Фалсафа қисқача изоҳли луғат


М. Шарипов 231 Муносабат



Download 1,98 Mb.
bet169/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

М. Шарипов
231
Муносабат
МУНОСАБАТ — фалсафий категория бўлиб, маълум нар-са, ҳодиса (тизим)нинг қисмлари, унсурлари ўртасидаги ўзаро боғли*ушкни биллиради. У объектив, универсал хусусиятга эга. Оламдаги ҳар бир нарса, ҳодисалар, уларнинг хоссаларя бошқалар билан боғлиқлиқда мавжуд бўлади.
Умуман олганда, нарса ва ҳодисаларнинг сифатлари, хос-салари, улар орасида мавжуд бўлган муносабатлар орқали намоен бўлади. Муносабатлар турли-туман, хшша-хил бўла-ди. Масалан: сабаб ва оқибат, бутун ва қисм, шакл ва маз-мун, ички ва ташқи ва ҳ.к.
Муносабат категорияси қонун тушунчаси билан чамбар-час бокланган. Илмий билишда ҳам нарса ва ҳодисалар ора-сидаги муҳим, зарур, барқарор муносабатлар ўрганилади.
«Муносабат» тушунчаси «алоқадорлик», «ўзаро таъснр», «ўзаро боғлиқлик» тушунчаларига яқиндир, Фалсафий адаби-ётларда бу тушунчани «алоқадорлик» билан бир хил мазмун-га эга ёки ундан кенгроқ мазмунга эга, деган фикрлар мав-жуд.
Муносабатлар моддий ва идеал бўлади. Жамиятдаги му-носабатлар энг мураккаб ҳисобланади.
М.нинг ўзлигини шакллантириш — унсурларнинг ўзаро таъсири натижасида тизимда янги тартиб ёки тузилма ву-жудга келиш жараёнидир.
Р. Имомалиева
МУТАКАЛЛИМЛАР (араб, калом — сўз, нутқ) — ислом диний схоластик фалсафаси — калом тарафдорлари. М. таъ-лимоти ислом дини қобиғидаги турли мухолиф таълимот-ларга қарши кураш жараёнида вужудга келиб, ислом ақнда-ларни назарий-фалсафий жиҳатдан асослашга ҳаракат қил-ганлар. Мутакаллимларнинг Йирик вакилларидан бири — ал-Ашъорий (873—935) калом таълимотига идеалистик руҳда талқин қилинган атомистик таълимотни киритади. Унинг бу таълимоти бўйича, дунё худо томонидан яратилган ва энг майда атом заррачаларидан тузидган. Улар бўш маконда худо иродаси билан ҳаракат қиладилар ва уларнинг ҳаракати хоҳ-лаган пайтда тугагилиши мумкин. М. зарурий алоқа ва саба-бийликни, табиат ва ижтимоий ҳаётдаги заруриятни инкор қиладилар. Уларча дунёда фақат худонинг иродаси ҳукмрон-дир, у хоҳлаган вақтда нимани истаса шуни қилади. ШундаЙ қилиб, улар инсоннинг ирода эркинлигини инкор қилади-лар, унинг аклини ва билиш қобилиятларини камситадилар. Улар ўз таълимотларини ўн икхи қоида-тезис ёрдамида асос-лашга ҳаракат қилганлар. Масалан, уларнинг таълимотига кўра, бўшлиқ ва макон мавжуд, чексизлик эса ҳеч қандай
232
Муътазила
шаклда мавжуд эмас. Улар муътазилийларга қарши курашда сезги маълумотларига ишонмаслик ва ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таълимотдан фойдаланадилар. Бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таълимот м.ларнинг ҳамма вақт диқ-қат марказида бўлган. Бу таълимот бўйича, худо иродаси нуқтаи назаридан ҳамма нарса бўлиши мумкин. М. билишда сезгиларнинг аҳамиятини инкор қилиб, билимларимизнинг воқеликка мос келишини ҳам инкор этадилар. М., билишда сезшларнинг аҳамиятини инкор қилиш орқали, ўзларига мақ-бул бўлмаган нарсаларни инкор қилганлар, ҳамма нарса бўли-ши мумкинлиги ҳақидаги шиор билан ўзлари учун мақбул ҳамма нарсани асослашга ҳаракат қилганлар. Дунёнинг яра-тилганлига, ўткинчилиги инсоннинг ирода эркинлигини ин-кор қилиш масалаларида мутакаллимлар, турли софистик таълимотлардан фойдаланганлар. Калом таълимоти «ислом илмлари» таркибига кириб, ислом мафкурасининг ажралмас бир қисмини ташкил этади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish