В. Алимасов
ВЕБЕР МАКС (1864—1920) -- олмон социологи, фай-ласуфи ва.тарихчиси. «Тушунувчан» социология ва ижгимо-ий ҳаракат назариясининг асосчиси. Иқтисодий тарих соҳа-сидаги тадқиқотчи сифатида иш бошлаган. Иқгисоднинг сиё-сат, ҳуқуқ, дин ва б. билан ўзаро муносабатларини ўргана бориб, социология билан махсус шугулланиш заруратини англаган. Социологик билиш назариясида В. сабабийлик қоидаси ва «тушуниш» назарияси бирлигига катта аҳамият • берган. Унинг фикрича, социологиянинг вазифаси — инди-видуал ҳаракатнинг субъектив сабабларини «тушуниш», улар-ни изоҳлаб беришдан иборат. Бундай изоҳлаш, эмпирик жи-ҳатдан текширилган бўлиши ва унинг ўзи индивидуал ҳоди-сани сабабий тушунтиришнинг қисми қисобланиши зарур. В. индивидуал ижтимоий қаракатларни уларни англаш даража-сига қараб, турли хилга бўлган. Ижтимоий фанлар услубия-тида В. ижтимоий турлар (хиллар) назариясини илгари сур-ган. Бу назария индивидуал тарихий ҳодисаларни тушунти-риш ва уларни умумлаштириб, ўрганиш воситаси бўлмоғи керак эди. Бир қатор асарларида («Тушунувчан социология категориялари тўғрисида», 1913 ва б.), В., ижтимоий турлар тушунчасини социологиядаги энг муҳим тушунча деб қара-ган. Ўз услубий қоидаларини у «замонавий ғарб капитализ-ми» келиб чиқиши назариясига татбиқ этган. Турли динлар (протестантизм, конфуцийчилик, буддизм ва б.), «хўжалик этикасини» қиёсий таҳлил қилиш асосида («Протестантча этика ва капитализм рухи» 1905), В. капитализм' биринчи марта фақат Ғарбда вужудга келиши мумкин эди, деган ху-лосага келган. Чунки бу ерда протестантизм ва айниқса, каль-винизм кенг тарқалган бўлиб, унинг «хўжалик этикаси» гўёки «капитализм руҳига» жуда мос тушди. Бу ўринда, В.нинг иқтисодий оқиллик (рационаллик) ва оқилона дин ғояси капиталистик жамиятдаги оқилона ҳуқуқ ва бошқарув (оқило-на бюрократия), оқилона гтул муомаласи ва оқилона бюрок-ратия концепциясида янада ривожлантирилган. Бюрократия— капиталистик оқилликнинг олий даражада намоён бўлиши деб талқин этилган («Хўжалик ва жамият», 1921). Ривожла-ниб борувчи рационаллашув В. фикрича, ғарбнинг муқаррар такдири бўлиб, оқилона бюрократия унинг ижтимоий оқиба-тидир. Оқиллик охир-оқибатда, шундай қонуният бўлиб чи-қадики, у ўзига кишиларнинг эрк ва хоҳишларига қарама-қарши тарзда йўл оча бошлайди, уларнинг индивидуал эр-
85
Ведалар
кинлигига хавф солади. Бундай йўналиш шароитида инди-виднинг эркин ижтимоий ҳаракат категорияси борлиқни соф мафкуравий акс эттириш бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳолат, кейинчалик, ғарб социологиясида ижтимоий ҳаракат катего-риясини ривожлантиришда (масалан, Парсонс, Луман, Ха-бармас мисолида) ўз аксини топган. Умуман В. социология-си XX аср ғарб социологиясига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. 70-йиллар ўрталарида унинг ижодига қизиқиш «В. ренессан-сига» олиб келди ва бу ғарб социологиясининг кейинги ри-вожида чуқур из қолдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |