К. Туленева
БАҚО ва ФАНО (араб. бақо—абадийлик, барқарорлик, ломаконлик; фано—ўткинчилик) — чексизлик ва чеклилик маъноларини билдиради. Исломий ақидаларда бу тушунча-лар, инсон ҳаёти доруилбақо ва доруилфано шаклларида талқин қилиб келинади.
Тасаввуф таълимотида ҳақиқий борлиқ, бу — Аллоҳдир.
56
Иақо ва Фано
У ғайб оламини ташкил этади. У бору бирдир. Биз яшаб турган моддий олам — олами шаҳуд, яъни кўринадиган олам-дир. У аслида мустақил мақомга эга эмас, чунки у аниқ мақсадни кўзлаб яратилган. Бу оламнинг яратилишидан мақ-сад — бору бирнинг бемисл қудратидан дарак бериш, унинг доно ва абадий эканлигига оқилу фозил ва нодону жоҳил-ларга гувоҳлик бериб туриш ҳамда уларни бундан огохланти-риб туришдир. Инсон бу — ижоднинг юксак тимсолидир, чунки унга ҳеч бир мавжудотга ато қилинмаган неъматлар — сезги аъзолари, ақи - - заковат, зукколик инъом этилган. Улар орқали Яратганнинг моҳияти, хайру эҳсони, карами, мислсиз неъматлари инсон руҳиятига нур каби сингиб бора-
ДИ.
У дунё абадий, бу дунё эса фоиий дунёдир, гўеки «беш кунлик дунё» синов дунёсидир. Албатта инсон абадий дунё умидида яшамоғи, бу фоний дунё икир-чикирлари билан ўралишиб қолмаслиги, вақтинчалик ҳузур-ҳаловатлар, ҳою ҳаваслар илинжида инсонни ёмонликдан завқдантирадиган нафси аммора тузоғига тушиб қолмасдан, ғафлат ва ғофил-ликни тарк этиши, Аллоҳ амрига бўйсуниши лозим бўлади. Фано бўлиш ибораси аслида мутасаввуф кимсанинг ўткин-чи ҳаёт ташвишларидан озод бўлишини, унинг маънавий-ахлоқий покланишини билдиради. Боязид Бастомийнинг таъ-бирича, «илон пўст ташлаганидек, мен ўз-ўзимни тарк эт-дим. Бир маҳал ўз моҳиятимга боқсам, оҳ мен унга айла-нибман». Бундай фавқулодда ҳолатни Боязид Бастомий «фано» деб атаган. Шайх Абулҳасан Ҳаррағоний «фано» би-лан «аналҳақ»нинг бир-бирини тўлдирувчи тушунчалар экан-лигини алоҳида таъкидлаган. Унингча инсон дунёга келган кундан бошлаб, унинг хулқу жисмида махлуқий ва раббо-нийликка хос жиҳатлар ўса бошлайди. У онаси кўкрагидан озикланади, бошқа ғизолар (озиқ-овқатлар)дан еб катта бўла-ди. Шу билан бирга унинг хулқи ҳам шакллана бошлайди. Уни ўраб олган муҳит, махлуқликка етакловчи феълларга тўла бўлади. Бу феъллар, у истайдими ёки истамайдими, барибир унинг хулқига сингиб қолади. Яхши инсонлар қато-рида ишқи илоҳийга берила бошласа, Аллоҳ буюрган йўлдан бориб, ўз онгини маърифат билан бойитгани сари, ундан нафсоний иллатлар узоқпашади. Шариат. тариқат, муҳаббат ва ҳақиқат босқичларини босиб ўтгач эса, у ўзини шу дара-жага етган деб ҳисоблайдики, гўё унинг вужудида нафсга тегишли унсурлардан зарра ҳам қолмайди, ёлғиз Аллоҳга мансуб нарсаларгина қолади. Бундан лаззатланган онларда, инсон «мен-ҳақ», «аналҳақ» дейишгача бориб етади. Уму-
57
Do'stlaringiz bilan baham: |