У. Идиров
ВҚДАЛАР (санкскрит. Уес1а — билим) — ҳинд халқининг қадимги маънавий маданияти тараққиётининг асосини, унинг шаклини ташкил этувчи адабий ёзуви. Веда сўзининг луға-вий маъноси — «билим» деганидир. Мутаассиб диндор киши учун веда, бу — олий муқаддас билим, башоратдир. Ведада қадимги ҳиндларнинг тарих, иқтисод, динлар, фалсафа, ах-лоқ-одоб каби турли соҳаларга тааллуқли дастлабки фикрла-ри ўз ифодасини топган. Бу адабиётнинг деярли икки минг йил давомида яратилганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи тари-хий манбалар мавжуд. Шак-шубҳасиз, бу ёзма манбалари-нинг услуби ва мазмуни бир хил бўлмаган. Чунки мазкур адабиёт, маълум даражада ибтидоий шароитда яшаган ма-ҳаллий халқнинг оғзаки яратилган ашулалари, илоҳий таро-налари бўлган.
Ушбу оғзаки ижод авлоддан-авлодга, оғиздан-оғшга ўтиб юргани учун «шрутий», яъни «эшитмоқ» деб аталган. Бу оғзаки ижод, анъанага кўра, «мантра» деб ҳам номланган. Бу ўз навбатида, ведага тааллуқои адабиётнинг катта бир қисмини ташкил этади. Кейинроқ яратилган бошқа бир қисми насрий (проза) брахман деб аталган. Мантралар бизгача тўрт тўплам ёки санхитлар шаклида етиб келган.
Дастлабки ведавий адабиёт ўзининг яратилиши, ҳажми ва тузилиши бўйича ўз ичига 1028 та тарожларни, 10500 та шеърларни олган. Риг веданинг маъноси «тароналар ведаси» ҳисобланиб, у худоларга ҳамду санолардан иборат бўлган.
Сама-Веда қўшиклар айтиш ведаси хдообланади. Бу асо-сан, маросимларда таълим-тарбия намунаси сифатида айти-ладиган қўшиқлардир. Яжур-Веда қурбонлик қилиш маро-симларида айтиладиган тароналар бўлиб, улар шартли ра-вишда, оқ Яжур-Веда ва қора Яжур-Ведадир. Ок, Яжур-Веда-да олдин назмий тароналар, кейин насрий матнлар келса, қора Яжур Ведада олдин насрий матн, сўнгра назмий матн келади.
Вена тўгараги
Атхарва-Ведада дуолар ва афсунлар ўқиш усуллари баён этилади. Атхарва-Ведада кишиларнинг соглиғини сақлаш, ру-ҳий ва жисмоний касалликлардан фориғ қилиш дуолари ётади.
Ведавий адабиётларнинг иккинчи қисмини брахманлар ташкил этади. Улар брахманларнинг ўзлари учун ёзилган ки-тоблар бўли§, асосан маросимларда ижро этилади. Брахман-лар шарҳдардан иборат бўлган адабиётлар учун бўлгани кат-та аҳамиятга эга. Шунингдек, брахманлар самхитлар билан упанишадларни боғловчи бўғин ҳисобланади.
Араньяклар (ўрмон матнлари) — таркидунёчиликни их-тиёр этиб, ўрмонларда кун кечирувчи қаландарларнинг ах-лоқ-одоби, турмуш тарзига тааллукли қонун-қоидалардир. "Қаландарлар капаларда яшаб, умрнинг тугашини кутганлар.
Упанишадлар (сирли билимлар) ведаларнинг фалсафий қисми ҳисобланади. Упанишадлар маълум бир китоб ёки фал-сафий рисолалар шаклида бўлмасдан, балки турли мавзулар-да, турли даврларда, асосан, номаълум муаллифлар томони-дан яратилган матнлар тўплами ҳисобланади. Ҳар бир матн, у ёки бу муаллифнинг фалсафий мушоҳадаларининг қисқача баёнидан иборатдир.
Упаиишадлар жамиятнинг маънавий ҳаёти ва мафкура-сида юқори нуфузни эгаллаган брахманлар мавқеини сусай-тиришга қаратилган жасоратли уринишдир. Уларнинг вакил-лари, аксарият ҳолларда жамиятнинг паст табақаларидан ке-либ чиққан кишилар эдилар. Уларнинг Ҳиндистонда кейинги даврларда вужудга келган маънавий-рухий ва фалсафий жа-раёнларга таъсири сезиларли бўлди. Айниқса, самсара ва карма ҳақидаги таълимот кўпгина фалсафий йўналишларнинг асо-сий мавзуига айланиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |