Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet54/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

М. Шарипов
БУЮМЛАШУВ — предметлашишдан фарқли ўлароқ иж-тнмоий муносабатлар шахсий муносабатлар ҳолатидан чи-қиб, буюм муносабатларига айланишини ифода этувчи ту-шунча Б.га мувофиқ инсоннинг шахслик ҳолатидан чиқи-ши, деперсонлашуви юзага келади ва нарсаларга субъект-нинг хусусиятлари берилади (персонификация). Б. фетишизмда намоён бўлади. Б.да инсоннинг фаолияти машинанинг иш-лашига ўхшатилади, ғайриижодий функцияларни бажариш-дан иборат қилиб қўйилади. Инсоннинг ўзи ҳам фақат тайёр ролларни бажарувчи бўлиб, нарсалар ишлаб чиқаришнинг функционал воситасига айланади.
79
Бэкон
БХАГОВАТГИТА -- илоҳий қушиқ, қадимги ҳиндлар-нинг диний, фалсафий — эпик ёдгорлиги. У қадимги ҳинд достони ҳисобланмиш «Маҳобҳорат» 6 — китобининг эпи-зодларидан бири ҳисобланиб, 750 та (шлок) байтдан иборат 18 бобга бўлинган. Бхаговатгитанинг пайдо бўлиши милод-дан аввалги VI—IV асрларга тўғри келади. У Европада 1785 йили Уилкинсон томонидан инглиз тилига таржима қилин-ган. Бхаговатгитада кўтарилган асосий мавзу — ҳинд жамия-тининг ибтидоий жамоа инқирозга юз тутган даврдаги иқти-содий-ижтимоий ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш. У жамиятнинг табақаларга бўлинишини объектив деб ҳисоблайди. Шунинг учун Бхаговатгита ҳиндуизмнинг асосий ғояларидан бири сифатида эътироф этилган.
С. Йўлдошев
БЭКОН ФРЭНСИС (1561-1626) - машҳур инглиз фай-ласуфи, «Фанларнинг буюк тикланиши», «Янги Органон»,
«Ахлоқий, иқтисодий ва сиёсий эссе», «Янги Атлантида» каби қатор асарлар муаллифи. Б.нинг мақсади фан тарихини бир бор кўздан кечириш, унда учрайдиган камчиликларни бартараф этиш, схоластикага зарба бериш, Янги давр фани-нинг индуктив усулини яратишдан иборат. Олам тарихи фан тарихидан жудо бўлган тақдирда, у «кўзи ногирон Полифем ҳайкалига жуда ҳам ўхшаб кетади». Б. қадимги юнонлар ва араблар томонидан эришилган ютуқлар камтарона бўлганли-гини таъкидлайди. Бэкои амалиёт фани услубиятини яратув-чиси ҳисобланади. Унинг таълимоти янги даврнинг тафаккур услубини белгилаб берди. Алхимия, астрология, сеҳргарлик-ни ўтмиш қолдирган мерос сифатида талқин кдлади. Лекин уларнинг заминида ётган кузатувлар, тажрибалар самарали натижа берганлигини эътироф этади.
Аммо тадқиқотчилар «нур сочувчи» тажрибаларни эмас, аксинча, «ҳосил берувчи» тажрибаларни излаганлар. Бундай уринишлар на илм-фан, на илоҳий тартиб тақозо этган та-лабга мос келади. Фан ислоҳотининг муҳим талабларидан бири, бу — инсон ақлини хато ва камчиликлардан муҳофаза қилишдир. Бу камчиликлар қуйидагилардан иборат: 1. Ҳис-сий идрок ва ақл мушоҳадаси оламга қаратилмасдан инсон-га қиёсланади. Шунинг учун уни «уруғ санами* дейиш мум-кин. 2. «Ғорлар санами» айрим кишиларга хос адашишлардир. Улар табиат нурини сусайтиради ва билиш имкониятини чегаралаб қўяди. 3. «Майдон санамлари» ~ оломон томони-дан тасдикланган сўз ва иборалар маъносидаги камчиликлар. Улар инсон ак.пи устидан ҳукмронлик қилади, кишиларни бемаъни мунозараларга ундайди, 4. «Театр санамлари» — фал-
80
Баден мактаби
сафадаги ҳар хил ақидаларнинг одамлар руҳига кириб, унда жойлашиб олган хато ва камчиликлари назарда тутилади.
Б. фалсафа тарихида биринчилар қатори бшшш усулла-рининг аҳамиятини кўрсатиб берди. Б. билиш назариясида олам, табиат билишнинг асоси эканлигини эътироф этади. Нарсалар тўғрисидаги бирламчи билим, ҳиссий тажрибадан бошланади.--Кшпилар ўзларининг бешта сезги аъзолари кўма-гида нарсаларнинг хосса, хусусиятлари билан бевосита та-ниша борадилар. Бунда индукциянинг ўрни беқиёсдир. Б. то-монидан ишлаб чиқилган индуктив усул: 1) фактларни ку-затиш; 2) уларни муайян тизимга келтириш ва таснифлаш; 3) зарур деб ҳисобланмаган фактлардан воз кечиш; 4) тад-қиқ қилинаётган нарсаларни таркибий қисмларга ажратиш; ""З) фактларни тажриба синовидан ўтказиш; 6) фактларни умумлаштиришдан иборатдир.
Б.нинг таъкидлашича, жонли мушоҳада чегараланган. Илм ахли кўп ҳолларда эмпириклар ёки ақипарастлар бўлганлар. Эмпириклар чумолига хос тарзда кўрганларини йиққанлар, ақлпарастлар эса ўргимчакларга ўхшаб, ўзларидан мато иш-лаб чиқарадилар. Мутафаккир ўзини асаларига ўхшатади. Аса-лари ўртача усулни танлайди: у гуллардан ашё йиғиб, уни ўз қобилияти ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда тақсимлай-ди ва ўзгартиради. Фалсафанинг ҳақиқий вазифаси бундан фарқ қилмаслиги лозим.
Б., ўзининг «Янги Атлантида» асарида жамият, фан ва техника кўмагида ишлаб чиқариш асосларини тубдан ислоҳ қилиши лозимлиги тўғрисидаги ғояларини ривожлантирди, «Ахлоқий ва сиёсий тажрибалар»да ўзининг ижтимоий идеа-ли тўғрисида фикр юритади. У ижтимоий равнақ нуқтаи на-заридан феодал зодагонларга ён босмасликни, абсолютазм ҳокимиятини муайян даражада чегаралаб қўиишни талаб қилиб чиқади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish