Э. Иззетова, Н. Сайдалиева
БЕРУНИЙ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973— 1048)— машҳур қомусий олим ва йирик мутафаккир. Хоразм-
62
Беруний
нинг Қиёт шаҳрида туғилган. Б. илм-фаннинг барча соҳала-рида самарали ижод этиб, 162 та китоб ва рисолалар ёзган деб тахмин қилинади. Шулардан атиги 28 таси бизгача етиб келган. Ҳозирги вақгда алломанинг «Қадимги халклардан қол-ган ёдгордиклар», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Маъданшу-нослик», «Масъуд қонуни», «Фармакогнозия», «Мунажжим-лик санъатидан бошланғич тушунчалар», унинг Ибн Сино билан савол-жавоблари ва бошқалар турли тилларга таржима қилинди ҳамда нашр этилди.
Б.нинг табиий-илмий қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Б. тажриба ва кузатувлар орқали Ой ва Қуёшнинг тутилиши, уларнинг Ердаги ҳаётга таъсири, гидрогеология, иқлим, ка-лендарь (тақвим), сақланиш каби мураккаб муаммоларни янги усул ва ёндашувлар кўмагида ҳал этишга эътиборини қаратди. Одамлар яшайдиган аҳоли манзиллари, маъдан ва металларнинг солиштирма орирлигини белгилаш, табиий ва сунъий танланиш гоялари, оламларнинг хилма-хиллиги ҳақидаги башоратлар. тажриба-синов ва кузатувга изчил му-носабатда бўлиш аллома даҳосининг сержило қирраларидир.
Олимнинг борлиқ тўғрисидаги гоялари унинг табиий-илмий қарашлари билан узвий боғланган. Унинг эътиборини борлиқ, материя, фазо ва вақт, қонуният, зарурият ва тасо-дифият, сабаб ва оқибат, ҳаракат ва ривожланиш, зидддият каби муаммолар ўзига жалб этади. Б. «оддий жавҳарларнинг пайло бўлиш ва йўқ бўлишни билмайди», деган фикрни илгари сурган Арасту, Форобий ва Ибн Синонинг «туртки-сига» хайрихоҳлик биддирмаса-да, пировард-натижада олам-нинг Аллоҳ томонидан яратилганлигини эътироф этади. Б. фазо ва вақт масалаларида ҳам ударнинг конкрет мазмун касб этишини, уларнинг муайян ашёлар билан чегаралан-ганлигини тан олади. Абадийлик унинт фикрича, биринчи сабаб билан боғликдир, чунки у яратувчининг умридир.
Лекин Б.нинг тараққиёт, қонуният, зарурият ва тасоди-фият ҳақидаги мулоҳазалари беҳад қизиқарлидир. Масалан, дарахт баргларининг сони хам заруриятдан ҳоли эмас. Улар баргларининг миқдори камдан-кам етгита ёки тўққизта бўлади. Қатьий зарурият ва қонуният тамойилларига бўйсунадиган ҳодисаларга циклик тарзда содир бўладиган жараёнлар кира-ди. Бунга мисол тариқасида ҳайвонларнинг урчиши, ўсим-ликларнинг чангланиши, экинларнинг экилиши, мевалар-нинг пайдо бўлиши кабиларни олиш мумкин. Лекин зарури-ят ва қонуният тасодифият билан узвий алоқада бўлади, чунки ҳамма нарсалар ҳам муайян вақтда, тартибда, фазода рўй беравермайди.
Мутафаккирнинг дунёқарашида билиш муаммолари ус-
63
Беруний
тун. Жонли мушоҳада ақлнинг яқин кўмакчисидир. Ақл, жонли мушоҳада етказиб берган маълумотларга таянган ҳолда ашё-ларнинг ички моҳиятига кириб боради. Инсон ўзининг таби-ат ҳодисаларини билишга бўлган интилишида икки нарса-дан илҳомланади. Булардан бири — Аллоҳ томонидан. азал-дан берилган табиий қизиқиш, барча нарсаларнинг мазмун-мохдятига етиб боришга бўлган интилишдир. Иккинчиси эса билиш туфайли қўлга киритилган ютуқлардан манфаатдор-лиқдир. Унинг фикрича, «агар фанга асосланиб бўлмаса, ундан воз кечиш лозим бўлар эди». Фаннинг асосий вазифа-си ҳақиқатнинг тантана қилишига хизмат қилишдир. Янгли-шиш, ёлғон-яшиқнинг фанга кириб келишига сафсатабоз-лик, салафлар эришган ютуқларга танқидий ёндошмаслик, тадқиқотчининг ноизчиллиги, илмдаги сусткашлик, объект-ни тадқиқ этишни оддий ҳайратланиш билан қарши олиш, билиш субъектининг хасталиги ёки табиий ҳолатдан четга чиқиши, уқувсизлик, нодонлик, қайсарлик, тарафкашлик ва бошқалар сабаб бўлади. Билимнинг чин ёки ёлгонлиги тажриба-синов, кузатув мезони орқали аниқланиши шарт.
Б.нинг фикрича, инсон Аллоҳ томонидан яратилган. Унинг ҳаёти ва фаолияти моддий омиллар асосида кечади. Одам-ларнинг бир-бирлари билан бирлашиши, жамиятнинг пайдо бўлиши моддий эқтиёжлар натижасидир. Кишилар ўз ҳоли-ча, зарурий эҳтиёжларни қондира олмайдилар. Айнан шу зарурият уларни бирлашишга даъват этади. Меҳнат инсон-нинг буюк бурчи, чунки ҳар қандай орзу қилинган мақсад' меҳнат туфайли руёбга чиқади. Пул ижтимоий муносабат-ларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Лекин шу билан бирга пул зўравонлик, мажбуран меҳнат қилинишига ҳам сабаб бўлади.
Б.да ижтимоий-утопик қарашлар ҳам ривож топган. Унинг идеалига кўра жамиятни бошқариш, амалдорлардан ўз ҳузур-ҳаловатларидан аниқ муддат мобайнида маҳрум бўлишни, зўравонлардан жабрланувчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш, гуноҳкорларни эса жазолашдан иборат бўлмоғини таъмин этишни тақозо қилади. Мағрибда жамиятни бошқариш «юқори тоифа кишилари ва деҳқонлар» орасида навбатма-навбат амал-га оширилар экан. Идора қилиш муддати тугагач, ҳукмдор масъулиятли вазифани соғ-саломат ўз зиммасидан соқит қил-ганлигига атаб, фуқарога зиёфат берар, кишиларга совғалар ҳадя қилар экан. Одил ҳукмдорнинг вазифаси — юқори ва қуйи табақа кишилари ўртасида адолат ўрнатиш, кучли ва ожизлар ўртасидаги тенгликни барқарор этишдан иборат. Олим: «Тенглик ҳукмронлик қилган жойда қайғу-алам ва очофатлик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади» деган ғояни илгари
64
Бешуур
суради. Б. ўзининг табиий-илмий, фалсафий, ижтимоий қарашлари билан жаҳон фалсафий тафаккури равнақига са-марали ҳисса қўшди. Мутафаккир қолдирган маънавий дур-доналар миллий ўзликни англашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |