Берталанфи
ман олганда, исломий ақидаларида ва тасаввуф таълимоти-да бақо ва фано тушунчалари муҳим мавзу ҳисобланиб ке-линади.
Р. Носиров
БЕРТАЛАНФИ ЛЮДВИГ ФОН (1901-1972) - австрия-лик биолог, тизимлар умумий назарияси асосчиси. Б. замо-насига хос бўлган объектларни ўрганишнинг ўзига хослиги-ни аникдади. У фанлар объектнинг қисм ва унсурларини ўрганиб, уни яхлит ҳолатини эътибордан четда қоддирди, ваҳоланки, яхлит ҳолатдаги объект ўз бўлаклари йиғиндиси-дан фарқ қштади, дейди. Бундан ташқари у ҳар бир фаннинг ўз услублари, тушунчалари, қоидаларидан фойдаланган ҳолда объектни тадқиқ этади, кўп ҳолларда эса Воқеалар бир неча фанларга алоҳида ёндашувни талаб этади. Ушбу камчилик-ларни бартараф этиш мақсадида, Б., ўрганилаётган ҳодиса-ларга тизимли ёндашиш кераклигини таклиф этади. У ти-зимларнинг ўзига хослишга қараб, уларнинг реал ҳаётда мавжудлигини, очиқ турда эканлигини, бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўлишларини, ўз тарихий эволюцияси да-вомида янги шаклларни ўзига мужассамлаштиришини эъти-борга олади ва умумий назария асосини, янги тизимларнинг расмий аппаратини, билишнинг турли соҳалари изоморфиз-мини яратади. Унинг фикрича, тизимли ёндашувда нафақат унсурлар ва уларнинг функциялари, балки ушбу унсурларни бир бутунликка йигувчи муносабатлар ҳам ўрганилмоғи ло-зим. Ушбу муносабатлар ўз унсурлари хусусиятларидан мус-тақил равишда фаолият кўрсата оладиган тизимларни аниқ-лашда муҳим аҳамият касб этади. Тизимлар ўз ичига иерар-хия босқичларига эга бўлган кичик тизимларни олишлари билан бирга, ўзлари бошқа йирик тизимда бўлишлари мум-кинлигини кўрсатади. Шунинг учун тизимли ёндашув чоғи-да, қайси иерархия ттоғоналарини ўрганиш лозимлигини аниқяаб олиш, муҳим аҳамият касб этади. Умумий тизим назарияси умумилмий концептуал аппаратни ишлаб чиқиш-га қаратилган. Берталанфи фикрлари кибернетика, психоте-рапия, экология ва менежмент тараққиётига жиддий таъсир кўрсатди.
М. Абдуллаева, А. Исломов
БЕГОНАЛАШУВ — ижтимоий-фалсафий тушунча сифа-тида кишининг жамиятдан уни бошқаришдан, ўзи яратган муносабатлар ва объективлаштирилган нарсалардан четлан-ганлигини билдирувчи ҳодиса. Амалий фаолиятда яратилган муносабатлар ва нарсаларнинг объективлашиб, кишидан таш-
58
Бедил
қарида турувчи кишини ўз истакларига итоат этгирувчи, ҳатго ёв сифатида унга қарши турувчи кучга айланиши -- б.ни келтириб чиқаради. Инсон қадри ва манфаатлари чеккада қолиб у объектлаштирган нарсалар, вужудга келтирган ти-зимлар, муносабатлар қадри улуғланса, жамиятда мулкий, ирқий,;гуруҳий ва синфий табақалаланиш авж олса, киши-нинг жамият ва объектлаштирилган нарсалардан б. янада кучаяди.
Б. Гегель фалсафасида асосий ўринда туради. Унинг фик~ рига кўра б. Мутлақ руҳнинг моҳияти, хислати, кишининг борлиққа ўзига хос тарздаги муносабатидир. Б. руҳнинг бего-налашувидан иборат. Б.ни бартараф этиш эса унинг ҳақиқий эмаслигани назарий идрок этишдан иборат.
Б.га кишининг руҳий ҳолати деб қараш социология, пси-хология ва ижтимоий психологияда кенг тарқалган. Уларда кишиларнинг ўз кучларига ишонмаслиги, уларнинг руҳий-маънавий заифлиги, зарур чораларни кўришни бефойда деб топиши, ижтимоий муҳитда қабул қилинган қоидаларни бу-зиб, ҳаракат қилишга мажбур бўлишни пайқаши, ўзи яшаёт-ган муҳит ёки жамият мақсадларининг ётлиги ёки мақсадла-рига мос келмаслиги, кишининг ўзидан-ўзининг қониқмас-лиги, ўзини ўзидан бегона сезиши, ўз ижодий кучларига ёт фазилат сифатида қараши кабилар қайд этилади.
Индивидуал руҳий хислатлар ва муносабатларнинг б. даги ўрнини инкор қилиб бўлмайди. Аммо бу руҳий ҳолатлар ки-шининг ижтимоий борлиқ, муҳит ва жамият билан ҳақиқий алоқаларининг маҳсулидир. Демак, б. негизида бир-бирига доимо диалектик боғлиқ, икки-ижтимоий муҳитга тегишли ва индивидуал, шахсий омиллар ётади. Бу омилларни тўла бартараф қилиб бўлмайди, аммо инсон қадри ва манфаатла-рини олий мақсадга айлантириш орқали уларни ўзаро мослаштириш, мувофиқлаштириш ва уйгунлаштириш мум-кин.
XX асрда инсон ва табиат захираларининг экстенсив ис-роф қилиш амалиёти б. масаласининг ижтимоий ва инсон-шунослик фанларида янги маъно касб этишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |