И. Мирзақулов
БОРЛИҚ — фалсафий тушунча ўзида бутун мавжудот-ни, унинг ўтмиши, ҳозирги даври ва келажагини ҳам қам-раб олади. Файласуфлар борлиқ ҳақида турли ғояларни илга-ри суришган. Зардуштийлик таълимотида борлиқ Қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган олов борлиқнинг асосий мохиятини ташкил этади, у борлиққа жон бахш эта-
73
Борлиқ
ди деб ҳисобланган. Суқрот (Сократ) борлиқни билим билан қиёслайди ва унингча бирор нарса, биз уни билсаккина, бор бўлади, инсоннинг билими қанча кенг бўлса, у шунча кенг бордиқни қамраб олади деб ҳисоблайди, Демокрит бор-лиқни мавжуд бўлган атомлар мажмуасидан иборат деб ту-шунтирган. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти, унинг мав-жуддигададир. Мавжуд бўлмаган нарса — йўқпикдир. Ислом таълимотида эса борлиқ, бу — илоҳий воқеликдир.
Яъни у Аллоҳ яратган мавжудотдир. Бу борада ваҳдади — вужуд ва ваҳаади мавжуд таълимотлари бўлган. Йслом дини-га мансуб мутафаккирлар борлиқ ҳақидаги таълимотни ҳар тарафлама ривожлантирганлар, Масалан, Форобий фикрича, илк борлиқ, бу — Аллоҳнинг ўзидир, у азалийдир. Беруний фикрича, б. шундай умумийликки, у ҳамма нарсанинг асо-сида ётади, демак, б. ҳамма нарсанинг асосидир. Европа сен-суалистлари Жорж Беркли ва Давид Юм б.ни сезгидаримиз мажмуаси деб талқин этдилар. Гегель эса б.ни мавҳумлик, Мутлақ руҳнинг намоён бўлиши деб таърифлайди. Кўпгина натурал фалсафий қарашларда борлиқни ҳозирги замон, яъни фаол олам билан боғлаб тушунтиришади. Борлиқнинг ҳозир-ги пайтда мавжуд бўлган қисми — мавжудликдир. Материа-листик адабиетларда б.ни объектив реаллик, материя билан айнанлаштириб тушунтирилади. Борлиқ ўзига ҳам объектив ҳам субъектив реалдикни, шунингдек мавжуд бўладиган олам-ларни ҳам қамраб олади. У моддийликни, маънавийликни, ўтмишни, келажакни, ўлимни, ҳаетни, ру>^ни ва жисмни қамраб олувчи тушунчадир. Атрофимиздаги одам, олам, та-биат, жамият, тафаккур, гоялар, ўй-хаёлларимизнинг бари, уларнинг барчаси бирдай мавжудцир, улар турли тарзда ва шаклларда намоён бўлиб, уларнинг ҳаммаси мавжудлик бел-гиси остида умумлашиб, б. тушунчасига киради. Б. юқори даражадаги умумий абстракция (мавҳумийлик) бўлиб, шу боис мавжудлик белгиси бклан барча нарса ва ҳодисаларни ўзига қамраб олувчи, ўта кенг тушунчадир. У ўзига нафақат объектив реалликни, балки субъектив реалликни ҳам қамраб олади. Б. мавжуд нарсаларнинг барчасини, яъни моддий жисм-ларни, жараёнларни, ҳодисаларни, алоқадорликларини қам-раб олади. Б., мавжудлик ва реаллик тушунчаларига қараган-да ҳам кенгроқ тушунчадир. Мавжудлик — б.нинг ҳозирги пайтда намоён бўлиб турган қисми. Мавжуд бўлиб ўтган ва мавжуд бўладиган нарса ва ҳодисалар ҳам борлиқ тушунча-сига киради. Реаллик эса мавжудликнинг ҳаммага аён бўлган улар томонидан тан олинган қисми. Б. ўзига реалликни ҳам мавжудликни ҳам қамраб олади. Анъанавий фалсафий қараш-ларда б.нинг учта соҳаси ажратиб кўрсатилади. Уларга табиат
74
Do'stlaringiz bilan baham: |