Р. Носиров
БЕШУУР — беихтиёр, онг қатлами. Юқори онг қатлами билан ораси ёпиқ бўлиб, ўрни алоҳида ҳоллардагина намоён бўлади (туш кўрганда), хато иш қилганда ва ҳ.к. Фаол руҳим жараённинг таърифи бўлиб, бу жараёнлар муайян пайтда онг мазмунли фаолият кўрсатмаган ҳолда онгли жараёнлар оқимига таъсир кўрсатади. Чунончи айни пайтда, инсон бе-восита ўйламайди, лекин тамойил жиқатдан унга маълум бўлган, унинг фикр предмети билан ассоциатив равишда боғлиқ бўлган нарсага замирий мазмун сифатида фикр оқими-га таъсир кўрсатиши, унга ҳамрох. бўлиб бориши мумкин. Худди шунингдек вазиятнинг беихтиёр қилинадиган ишлар-нинг (ҳаракатларнинг) идрок этиладиган (гарчи бевосита англанмайдиган) таъсири хам ҳамма онгли ҳаракатларда бе-шуур, беихтиёр идрок қилиш сифатида хрзир бўлади. Нутқ-нинг тил матни айтилмаган, лекин иборанинг тузилишида-ноқ фаҳмланадиган фикр ҳам муайян маънавий аҳамият касб этади. Б.да ҳеч қандай мистик ёки билиб бўлмайдиган нарса-нинг ўзи йўқ. Бундай ҳодисалар — онгли фаолиятнинг ёрдамчи маҳсулидир, бинобарин, улар айни пайтда инсоннинг диқ-қат~эътибори тўпланган объектларни фаҳмлаб олишда бево-сита қатнаишайдиган психик-руҳий жараённй ўз ичига ола-ди.
Ушбу атама XX аср фалсафасида психоанализ-руҳий таҳ-лил оқими намояндалари томонидан кенг ишлаб чиқилди.
БИЛИШ — инсон фаолиятининг ижтимоий-тарихий жа-раёни, объектив воқеликни инсон онгида акс эттиришга қаратилган маънавий фаолият.
Билиш том маънода кишилик жамиятидагина мавжуд бўлган жараёндир. У инсоннинг б. фаолияти табиий ижтимо-ий жараёнларни ифодалайди, борлиқдаги турли-туман боғ-ланишлар ва муносабатларни тушунча, қонун, тамойил, на-зария ва ҳоказолар сифатида акс эттиради. Билим ҳодиса ва воқеаларнинг онгдаги инъикосидир. Инъикос объектнинг ўзи эмас, объект билан айнан эмас. Б. воқелик қонунларини очиб бериб, табиатнинг буюм-жисмларини, уларнинг ҳар томон-лама бойлиги ва хилма-хиллиги билан ғоявий-маънавий шакл-
3 - 3894 65
Билиш
да қайта ҳосил қилади. Ташқи олам буюмлари б. объектлари бўлганлиги сабабли инсон фаолияти доирасига тортилади-лар, инсоннинг фаол таъсирига йўлиқадилар; фақат ана шу ҳолат^туфайли уларнинг хоссалари очилиб, намоён бўлади-лар. Ўз тараққиётида б. муайян босқичлардан ўтади, унинг босқичлари оламни акс эттириш даржасига, б.нинг шаклла-ри ва усулларига қараб, бир-биридан фарқ қилади. Инсон-нинг б. фаолияти қиссий ва ақлий поғоналарга ажратилади.
Ҳиссий билиш, жошш мушохдца, билимнинг дастлабки манбашшр. Ҳиссий билишда нарса ва ҳодисалар бевосита акс эттирилади. Ҳиссий б.нинг асосан, сезги, ҳиссий қабул (ёки идрок), тасаввур каби шакллари мавжуд. Ҳиссий билиш бос-қичида нарсалар, ҳодисаларни алоҳида-алоҳида, бир-бири-дан ажратилган хрлда акс эттирамиз. Шу сабабли, бу босқич-да нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик, боғланиш назардан четда қолиб, уларнинг моҳияти очшшай қолади.
Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, улар ўртасидаги боғ-ланишларини чуқурроқ англаш, ақлий билиш босқичида амалга ошади.
Ақлий билиш, биринчи вавбатда янги билимлар ҳосил қилишга қаратилгандир. Ҳиссий билиш жараёнида сезгила-римиз ақлий билиш учун замин, муайян далиллар тайёрлай-ди. Ақлий билиш, бу -- далилларга асосланиб, нарса ва ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари ўртасидаги ўхшашликни аниқлайди, уларни умумлаштиради ва объектив дунё қонун-ларини билишга қаратилади. Шу билан бирга, тафаккур нис-бий мустақилликка ҳам эга, бу эса тафаккурнинг воқеликка бевосита мурожаатсиз, мантиқий хулоса чиқариш ёрдамида амалга ошишқда кўринади. Ҳиссий билишдан ақлий билиш-га ўтиш сифат ўзгариши ҳисобланади. Ақлий билишнинг шакллари — тушунча, ҳукм ва хулосадир. Илмий билиш -инсон фаолиятининг эмпирик билиш билан назарий би-лишнинг чамбарчас боғлиқлигидан иборатдир. Эмпирик би-лиш, инсоннинг нарсаларга бевосита (ёки асбоблар ёрдами-да) таъсир кўрсатиши жараёнида юзага келади. Унинг усул-лари кузатиш, тасвирлаш, тажриба, ўлчов ва шу кабилар-дир.
Назарий билиш деб инсон фикрнинг воқелик ҳодисала-ри моҳиятига чуқур кириб боришига айтилади. Унинг шакл-лари мавҳумлик ва муайянлик, моделлаштириш, формали-зациялаштириш, назариялар яратиш ва бошқалардир.
Билиш жараёнида инсон турли мантиқий усуллардан (анализ ва синтез, дедукция ва индукция ва ҳ.к.) ҳам фой-даланади. Бу усуллар, ўрганиладиган объектга назарий жи-ҳатдан такроран, яхлит ёндашувни нарса ва ҳодисаларнинг
66
Билиш
ривожланиш жараёнини акс эггиради. Билишда тил ва тур-ли белги тизимлари ҳам катта аҳамият касб этади, чунки уларда инсон билиш фаолиятининг натижалари ўз ифода-сини топади.
Билиш мураккаб, зиддиятли жараён бўлиб, инсон унинг давомида борлиқни борган сари аниқроқ, тўлароқ ва тўгри-роқ акс эриради.
Фалсафий билишнинг ўз қонунлари ва талаблари мавжуд. Фалсафа билишнинг универсал назарияси сифатида намоён бўлди. Арасту (Аристотел)нинг айтишича, алоҳида фанлар борлиқнинг айрим томонларини ўрганса, фалсафий билиш борлиқнинг энг умумий томонларини ўз ичига олади, фал-сафа кенг кўламдаги тоифалар, тушунчалар воситаси билан ғояларни умумлаштиради. Фалсафий билишнинг назарий би-лим сифатида ўз вазифалари бор. Маълумки, инсонга хос булган хусусият, бу — ўз билимини доимо чуқурлаштиришга интилиш, билим чегарасини янада кенгайтиришга ҳаракат қилишдир. Фалсафий билиш дунёни кенгроқ, чуқурроқ, ид-рок этишдан иборат, Инсон кундалик тажриба асосидагина билмай, балки ўз тафаккури имкониятларидан ҳам кенг фой-даланади. Бу ҳар бир кишига хос хусусият бўлиб, инсон акли, идроки, фикри, айтиш мумкинки, мафкурасининг ку-чидир. Инсон дунёни акл кўзи билан билади десак, бу ҳолат-нинг нақадар мураккаб эканлигини қис қилиш мумкин. Фал-сафий билишнинг моҳиятини яхшироқ тушуниш, хис қилиш учун «Нималарни билишимиз мумкин?», «Дунёни билиш мумкинми?», «Агар дунёни билиш керак бўлса, фан унинг қайси томонини билади, фалсафага билишнинг қайси маса-лалари қолади?», «Олинган билимларнинг тўғрилигига ва ҳақиқатлигига қандай қилиб кафолат берилади?» ва ҳ.к. са-воллар берилади. Ушбу саволлар фалсафага хос бўлиб, бунда муқаррар равишда инсоннинг дунёга муносабати, яъни «дунё-мен» масаласи ўз аксини топади. Шу билан бир қаторда, бундай саволларга бирданига, тўғридан-тўкри жавоб бериш-нинг қийинлигига фалсафий билиш муаммосининг мурак-каблигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Фалсафий билиш масаласида БеруниЙ, Ибн Сино, Улуғ-бек каби Шарқ табиатшунос олимларининг фикрлари ҳам эътиборга лойиқ.
Билишдаги мухим масалалардан бири ҳақиқатдир. Ҳақикдт нафақат фалсафанинг, балки қатор фанлар математика, фи-зика, иқтисодиёт, педагогика, сиёсатшуносликнинг ҳам асо-сий муаммоларидан бири ҳисобланади.
Фалсафа тарихида ҳақиқат масаласида турли қарашлар мавжуд бўлганлигини кузатиш қийин эмас. Арасту (Аристо-
Do'stlaringiz bilan baham: |