Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet48/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

М. Абдуллаева
БИЛИШ НАЗАРИЯСИ - билиш, инсон билимлари-нинг келиб чиқиши, унинг хусусиятлари ва қонуниятлари ҳамда услублари ҳақидаги фалсафий таълимот. Билиш воқе-ликнинг инсон онгида акс этиш жараёнидир. Борлиқни би-лиш мумкинлигини қадимги файласуфлар ҳам эътироф қил-ганлар. Демокрит оламни билиш мумкинлигини таъкиддайди. У билиш жараёнида ҳиссий билимларимиз ва тафаккурнинг ўрнини оддий ва содда ҳолда кўрсатади. Ўрта Осиё мутафак-кирлари — Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улугбек, Алишер Навоий борлиқни билиш, билиш жараё-нида ҳиссий билиш ва ақлнинг роли қақидаги ўз ғояларини илгари сурганлар. Б.н.нинг ривожланиши тарихида XVII— XVIII аср файласуфдари ҳам ўз фикрларини асосладилар. Инглиз файласуфи Бэконнинг фикрича, билиш жараени фан ва турмуш ўзаро боглиқ эканлигини таъкидлайди. У билиш-ни сезишдан бошланади. Унинг манбаи тажриба, деган гояни илгари сурди. Сезгилар орқали олинган объектив олам хақида-ги билимлар тафаккур ёрдамида тўлдирилади, деган Бэкон б.н.да ўзининг эмпирик эканлигини кўрсатди.
Франиуз файласуфи Декарт эса билиш манбаи тафаккур эканлигини эътироф қилади. Унинг фикрича, билим тажри-
69
Билиш назариясц

ба билан эмас, ақл билан вужудга келади. Дунёни унинг моҳияти ва қонуниятларини қамда ҳақиқатни билиш мум-кинлигини инкор этувчи таълимот, фалсафада агностицизм (а -- инкор, гнос -- билиш) дейилади. Агностицизмнинг йирик вакиллари инглиз файласуфи Давид Юм ва олмон файласуфи Иммануил Кантдир. Билиш жараёнида объект би-лан субъект орасидаги муносабатлар диалектикаси муҳим ўрин эгадлайди. Субъект объектив оламда мавжуд бўлган қонуний боғланишларни очиб беради.
Билиш жараёни кўп қирралидир. Инсоният ўз фаолияти-да кундалик ва илмий бштимлардан фойдаланади. Кундалик билим ҳар бир инсонга тегишлидир ва у касб фаолияти натижасида пайдо бўлмаган. Илмий билим эса нарса ва ҳоди-салар тўғрисида чуқур, махсус хусусиятларини ўзида акс этгирган касбий фаолиятнинг мақсулидир. Билиш жараёни ўз предмети билан ҳам бир-биридан фаркланади. Табиатни ўрганиш физика, химия, биология, геология ва бошқа фан-ларни вужудга келтиради ва шакллантиради, улар мажмуаси эса табиатшуносликни ташкил этади. Инсоннинг ўзлигини ва жамиятни билиши ижтимоий фанларнинг шаклланишига асос бўлади. Мавжуд диний билим дин ақидалари ва сирла-рини ўрганишга қаратилгандир.
Объектив олам ҳақидаги билимларнинг ҳақиқийлигига амалга гувоҳ бўлиш мумкин. Амалиёт — билимларнинг ке-либ чиқиши манбаи ва ҳақиқат мезонидир. Билиш икки бос-қичдан: жонли мушоҳада ва мавҳум тафаккурдан иборат. Жонли мушоҳада сезги, идрок, тасаввур орқали Ташқи олам-нинг мияга бевосита таъсири натижасида пайдо бўладиган инъикос шаклидир. Сезги борлиқни инъикос этишнинг бошланғич шакли ҳисобланади. Идрок ҳиссий бшшшнинг мураккаброқ шакли. Идрок сезги аъзолари берган маълумот-ларни, яъни бир бутун образни, яхлит акс эттиради. Тасав-вур — мавҳум тафаккурга ўтиш босқичидир. Тасаввур янги образларни илгариги образлар билан таққослаш орқали юзага келади. Билиш жараёнининг жонли мушоҳада ва мавҳум та-факкур босқичлари бир бутун билиш жараёнининг сифат жиҳатдан турлича, айни вақтда бир-бири билан узвий боғ-лиқ бўлган босқичлардир. Мавҳум тафаккур, мантиқий би-лиш — борлиқнинг ривожланиш қонунларини очиб беради. Мавҳум тафаккур шакллари тушунча, муҳокама (ҳукм), ху-лосадир. Тушунча Ташқи дунё нарса ва ҳодисаларининг уму-мий, зарур томонларини акс эттиради, у нарса ва ҳодиса-ларнинг умумий томонларини ифодалайди. Масалан, мате-рия тушунчасида ҳамма нарса ва ҳодисаларга хос умумий белги -- моддийлик акс эттирилади, «одам» тушунчасида
70




Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish