Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet168/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

В. Алемасов.
МУЛОҲАЗАЛАШ ВА АҚП -- фикрлаш фаолияти, та-факкурнинг икки даражасини ифода этувчи фалсафий кате-гориялардир. М. ва а., дастлаб, антик давр фалсафасида «жон фаолияти»нинг икки тури сифатида фарқ қилинган. Бунда м. қобилияти инсонга барча ерли табиатга эга, чегараланган, нисбий, ўткинчи нарсаларни, а. — илоҳий, чексиз, мутлақ
230
Мулоҳазалаш ва ақл
нарсаларни билишга ва мақсадлар қуйишга имкон беради, деб кўрсатилган. Кейинчалик Бруно, Якоби, Шеллинг каби мугафаккирлар а.ни қарама-қаршиликлар бирлигини тушун-тириб бера олишга қодир бўлган м.ни эса қарама-қарши томонларини бир-биридан ажратиб қўядиган тафаккур бос-қичлари сифатида талқин этишган.
Ка^нт м. ва а.ни билишнинг алоҳида босқичлари сифатида жиддий тазутил қилган уларнинг билиш жараёнидаги бажа-радиган вазифаларини аниқлашга уринган мутафаккирдир. Унинг фикрича, м. босқичида априори тарзида мавжуд бўлган категориялар ёрдамида ҳиссий тажриба ашёлари, яъни сез-гилар, идрок натижалари синтез қилинади ва шу тариқа, ҳодисалар ҳақида бшшмлар ҳосил қилинади. Бу билимлар фақат предметларнинг намоён бўлишини қайд этади, холос, уларнинг моҳиятини тушунтириб беришга ожизлик қилади. А. босқичида тафаккур макон ва замонда чегараланган пред-метлар ҳақидаги билимлар доирасидан ташқарига чиқишга, чексизлик, мутлақ бўлган моҳиятлар тўғрисида билим ҳосил қилишга уринади, лекин бу йўлда у ҳал этиб бўлмайдиган зиддиятларга, антиномияларга дуч келади ва шу тариқа у ўз одлига қўйган мақсадга эриша олмайди. Гегелъ эса Кант фикр-ларини ривожлантириб, м.ни «чегарасига эга тафаккур» а.ни— «чегарасиз тафаккур» деб атайди. М.да Гегель фикри-ча, тафаккурнинг бошқа шакллардаги табиатини англайди ва «тоза фикр», мантиқий шакл ҳосил қилишга томон ҳара-кат қилади. А. босқичида эса тафаккур билиш предмети қилиб, ўзининг шаклини олади, унинг ўз-ўзидан тараққий этиши-ни ўрганади ва энг умумий категорияларнинг мантиқий ти-зимини — фалсафий тизимни яратиш билан мутлақ ғоянинг моҳиятини англашга муваффақ бўлади, яъни ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Фикрлаш фаолиятига диалектик ёнда-шиш м. ва а.нинг узвий алоқалигини тан олишни, уларнинг билиш жараёнида ўз вазифаларини бажариши давомида бир-бирини тўлдириши, аниклаштиришни тан олишини тақозо этади. М. жараёнида тушунчалардан уларнинг мазмунидан қатьий ҳолда келиб чиқиб, фойдаланилади. Қайд этилган фактлар, ҳодисалар туркумга киритилади, уларни умумлаш-тириш, синтез қилиш асосида қосил қилинган билимлар тизимига солинади. М.га таянган ҳолда а., ижодий фаолият сифатида ўзини намоён қилиб, борлиқнинг моҳиятини аниқ-лашга, тушунтиришга эришади.
Ҳозирги пайтда м. ва а. ўртасидаги муносабат бошқачароқ аспектда — эмпирик ва назарий билиш шакллари ўртасида-ги муносабат тарзида тахлил қилинади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish