Ж. Вафаева
ГЕОСИЁСАТ - - Швед олими ва парламент арбоби Р. Челлен (1846—1922) томонидан Ғарбий Европа интеллекту-ал анъаналарига кўра, «кучли давлат»ни шакллантириш учун бошқарувнинг оптимал тизими хусусиятларини аниклаш мақ-садида киритилган тушунча. Челлен -- сиёсатнинг етакчи унсурлЗридан бири бўлган геосиёсатни кўп даражали, кўп аспектли (кўп жиҳатли), йўналтирувчи жараён сифатида аж-ратди. Г.ни махсус атама сифатида ажратиб кўрсатди. Аслида г.ни махсус атама сифатида концептуал ишлаб чиққан ол-мон тадқиқотчиси Ф. Ратцель (1844—1904) эди. У давлат сие-сати ва мамлакатнинг географик вазияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликнинг қайта қурилишига замин бўла-диган янги ижтимоий соҳанинг назарий асосларини ишлаб чиқишнинг долзарб масала эканлигини аниқлаб берди. Ав-вал бошданоқ, юқори мафкуравий имкониятга эга бўлган Ратцель концепциясида «алоҳида маконни ҳис этиш» қоби-лияти мавжуд ва шунинг учун ўз чегараларини тезкор ўзгар-тиришга (кенгайтиришга) интилаётган халқларга алоҳида та-рихий аҳамият берилган. К. Хаусхофер (1869—1946) геосиё-сат тушунчасини бувдай талқин этиш анъанасини давом эт-тириб, моҳиятан тажавузкорлик табиатга эга бўлган «олмон миллати ҳаетий макони»нинг имкониятдаги зарурият \ақидаги гипотезани ишлаб чиқди, унинг экспансионистик, импери^ алистик жиҳатларига алохдда эътибор қаратди ва ривожлан-тирди, Учинчи Рейх рақнамолари томонидан қурол қилиб олинган г. назариясининг бу кўриниши узоқ йиллар давоми-да олмон геосиёсий мактаблдрининг академик тадқиқотла-рини бадном қилиб келди. Амер41калик адмирал А. Т. Мэхэн (1840—1914)нинг интеллектуал схемаларида денгаз ва қуруқ-ликда жойлашган давлатлар ўртасида абадий зиддият мав-жудлиги кўрсатилади, шунингдек, океан ва денгиз комму-никациялари ва портлари устидан олиб бориладиган ҳар то-монлама назорат давлатга узоқ вақт давомида дунёда гео-сиесий устунликни таъминлаб бериши мумкинлиги таъкид-ланади. Йигирманчи асрнинг 80-йилларида жаҳоннинг «би-
101
Геоцентризм
поляр» геосиесии тузилишининг яққол инқирози хамда ке-йинги тараққиётнинг «кўп векторлик» тенденцияларининг ошиб бориши, г. ғоясига тамоман янгича ёндашувларнинг пайдо бўлиши, шаклланишига сабаб бўлди. Бу хусусан, фран-цуз генерали П. Галлуанинг «Геосиёсат қудрат манбалари» (1990) асарида ўз аксини топдя. Унда даставвал, геосиёсат географик детермииизм сиёсий геофафия билам айнан эмас-лигига эътибор қаратилган бўлиб. давлатнинг имкониятлари (куч-қудрати) ҳудуди, аҳолиси, географик вазияти, чегара-ларининг давомийлиги ва конфигурацияси, захираларининг аҳволига ва \.к. (шу жумладан, энг янги оммавий қирғин қуроллари мавжудлилига ҳам) боғликлиги эътироф этилади. Г.нинг замонавий талқини, унга ташқи сиёсатда у ёки бу масала бўйича устунликка эришиш учун фақат ундан фаол фойдаланибгина қолмасдан, балки ўзгича мавжуд бўлган дав-латнинг муайян моддий, ижтимоий ва маънавий ресурслари (ёки унинг «геосиесий потеняиали»)нинг аҳамиятига алоҳи-да эътибор берилиши билан анъанавий тушунишдан фарқ қилади. Баъзан ижтимоиётда г.ни соҳалараро атама ёки ил-мий жиҳатдан уни карбий евролача интеллектуализмнинг маф-куралашган неологизми сифатида талқин этшшшига қара-май, давлатнинг географик вазияти ва ташқи сиёсатининг ўзаро боглиқтшгини аниқлашда унинг сиёсатшунослик — со циологик ёндашув сифатида махсус мақомга эга эканлигига шубҳа йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |