Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet64/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Р. Носиров
ГАЛИЛЕЙ <6А1ЛЬЕ1) ГАЛИЛЕО (1564-1642) - италь-ян физиги, астрономи, механиги. Классик механика, аниқ табиатшунослик асосчиларидан бири. Г. инерция қонунини кашф этган, кучларни қўшиш қоидасини ифодалаб берган, кўчирма ҳаракат тезлиги доимий бўлган чоғдаги нисбийлик принципини яратган, механик ҳаракатнинг асосий характе-ристикаларини миқдорий жиҳатдан аниқлаган, жисмнинг оғма текисликдаги ҳаракат қонунларини дастлаб, Г. кашф этган. Г. хдракатнинг сақланиши тўғрисидаги муқим фикрга тегишли тушунчалар киритган. Галилей-Ньютон механикаси илмнинг мухим тармоғига айланди. Г. олам тузилишини ту-шунтиришда Коперник йўлидан борди. Ўзи ясаган телескоп ёрдамида Ой сиртининг нотекислигини, Венера фазасининг ўзгаришини, Қуёш доғларини, Юпитер йўддошларини кашф қилди ва Қуёшнинг ўз ўк,и атрофида айланишини исботлади. Г.нинг бу ишлари «Юлдуз хабарчиси» (1610—1611) асарида баён қилинган. «Олам тузилишининг икки асосий системаси ҳақида диалог» (1632) асарида гелиоцентрик системанинг тўғрилигига асосий далиллар келтирган. Абу Райҳон Беруний каби Г. ҳам Аристотелнинг «енгиллик кучи» тушунчасига қар-ши чиқиб, фақат оғирлик кучини тан олди.
Г. дунёқараши ~ механистик материализм. У оламдаги барча ҳодисалар моддий асосга эга бўлиб, механика қонун-ларига бўйсунади деб тушунган. Механистик материализм-нинг барча нуқсонлари Г. дунёқарашига ҳам тааллуқли. Г. ўз замонасининг илғор ғояли кишиларидан бўлиб, схоластика-га қарши чиққан. Коперникнинг гелиоцентризмини қатьий ёқааган, табиий ҳодисаларни тажриба ва математик фикр-лаш асосида тушунтиришга ҳаракат қилган.
О. Файзуллаев
ГАРМОНИЯ (юнон. §агтота — сўзидан олинган — боғ-ланганлик, қисм бўлакларнинг бир-бири билан мос равиш-да боғланганлигини билдиради.
93
Гегель
Антик давр маданиятида гармония деганда, металл ва ёғоч қисмларини бир-бирига мос равишда маҳкамлаш тушу-нилган. Гомерда г. ўзаро келишувлик, «битим» мазмунини билдиради.
Қадимги юнон фалсафасида г. тўтрисидаги таълимотни, милоддан аввалги V асрда Пифагор томонидан киритилган-лигини Арасту (Аристотель) «Осмон тўғрисида» асарида қайд қилади ва г. тўгрисида ўз фикрларини «Метафизика» асарида ҳам баён қилади. Арасту (Аристотель) коинотдаги сайёра, ёритгичлариинг ҳаракат тезлиги, уларнинг орбита бўйича қиладиган ҳаракатларидаги мутаносиблик (гармония) бўлиб, уни мусиқа асбобларидаги г. бштан таққослайди.
Ибн Сино, Форобий, Ибн Рушд, Беруний асарларида ҳам г.га оид фалсафий сатрларни ўқишимиз мумкин. Улар-нинг фикрича, табиат, жамият ва Коинотдаги мутаносиб-ликни Аллоҳ сақлаб туради. Агар ўзгаришлар юз берса, маъ-лум сабаблар орқали г. ҳам бузилади. Биринчи асосий са-баб — яна Аллоҳдир. Бу сабаблар албатга, бирон-бир оқибатга олиб келади, деган фикрни билдирадилар.
Ҳаётда бир-бири билан Мутлақ мос келадиган нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг бўлиши мумкин эмас.
Г. умумий алоқадорликнинг бир тури бўлиб, у фақат нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мутаносибликни билдирмасдан, улар-нинг томонлари ўртасидаги мосликларни ҳам ифодалайди.
Г. тушунчасига аҳамият бериб, г.ни нарса ва ҳодисалар-нинг моҳиятидан Гегель ҳам қидириш керак, деган фикрни билдиради.
Г. нарса ва ҳодисаларнинг бир-бири билан фақатгина мос келишини билдирмасдан, балки уларнинг мақсадга муво-фиклиги. «гўзалдиги», фойдалилиги жамул-жамлигини ҳам ифодалаши зарур. Г. қарама-қаршиликларнинг тескарисини ифодалаб, қарама-қаршиликларнинг мувозанати, уларнинг бирлиги, бир-бирларини тўлдиришининг ҳам намоён бўли-шидир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish