнинг борлиқда муайян ало-ҳида куринишда мавжуд бўлмаган томонларини ифодалайди. Инсоннинг м.лаштириш қобилияти, абстрактлаштириш усул-лари, ижтимоий тажриба ва илм-фан ривожланиши таъсири остида ривожлана боради. М.нинг энг оддий шакллари ин-соннинг меҳнат фаолияти, сўз ва тилнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлади. Инсон ўзининг куддалик тажри-басида меҳнат қуролининг бир турини унинг бошқа бир тури билан алмаштириш мумкин эканлиги, шундай қилинганда, меҳнатнинг самараси ошиб борганини кўради ва бу жараёнда меҳнат қуролининг умумий хусусиятини фахмлаб олади. Би-нобарин, амалий фаолият инсонда м.лаштириш қобилияти-ни юзага келтиради. М.лар турли даражада бўлиши мумкин. Масалан, энг содда м.ларнинг бевосита сезга, муайян тасав-вурлар билан боғликдиги кўзга ташланиб туради. Мураккаб м. буюмларнинг сезгидан яширинган, ҳар хил томонларини, хусусиятларини акс этгиради, буюмнинг туб моҳияти зами-рига кириб бора билиш жараёнини ривожлантиради. М. жа-раёни туфайли биз нарса, ҳодисаларнинг муҳим томонлари-ни, уларнинг бошқа томонларидан, фикран ажратиб оламиз-ки, зотан, худди мана шу ажратилган хислатлар ўзининг келиб чиққан ҳақиқий манбаига мутлақо хос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |