О. Файзуллаев
БУДДИЗМ — диний-фалсафий таълимот бўлиб, вужудга келишига кўра, дастлабки дунёвий динлардан (христианлик ва ислом каби) биридир. Б.нинг асосчиси ҳинд шаҳзодаси Сидхартха Гаутма-Буддадир. Б.нииг асосии ғояси — бошқа шаклга кириш, холос бўлиш ва нирванага етишишдир. Нир-вана ~ инсоннинг буюк маънавий ҳолати бўлиб, ҳақиқий билим билан равшанлашади. Б. фалсафаси веда матнлари асо-сида шаклланган. Б. таълимотининг асосини уч муҳим гоя ташкил этади; 1. Зўрлик қилмаслик; 2. Ҳаетнинг ҳар қандай шаклини эзгулик орқали қабул қилиш; 3. Азоб-уқубат ман-баи — эҳтирослардан халос бўлиш.
Жисмонан соғлом, ақлий камолотга эга, моддий бой-ликлари фаровон ҳаёт кечириш учун етарли бўлган шаҳзода Гаутама инсон азобини кўради ва ундан халос бўлиш йўли-ни қидиради... Бу йўлни Гаутама таркидунёчилик деб қарай-ди. У буддизмнинг самарали, тўрт ҳақиқатини ишлаб чиқа-ди:
1. Ҳаёт бу — азобланиш демакдир (туғилиш, касаллик, ўлим, яқинлари билан айрилиқ, истаган нарсасига эга бўла олмаслик, умуман инсон ҳаётининг барча қирралари, ҳатто-ки, роҳатланиш ҳам — азобланиш демакдир; 2. Азобланиш сабаби — эҳтирос ва инсон хоҳиш-иродасидир. Демак, азоб-ланиш манбаи — ҳаёт истагидир; 3. Азобдан қутулиш, бу ўз хоҳиш-иродасидан қутулишдир, бунинг йўли эса — нирва-надир. Нирвана — азоблардан қутулинган ҳолатдир. Унинг маъноси - - истакларнинг, эҳтиросларнинг йўқлиги, тинч ҳолатдир; 4. Нирванага олиб борувчи йўл, бу — саккиз бос-қичдан иборат: а) тафаккур; б) нутқ; в) фаолият; г) аниқ-ламоқ; д) ҳаёт; е) мехнат; ж) хотира ва ўзаро тартиб; з) фикрларни тўплаш.
Б.нинг дунёқарашлик тизими қуйидаги энг муҳим кате-гориялар ва тушунчаларга асосланади: дхарма (унсур, қонун); карма (фаолият); сансара (борлиқ оқими); нирвана; нидана (сабаб-оқибатлар ғилдираги); санпса (жамоа).
Б. космологияси оламни уч лок (қобиқ)дан иборат деб қарайди; булар камалока (ҳиссий, реал олам); рупалока
76
Буюмлашув
рилади; холизм — бутунни мутлаклаштиради. Диалектик кон-цегшияга кўра бутун ҳамда қисм ўртасидаги муносабатнинг мураккаблиги қуйидаги бутунлик (яхлитлик) антиномияла-рининг ҳосил бўлишига олиб келади:
тезис: бутун — қисмлар йишндисидан иборат; анти-
тезис: бутун ўз қисмлари йиғиндисидан катга;
тезир: қисмлар бутундан аввал вужудга келади; анти-
тезис: бутун қисмлардан аввал пайдо бўлади;
тезис: бутуннинг вужудга келишига қисмлар сабабчи;
антитезис: нарсага бутун сифатида ёндашиш сабабий ёнда-
шишни истисно қилади;
тезис: бутун уни ташкил этувчи қисмларни ўрганиш
асосида билиб олинади; антитезис: қисмлар бутуннинг бўлак-
•^лари бўлиб, фақат шу бутун ҳақидаги билимларга таянганда-гина, уни билиб олиниши мумкин.
Мазкур антиномиялар, уларга ўхшаш мураккаб масала-ларни ҳал этиш учун бутун ва қисм ўртасидаги алоқалар-нинг узвийлиги, уларнинг бир-бирини тақозо этишини эъти-роф этиш зарур. Бутуннинг табиати, моҳияти, миқцор ва сифат жиҳатидан аниқпиги уни ташкил этувчи к^смларнинг табиатига, уларнинг ўзаро алоқасига боғлиқ. Ўз навбатида қисмлар бутуннинг ўзига таъсирини ҳис қиладилар, маълум бир даражада унинг моҳиятини ифода қиладилар. Бутун ва қисм категориялари, борлиқни англашнинг шакллари сифа-тида оламнинг бирлиги муаммосини тўгрироғи, уни ифода этувчи, бирлик ва кўплик, бирлик ва булиниш, ҳодисалар-нинг турли-туманлиги ва ўзаро алоқадорлигига хос хусуси-ятларни тушунишга ёрдам беради. Ҳозирги пайтда мураккаб тизимдан иборат объектларни ўрганиш жараёнида бутун ва қисм категориялари анализ ва синтез, тизим ва тузилиш, унсур категориялари билан биргаликда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |