А. Исломов
ГЕОГРАФИК МУҲИТ (табиий муҳит, ташқи муҳит) -
табиатнинг жамият ҳаётининг зарурий шарт-шароитини таш-кил қилувчи, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнига бевоси-та алоқадор бўлган ва унга бевосита тортилган муайян қис-ми (ер пўсти, атмосферанинг қуйи қисми, сув, тупроқ ва тупроқнинг устки қатлами, ўсимлик ва қайвонот дунёси)-дир.
Г.м., бу — инсоннинг яшаш мавжудлиги ва ўз кучини сарф қилиш билан боғлиқ бўлган худуддир. Буларга инсон фаолияти билан у ёки бу тарзда боглиқ бўлган дарёлар, каналлар, ўрмонлар, сунъий ўрмонлар, дала ва яйловлар, ўтлоқ ва кўкаламзорлар, шаҳарлар ва бошқа тураржойлар, иклим ва тупроқ шароитлари, фойдали қазилмалар, ўсим-ликлар ва қайвонот дунеси киради.
Географик муҳит инсон ҳаётининг табиий манбаи, мод-дий ишлаб чиқаришнинг асоси ҳисобланади. Инсоният жа-мияти вужудга келганидан бошлаб, у ўзини ўраб турган та-биий муҳитга таъсир қилиб, уни ўзгартирди ва шу билан биргаликда унинг таъсири натижасида инсоннинг ўзи ҳам ўзгарди.
Ҳар бир жамият географик муҳитни, ўзидан олдинги давр-лардаги ютуқларга таянган ҳолда, ўзгартириб боради, ўз нав-батида, табиат бойлиги маданий тарихий ҳаёт воситаси си-фатида кейинги авлодларга мерос бўлиб қолаверади. Инсон нафақат бошқа иклим шароитларига ўсимлик ва ҳайвонлар-нинг турли турларини кўчириб ўтказди, балки уларни ўзгар-тириб ҳам борди. Жамиятнинг табиатга бўлган таъсири мод-дий ишлаб чикдриш, фан, техника, ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий муносабатларнинг хусусиятига кўра белгиланади. Жамиятнинг табиатга бўлган таъсирининг кучайиши нати-жасида географик муҳитнинг чегаралари кенгайиб боради ва шу билан биргаликда баъзи табиий жараёнларнинг жадалла-шуви, уларда янги хусусиятларнинг пайдо бўлиши содир бўлади. Ҳозирги замон географик муҳитини кўплаб авлодлар меҳнати билан яратилган хоссаларидан ма>фум қилиб, мабо-до жамиятни унинг илк табиий шароити холатига ўтказил-ган тақдирда \ам у ўз ҳолатини саклай олмайди. Чунки ин-сон дунёни геохимик тарзда ўзгартириб, ўзининг яшаш му-хити — сунъий табиатни вужудга келтирди, уни кенгайтирди ва бу жараённи энди орқага қайтариб бўлмайди.
100
Геосиёсат
Ўз навбатида г.м. жамият тараққиётига кучли таъсир кўрса-тади. Инсоният тарихи атроф-муҳитнинг, сайёрамиз устки қатлами, табиий шароитининг инсоният тараққиётига ёрдам бергани ёки унга тўғоноқ бўлганига доир кўплаб мисоллар-ни билади.
Географик муҳитнинг жамиятга таъсири тарихий жараён-дир. Ўтмишга қанчалик чуқур кириб борсак, жамиятнинг географик муҳитга шунчалик боглиқ бўлганини кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |