95
Гегель
намунштарида ўз ифодасини топади. Индивиднинг маънавий ривожи, дуневий руҳ ўзлигини билишининг оддий предмет-лашган онгдан бошлаб, то Мутлақ билимгача бўлган, яъни маънавий ривожланиш жараёнини ичидан бошқарувчи, бар-ча шакл ва қонунларни билиш билан боғлиқ ҳамма босқич-ларни босиб ўтади. Гегель диалектикасига биноан, руҳ ўз ривожида иккига: онг (тушунча) ва унинг предметига бўли-нади. Билимнинг ривожланиб бориши жараёнида улар ўрта-сидаги фарқ камайиб боради ҳамда уларнинг тўла айний бўлиши билан фақат Мутлақ билим босқичига келгандаги-на, ниҳоясига етади. Гегель «Руҳ феноменологияси» асари-даёқ, фалсафа бутун инсоният тафаккури умумий маданий ривожини дунё миқёсида ривожланган Мутлақ рухни анг-лаш демакдир, деган хулосага келган эди. 1812 ва 1816 йилда нашр этилган «Логика (мантиқ) фани» асарининг 2 та жил-ди ва 1817 йилда чоп этилган «Фалсафий фанлар энцикло-педияси»да Гегель «Руҳ феноменологияси»да шакллантирил-ган асосий хулосаларини мантиқий жиҳатдан исботлашга уринган.
Логика (мантиқ)нинг уч таркибий қисми - - борлиқ ҳақидаги таълимот, унинг моҳияти ҳақидаги таълимот ва тушунча ҳақидаги таълимоти биргаликда «субстанциянинг субъектга кўтарилиши»ни ифодалайди. Гегель категориялари-нинг Кант категорияларидан фарқи — Кант уларни инсон онги фаолиятини синтезланган шакли сифатида талқин эт-ган бўлса, Гегель категорияларни объектив борлиқ яратган тузилмалар тарзида тушунган. Гегель фалсафий таълимоти-нинг мазмунини, логика (мантиқ) тизимига таянган ҳолда Мутлақ ғоянинг Мутлақ руҳга айланишини кўрсатишдан ибо-рат бўлди. Буидай жараён оралиқ аъзолар -- индивидуал, субъектив, объектив руҳ, бутун жаҳон тарихий руҳи шаклла-ридаги ривожланган табиат ва сўнгги руҳцир. Гегель табиат ва руҳ мажмуини дунёвий жараён ёки дунё деб атайди. Уму-ман олганда, Мутлақ мантиқий ғоядан дунёга, логикадан табиат фалсафасига ва ундан руҳ фалсафасига ўтиш Гегель тизимининг энг мураккаб қисмидир. Соф ғоя шаклида бўлган руҳ ўзидан бегоналашиб, табиат шаклига киради ва ўзини инсон онги орқалигина танийди ва била олади. Табиатсиз инсон ва унинг онгини мавжуд бўла олмаслиги ғояси Гегель натурал фалсафасининг асосини ташкил этади ва ўз навба-тида механика, физика, органика босқичларидан иборат.
Гегель таълимотининг асосий хулосалари тизимининг учинчи қисми — руҳ фалсафасида ўз ифодасини топди. Руқ фалсафаси субъектив (индивидуал), объектив (умумий) ва абсолют (илоҳий) руҳ шаклларига бўлинади, Гегель улар-
96
Гегель
нинг моҳиятини руҳ фалсафасининг тегишли бўлимларида очиб беради. Булардан биринчиси, кенг маънода психология бўлиб, у индивидумларни уларнинг умумий руқ билан айни-ятини англаб етгунга қадар, барча босқичлар давомидаги руҳий ҳаётини ўрганади. Кейинги бўлим «Ҳуқуқ фалсафаси» бўлиб («Ҳуқуқ фалсафаси асослари» 1821, «Ҳуқук, фалсафа-си» 1826), -у руҳ эркинлигининг ўзлигини, тур умумияти, яъни инсоният ҳаётида кишилар ўртасидаги муносабатларда қандай шаклларда намоён қилишини таҳлил этишга бағиш-ланган. Унинг энг қуйи поғонаси мавҳум ҳуқуқ бўлса, энг юқориси ахлоқцир. Гегель фикрича, объектив руҳ ўзини оила, фуқаролар жамияти ва давлат орқали намоён қилади. Давлат-чилик коясининг ҳақиқатан амалга ошишини фақат инсони-'ятнинг тарихий ривожида, яъни объектив руҳ тўлалигича намоён бўладиган бутун жаҳон тарихида кузатиш мумкин. Шундай қилиб, ҳуқуқ фалсафаси мантиқан, тарих фалсафа-сига ўтади ва унинг тимсолида ўз ниҳоясига етади. («Тарих фалсафасига доир маърузалар», 1837). Умуман олганда, та-рихни «эркинликни англаган руҳ деб талқин этган Гегель, ўз олдига тарихий жараён давомида дунёвий руҳнинг алоҳида халқпар руҳининг турли шакллари орқали тадрижий риво-жини ўрганишни мақсад қилиб қўяди. Бунда тарихнинг ҳар бир даврини ўзлиги дунёвий рухни англаган, алохида бир халқнинг етакчилик қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу вази-фани бажаргач, у эстафетани бошқа халққа беради. Гегель бу ерда тарихий қонуният ғоясини ривожлантириб, тарихий та-раққиётнинг барча босқичларини ўзаро боғлиқпига ҳамда улардан ҳар қайсиси умумий руҳнинг намоён бўлиш ва ри-вожланиш шаклларидан бири эканлигини кўрсатади. Гегель фикрича, тарихий ривожланиш жараёнида ўзини яхлит, бир бутун ҳолда намоён қилган умумий руҳ — Мутлақ руҳнинг ўзи бўлиб, у ҳам ўз навбатида уч шаклда ривожланади: санъ-атдаги интуиция шаклида («Эстетикага доир маъруза^^ар», 1835—1838), диний тасаввурлар ва фалсафий тушунчалар кўринишида. Сўнггиси умуман фалсафани эмас, балки фал-сафа тарихини англатади. Гегель ўзининг «Фалсафа тарихига доир маърузаларида» (1833—1836) фалсафа тарихи фанига асос солди ва уни ривожланиб борувчи жараён деб хисоб-лаб, ҳар бир фалсафий таълимотни муайян халқнинг тари-хий тараққиёти давомидаги ўзлигини англашининг зарурий бир босқичи сифатида та^тқин этди. Мутлақ қақиқатни, диа-лектик жараён сифатида тушунган Гегель, охир-оқибат, ўз таълимотини фалсафа тараққиётининг энг мукаммал ва сўнгги босқичидир, деган хулосага келади. Гегель таълимотига кўра, диалектик ёки ривожланиш усулини— тушунчаларда мавжуд
4 - 3894 97
Гвографик муҳит
ижтимоий борлиқ генезисини тушунтириш, объектларни умумбашарий эволюционизм, таркибий — синхрон ва гене-
тик диахрон ўрганиш тамойиллари орқали амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |